эритмасини ишлатса ҳам булади. ГОМК бемор вазнининг ҳар бир
килосига 100 мг ҳисобидан (20% ли эритманинг 0,5 мл) ве-нага бир
кунда 4 мартагача юборилади. ГОМК эритмаси қайта-қайта
юборилганда баъзан гипокалиемия юз беради.
Охирги йилларда талвасага қарши аминазин жуда кам қулла-
нилмоўда. Ҳарорат доим юқори булиб турганда ва кетма-кет тал-васа
тутган хрлларда аминазин бериш тавсия этилади. Шу каби бошқа
дорилар фойда қилмаган ҳолларда хам аминазин тайинланади.
Зарурият булганда та|лвасага қарши 2% ли хлорал гидрат эритмаси
ҳам қулланилади. Бу эритма боланинг ёшига қараб тегишли дозада
клизма орқали юборилади: 6 ойгача булган болаларга 15—20 мл; 6
ойдан 1 ёшгача — 30 мл, 2—4 ёшгача — 30 —40 мл; 5—7 ёшгача —
40—50 мл тайинланади. Хлорал гидрат юборилгач 15—20 минут
утгач, натижа) булмаса магнезии суль-фатнинг 25% ли эритмаси бир
ёшгача булган болаларга 0,2 мл/ кг ҳисобидан, каттароқларига ҳар бир
ёшига 1 мл ҳисобидан мускул орасига юборилади (болаларга бу
препарат 10 мл дан ортиқ берилмайди).
Талвасани бартараф этадиган препаратлар билан бир вақтда
беморга люминал берилади. Гексенал ҳам талвасани тезликда
тухтатади. Унинг 1 % ли эритмаси бемор вазнининг ҳар килосига 1
мл ҳисобидан венага юборилади. Гексеналнинг 5% ли эритмаси 0,5—
0,6 мг/кг ҳисобидан мускул орасига юборилса ҳам булади.
Нафас
бузилган ҳолларда гексенал берилмайди.
Юқорида қайд қилинган усуллар фойда бермай, талваса да-вом
этаверса, сунъий нафас аппарати булган ҳолда реанимақия булимида
беморга наркоз бериш тавсия этилади. Шунингдек мускул
релаксантлари ҳам тайинлаш мумкин.
Болани талваса тутиши патогенетик жихатдан олганда бош
миянинг буртиб шишганига боглиқдир. Шу туфайли талвасани
тухтатадиган препаратлардан ташқари гормонлар ва дегидратақион
терапия тайинланади. Дегидратақион
терапия учун лазикс ва
маннитол каби сийдик ҳайдайдиган дорилар берилади. Эуфиллин ҳам-
сийдик ҳайдайдиган ва қон томирларини кенгайтирадиган хусусиятга
эгадир. Эуфиллиннинг 2,4% ли эритмаси 1 ёшгача булган болаларга
0,1 мл/кг ҳисобидан, 1 ёшдан катта болаларга ҳар бир ёшига 0,5—1 мл
ҳисобидан венага қуйилади. Эуфиллин-ни, 30—50 мл 10% ли
глюкозада суюлтирилган ҳолда томчилаб юборилади. Зарурият
булганда эуфиллин инъекқиясини 6—8 соатдан сунг такрорлаш
мумкин. Лазикс (1% ли эритмаси) 1 ёшгача булган болаларга 0,5—1
мл/кг ҳисобидан венага ёки мускул орасига қуйилади. Богча ёшидаги
болаларга 1—2 мл, мак-таб ёшидаги болаларга 20—30 мл
дан
берилади. Натижа яхши булмаса, 20—30 дақиқадан сунг қайтадан
юборилади.
Маннитолнинг 15—20% ли эритмасидан 0,5—1,5 мг/кг ҳисо-бида
бемор венасига томчилаб қуйилади. Буйрак фаолияти етиш-
452
май қолганида бу препарат ишлатилмайди. Талваса тугагач,
дегидратақияни давом эттириш учун диакраб (фонурит) берилади.
Диакарб 1 ёшгача булган болаларга чорак таблеткадан, мак-таб
ёшидаги болаларга ярим таблеткадан бир кунда 1—2
марта
ичирилади.
Талваса узоқ чузилган ҳолларда глюкокортикоидлар тайин-ланади.
Преднизолон 2—3—5 мг/кг ҳисобидан берилади (кунлик дозасини 4
булиб, ўар 6 соатда бериб турилади). Преднизолон урнига
дексаметазон ёки гидрокортизон ҳам ишлатилиши мум-кин.
Юқорида қайд қилинган даво чоралари натижа бермай, бош мия
шиши ва талваса давом этаверса, калла ичидаги гипертен-зияни
бартараф қилиш учун орқа мия каналини пункқия қилиб, 3—5 мл
микдорида суюқлик олиб ташланади.
Юрак-қон томирлар фаолиятини яхшилаш чоралари.
Нейро-
токсикознинг биринчи қузгалиш даврида тахикардия, юрак тон-
ларининг зуриқиши, қон босимининг кутарилиши кузатилган лол-
ларда гликозидлар тайинлана|ДИ. Строфантиннинг 0,05% ли эрит-
маси ёки коргликоннинг 0,06% ли эритмаси бир ёшгача болаларга 0,1
мл микдорида ва ундан катта болаларга ҳар бир йилига 0,05—0,1
млдан венага юборилади. Бу препаратлар 20 мл 20% ли глюкоза
эритмаси ёки физилогик эритмада суюлтириб, бемор венасига шприқ
билан иқъекқия ўилинади.
Дигоксиннинг 0,05% ли эритмасини ҳам
строфантин билан бир
хил дозада тайинлаш мумкин.
Гемодинамика бузилишига оид симптомлар пайдо булганда (бунда
юрак тонлари буриқлашади, пульс сустлашади ва қулга илинар-
илинмас булади, акроқианоз аниқланади,, тери мармар тусига киради,
бемор тез-тез нафас олади, қон босими пасаяди, сийдик камаяди)
аввало ҳаракатдаги қон миқдорини аслига кел-тириш керак булади.
Коллапс ҳолати бошланганида бемор вена-сига шприқ орқали
гормонлар, юрак препаратлари ва коллоид эритмалар юборилади.
Коллоид препаратларга; плазма, альбуминнинг 5—10% ли
эритмаси, полиглюкин, желатинол ва
уртача катталикдаги моле-
кулали препарат — реополиглюкинлар киради. Кейинроқ кичик
молекулали гемодез ишлатилади. Бу препаратлар ; 5—10 мл/кг
ҳисобидан тайинланади. Гемодинамиканинг нормаллашганини Қон
босимнинг уз ҳолига кслиб стабиллашиши ва пульснинг аҳ-волига
қараб а|ниқланади. Коллапс ҳолатида юқори, уртача ва кичиқ
молекулали коллоид препаратлар 1:1 нисбатида ишлатилиши
мақсадга мувофиқдир. Полиглюкин ва альбуминнинг 10— 20% ли
эритмаси ишлатилганда ҳаракатдаги қон миқдори анча купаяди. Кон
миқдори 24—42 соат ичида юборилган коллоид эритмалар
миқдоридан икки баравар зиёд купаяди, қон босими ҳам кутарилади.
Коллоид
эритмалар
қон
ёпишқоқлигини
камай-тиради
ва
микроқиркуляқияни яхшилайди, ақидозни йуқотади.
453
Коллапс юз берганда бемор венасига гормонлар ҳам қуйила-ди.
Гидрокортизон (15 мг/кг микдорида) преднизолон (2—2,5 мг/кг
хўисобидан )билан бирга тайинланади. Бу гормонларни 3— 4 соат
утгач қайтатдан бериш мумкин. Агар коллапс хрлати давом этаверса,
гормонлар дозасини икки марта куиайтириш мумкин.
Юрак мускулида моддалар алмашинув жараёнини
яхшилаш учун
20—30 мл 20% ли глюкоза кокарбоксилаза ва аскарбинат кислота
билан бирга бемор венасига юборилади. Кокарбоксила-занинг дозаси
6 ойликкача болаларга 24 мг, 6 ойдан 3 ёшгача— 50 мг ва ундан катта
болаларга 100—200 мг ни ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: