Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев


Континентларнинг тўқнашуви



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

Континентларнинг тўқнашуви. 
Континентал литосфера 
плиталарининг тўқнашуви пўстнинг бурмаланишига ва тоғ 
тизмаларининг пайдо бўлишига олиб келади. Бу жараѐн 
коллизия 
дейилади. Бундай коллизияга мисол қилиб Тетис океанининг 
ѐпилиши ҳамда Евросиѐ плитасининг Ҳиндистон ва Африка 
плиталари билан тўқнашуви туфайли вужудга келган Альп-
Ҳимолай тоғ қамбарини кўрсатиш мумкин. Бунда ер пўстининг 
қалинлиги анча ошган, Ҳимолай тоғида у 70 км га боради. 
Қалинлиги кескин ошган пўстда метаморфлашган чўкинди ва 
магматик жинслардан гранит таркибли магма ҳосил бўлади. Маса-
лан, Ангар-Витим ва Зеренди сингари улкан батолитлар шундай 
ҳосил бўлган. 
Дивергент 
чегаралар. 
Бу 
чегаралар 
қарама-қарши 
йўналишларда ҳаракатланувчи литосфера плиталари орасидаги 
сарҳаддир. Ер рельефидаги бу чегаралар рифтлар орқали 
ифодаланган, уларда чўзилиш деформацияси устиворликка эга, 
пўстнинг қалинлиги минимал, иссиқлик оқими максимал ва фаол 
вулканизм кечади. Агар бундай чегара континентларда ҳосил 
бўлса, континентал рифт шаклланади. У кейинчалик марказида 
океан рифти бўлган океан ҳавзасига айланиши мумкин. Океан 
рифтларида спрединг натижасида янги океан пўсти шаклланади. 
Конвергент чегаралар. 
Литосфера плиталари тўқнашуви 
содир бўладиган чегаралар конвергент чегаралар дейилади. Бунда 
учта вариант бўлиши мумкин: 
1.
Континентал литосфера плитасининг океан плитаси билан 
тўқнашуви. Океан пўсти континентал пўстга нисбатан зичроқ 
бўлганлиги сабабли субдукция зонасидан континентлар остига ки-
риб кетади.  
2.
Океан литосфера плиталарининг ўзаро тўқнашуви. Бу 
ҳолда литосфера плиталаридан бири иккинчисининг остига кириб 
кетади ва устида ороллар ѐйи шаклланувчи субдукция зонаси ҳосил 
бўлади. 


159 
3.
Континентал литосфера плиталарининг ўзаро тўқнашуви. 
Бунда коллизия, йирик бурмали вилоят вужудга келади. Бунга 
Ҳимолай тоғлари мисол бўлади.
Кам ҳолларда океан пўстининг континентал пўст устига 
сурилиши - 
обдукция 
содир бўлади. Шу жараѐнлар туфайли Кипр, 
Янги Каледония, Уммон ва бошқаларнинг офиолитлари вужудга 
келган. 
Субдукция зонасида океан пўсти ютилиб кетади ва шу туфайли 
ЎОТ да унинг пайдо бўлиши компенсацияланади. Пўст ва мантия 
орасида ўзаро фавқулодда мураккаб жараѐнлар кечади. Бунда океан 
пўсти ўзи билан бирга континентал пўст блокларини олиб тушиши 
кузатилади. Жуда юқори босим таъсирида ҳозирги геологик 
тадқиқотларнинг қизиқарли объектлари ҳисобланувчи метаморфик 
мажмуалар пайдо бўлади.
Ҳозирги субдукция зоналарининг кўпчилиги Тинч океанининг 
четларида жойлашган бўлиб, оловли ҳалқани ташкил этади. Лито-
сфера плиталарининг конвергенция зонасида кечадиган жараѐнлар 
геологиядаги энг мураккаб масала ҳисобланади. Уларда турлича 
йўллар билан келиб чиққан блоклар янги континентал пўстни ҳосил 
қилиб, аралашиб кетади. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish