“Ҳиндистон – Марказий Осиё” саммити томонлар ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари равнақининг янги



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/34
Sana02.03.2022
Hajmi3,53 Mb.
#477906
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   34
Bog'liq
Янги Ўзбекистон №20

Ишонтириб айтаман-
ки, халқимизнинг ҳаёти янада фа-
ровон ва мазмунли бўлиши учун 
бор куч ва имкониятларимизни 
сафарбар этамиз”,
деган қимматли 
сўзи замирида юқорида баён этил
-
ган эзгу мақсад ва муддаолар му
-
жассамдир.
Аллоҳ таолодан халқимизга 
сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хо
-
надонларига тинчлик-хотиржамлик 
ва файзу барака тилайман.
Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари 
идораси раиси, муфтий
НУ¯ТАИ
НАЗАР
3
2022 йил 29 январь, 20-сон
ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИ ТАРАҚҚИЁТ 
СТРАТЕГИЯСИ 7 ТА УСТУВОР ЙЎНАЛИШИНИНГ 
ҲАР БИРИГА АЛОҲИДА ТЎХТАЛИБ, ЭНГ 
МУҲИМ ЖИҲАТЛАРИНИ АЙТИБ ЎТДИ. 
ЖОРИЙ ЙИЛДА ИНСОННИ ЭЪЗОЗЛАШ, УНИНГ 
ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ, 
ОДАМЛАРНИ РОЗИ ҚИЛИШ БОРАСИДАГИ 
ИСЛОҲОТЛАР КЎЛАМИ ЯНАДА КЕНГ ҚУЛОЧ 
ЁЗИШИГА ИШОНЧ ҲОСИЛ ҚИЛДИК.
УШБУ ДАСТУРИЙ ҲУЖЖАТДА ЯҚИН ВА 
ЎРТА ИСТИҚБОЛДА МАМЛАКАТИМИЗНИНГ 
РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ ҚАНДАЙ 
БЎЛИШИ, БУ БОРАДАГИ УСТУВОР 
ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНГАН. “ҲАРАКАТЛАР 
СТРАТЕГИЯСИДАН — ТАРАҚҚИЁТ 
СТРАТЕГИЯСИ САРИ”, ДЕГАН ТАМОЙИЛ 
АСОСИДА ИСЛОҲОТЛАРНИНГ УЗВИЙЛИГИ 
ВА ДАВОМИЙЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА 
АЛОҲИДА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛГАН. 




Президент
4
Жараён
2022 йил 29 январь, 20-сон
“Тадбиркорлик қўлингдан 
келадими?”
Вобкент тумани марказидаги зиёли 
оилада олтинчи фарзанд туғилди. Қиза
-
лоқ ёшлигидан ташкилотчилик қобилияти 
билан ажралиб турар, катта одамлардек 
фикрларди. 
Мамлакат мактабни битириб, тур
-
мушга чиқди. Орзулар, мақсад йўли
-
даги интилишлари тинчлик бермади. У 
турмуш ўртоғига ўз лойиҳалари ҳақида 
сўзлаб берди. Ҳарбий офицер унинг кўз
-
ларига синовчан тикилиб: “Тадбиркорлик 
қўлингдан келадими? Агар ўзингга ишон
-
санг, рухсат бераман”, деди самимий. 
Мамлакат розиликни олгач, ишга кириш
-
ди. Дастлаб савдо-сотиқ ишлари билан шу
-
ғулланди. Яхшигина сармояга эга бўлгач, 
бир ташландиқ бинони ижарага олди. Қиш
-
лоқ хўжалик маҳсулотлари ва меваларни 
саралаш, сақлаш, қайта ишлашга киришди.
Интилишлари самарасида 2004 йилда 
“Замин мадад тайёрлов савдо” масъу
-
лияти чекланган жамиятини тузди. “Ипо
-
тека банк” филиали ажратган бир мил
-
лиард 200 миллион сўм кредит маблағи 
ҳисобига 400 ва 450 тонна сиғимга эга 
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сақлана
-
диган музлаткич камералар харид қилди. 
Ишбилармон аёл икки киши билан 
бошлаган тадбиркорлик субъекти фао
-
лиятини ҳар томонлама кенгайтириш ҳа
-
қида ўйлаб қолди. 
— Тадбиркорликни бошлаганимда 
иккинчи фарзандим ҳали икки ёшга ҳам 
тўлмаганди, — дейди Мамлакат опа. — 
Дастлаб кўп қийинчиликларга дуч кел
-
дим. Қанчалик интилиб, ўз мақсадим 
сари илдам қадам босаверсам, тўсиқлар 
шу қадар кўпайиб бораверарди. Лекин 
ортга чекинмадим. У пайтларда тадбир
-
корликка йўллар ҳозиргидек очиқ эмас 
эди-да. Ҳар эшикда сарғайиб, ҳар бир 
ҳужжатга қўл қўйдириш, рухсат олиш 
азобини эслагим келмайди. Мана сўнгги 
йилларда Президентимиз ғамхўрликлари 
остида тадбиркорларнинг кўкрагига ҳам 
шамол тегди. Минг шукр. 
Кичик бизнесдаги 
энг яхши лойиҳа
Табиатан ишбилармон М.Соди
-
қова аввал туман даражасида фао
-
лият юритган бўлса, қисқа вақт ичида 
республиканинг кўплаб вилоятларида
-
ги тадбиркорлар билан ҳамкорликда 
ишлай бошлади. Ҳам ишни, ҳам оила
-
ни эплаётган аёл бир пайтнинг ўзида 
бухгалтер-иқтисодчи мутахассислиги 
бўйича олий ўқув юртида таҳсил олди. 
Соҳага оид жиддий ўрганиш, изланиш
-
лар натижасида маҳсулотни экспорт 
қила бошлади.
Меҳнат қилган инсон, албатта, унинг 
натижасини кўради. Мамлакат Соди
-
қова 2017 йилда “Йил аёли” миллий 
танловининг республика босқичида 
“Саноатда саодат топган йил аёли” но
-
минацияси, орадан бир йил ўтиб, “Ўзбе
-
кистон аёлларининг юзта энг яхши ло
-
йиҳаси” танловининг “Кичик бизнесдаги 
энг яхши лойиҳа” номинацияси ғолиби 
бўлди. Ўша йилнинг ўзида “Анор – 2018” 
ва “Ишбилармон аёл – 2018” республи
-
ка танловларида биринчи ўринни қўлга 
киритди.
Тадбиркор эҳтиёжманд оилаларга 118 
миллион сўмлик ҳомийлик ёрдами қилди. 
— Эришган ютуқларимда турмуш ўр
-
тоғимнинг алоҳида ўрни бор, — дейди 
Мамлакат опа. — Мени қўллаб-қувват
-
ламаганда ишларим бу қадар юришиб 
кетмасди. Дастлаб парфюмерия маҳсу
-
лотлари сотиш билан иш бошлаганимда 
қўлимда арзимас чойчақа бор эди, холос. 
Шу боис, ўз бизнесини йўлга қўймоқ
-
чи бўлган аёлларга қўлимдан келганча 
ёрдамлашаман. Вилоят бўйлаб бизнес 
маҳорат дарсларини ўтаман. Ўн нафар 
шогирдим бугун мустақил равишда йирик 
тадбиркор бўлди.
Президент совғаси 

“SPARK” машинаси
М.Содиқова ўтган йилнинг 20-23 сен
-
тябрь кунлари Қирғизистоннинг Бишкек 
шаҳрида Қирғизистон — Ўзбекистон тад
-
биркор аёллар мулоқоти” форумида Ўзбе
-
кистон делегацияси сафида иштирок этди. 
Мазкур форум давомида у қўшни дав
-
лат бизнесменлари билан мева-сабзавот 
маҳсулотларини етказиб беришга доир 
3,5 миллион АҚШ долларилик шартнома
-
ни имзолашга эришди.
“Замин мадад тайёрлов савдо” корхо
-
насида айни кезда 15 нафар доимий ва 
қирққа яқин мавсумий ишчи бор. Корхо
-
нада ишлаб чиқарилган маҳсулот айир
-
бошланиши ҳисобидан биргина 2018 
йилда соф фойдаси 189,4 миллион сўм
-
ни ташкил этган. Сўнгги йиллардаги да
-
ромадларни бир чамалаб кўз олдингизга 
келтираверинг энди...
Энг яхши иш берувчи
2021 йилнинг 11 ноябрь куни Мамлакат 
опа “Касаба уюшмалари куни” муносаба
-
ти билан пойтахтимизда ташкил этилган 
байрам тадбирида “Энг яхши иш берув
-
чи” сифатида эътироф этилди ва 3-да
-
ражали диплом ҳамда Ўзбекистон Рес
-
публикаси Президенти совғаси — “Spark” 
автомашинаси билан тақдирланди. 
Шунингдек, тадбиркор аёл ўтган йили 
“Мўътабар аёл” кўкрак нишонига лойиқ 
деб топилди. БМТнинг “Тараққиёт” дас
-
тури доирасида бир қатор ҳамкор таш
-
килотлар билан хотин-қизлар ўртасида 
ўтказилган “Совитиш ва ҳавони конди
-
ционерлаш соҳасидаги энг яхши стартап 
лойиҳа” танловининг мутлақ ғолибаси си
-
фатида эътироф этилди.
У ҳозирда ўзининг янги инновацион 
лойиҳаси асосида қишлоқ хўжалиги маҳ
-
сулотларини етиштириш ва қайта ишлаш 
орқали касаначилик асосида хотин-қиз
-
лар бандлигини таъминлашнинг замона
-
вий технологиясини жорий қилиш бўйича 
изланмоқда. Агар бу лойиҳа ишга тушса, 
Шофиркон ва Вобкент туманларидаги яна 
юз нафар аёл иш билан таъминланади.
Биз бу мақола орқали бир дақиқа бўл
-
са-да, интилишдан толмаган бир оддий 
ўзбек аёлининг ҳаётидаги баъзи ютуқла
-
ри ҳақида тўхталдик. Аммо унинг қаламга 
олинмаган қанчадан-қанча муваффа
-
қиятлари, ишлари бисёр. 
Обид ҚЎЛДОШОВ,
журналист
ЭЛ МАДАДКОРИ 
ТИНИБ-ТИНЧИМАС ТАДБИРКОР АЁЛ:

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish