“Адолат ва қонун устуворлиги — халқчил дав-
лат қуриш, инсон қадр-қимматини таъминлаш-
нинг энг асосий ва зарур шартидир”.
Адолат, бу — давлатчиликнинг мустаҳкам пой
-
девори. Жамиятда адолат ва қонун устуворлигини
таъминлашда эса суд ҳокимияти ҳал қилувчи ўрин
эгаллайди. Фақатгина мустақил суд ҳокимияти фу
-
қароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини қонуний ва
адолатли ҳимоя қилиши мумкин.
Давлатимиз раҳбари раислигида
Ўзбекистоннинг 2022–2026
йилларга мўлжалланган
Тараққиёт стратегиясини
белгилаш ҳамда уни жорий йилда
амалга ошириш масалалари
муҳокамаси юзасидан ўтказилган
видеоселектор йиғилишида
адолат, қонун устуворлиги
ислоҳотларимизнинг энг асосий
шарти экани ҳақида аниқ
йўналиш ва вазифалар белгилаб
берилди.
Тараққиёт стратегиясининг алоҳида эътироф
этадиган муҳим жиҳати, унинг маълум бир тоифа
одамлар томонидан ишлаб чиқилмаганида. Яъни
стратегия кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйи
-
либ, уларнинг таклифлари, фикр-мулоҳазалари
билан тўлдирилгани эътиборга молик.
Шу ўринда Тараққиёт стратегияси оддий
одамлар ҳаётида қандай акс этади, деган савол
туғилиши табиий. Бу фуқароларимиз яхши яша
-
ши, ҳаётдан мамнун, давлатдан рози бўлиши
учун яратилган чора-тадбирлар мажмуасидир.
Таъкидлаш жоизки, ўтган йили аҳолининг уму
-
мий даромади 51 триллион сўмни ташкил этиб,
24 фоизга ўсишга эришилди. Аҳоли жон бошига
эса умумий даромад 12 миллион 900 минг сўмни
ташкил этди. Энди келгуси беш йилликда ушбу
кўрсаткич 2,5 баробарга ортиб, аҳоли жон боши
-
га ўртача 32 миллион сўмни ташкил этиши кутил
-
моқда.
Жорий йилнинг ўзида аҳоли даромадини жон
бошига 16 миллион сўмга етказишни мақсад
қилганмиз. Бу мақсадга эришиш учун вилоятда
қиймати 8 миллиард АҚШ долларлик 5,5 мингта
инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши ва 250
мингдан ортиқ доимий иш ўрни яратилиши назар
-
да тутилмоқда. Амалга оширилган чора-тадбир
-
лар натижасида ишсизлик даражаси икки баро
-
барга қисқаради.
2022 йилда бандликни таъминлаш, камбағал
-
ликни қисқартириш, аҳоли даромадини ошириш
мақсадида ҳоким ёрдамчилари тавсияси ва хуло
-
саси асосида аҳолига 1,3 триллион сўмдан ортиқ
маблағ йўналтирилади.
Фуқароларимиз турмуш тарзини янада яхши
-
лаш, уларга қулай шарт-шароит яратиш бўйича
жуда кенг миқёсда амалий ишлар қилинади. Келгу
-
си беш йилда вилоятимизда 1 минг 900 километр
йўл шағаллаштирилиб, тупроқ йўллар умуман
қолмайди. 8 минг километр йўлларга асфальт ёт
-
қизилади, 270 та кўприкда қурилиш-таъмирлаш
ишлари амалга оширилади. 61 мингдан ортиқ эски
симёғоч янгисига алмаштирилиб, 2 минг 200 кило
-
метрдан ортиқ масофага ичимлик сув тармоқлари
тортилади.
Шунингдек, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфаси
-
ни тубдан ўзгартириш чоралари кўрилади. Хусусан,
биргина “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурла
-
ри доирасида 2022 йилда вилоятда 83 та шароити
оғир маҳалладаги 571 километр тупроқ йўлларга
шағал, 405 километр йўлга асфальт ётқизилади. Қа
-
рийб 12 мингдан ортиқ эски, талабга жавоб бермай
-
диган симёғочлар янгисига алмаштирилади. 440
километрдан ортиқ жойга ичимлик сув қувурлари
тортилади. Айниқса, Самарқанд шаҳрининг қиёфа
-
си тубдан янгиланади ва одамлар учун яшаш қулай
бўлган энг яхши шаҳарга айлантирилади.
Тараққиёт стратегиясида кўрсатилган барча
йўналиш ва мақсадларнинг вилоятда тўлақон
-
ли ижросини таъминлаш учун шахсан ўзим ва
ўринбосарларим, шаҳар ва туман ҳокимлари ва
ўринбосарлари, барча тармоқ раҳбарларининг
масъуллиги таъминланиб, бу масала доимий кун
тартибимизда туради ва ижросини таъминлаш
бўйича барча чора-тадбирлар кўрилади.
Эркинжон ТУРДИМОВ,
Самарқанд вилояти ҳокими
Do'stlaringiz bilan baham: |