Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

Океан рифтлари. 
Океан пўстида рифтлар ўртаокеан 
тизмаларининг марказий қисмида жойлашган бўлади. Уларда янги 
океан пўстининг шаклланиши амалга ошади. Ўртаокеан 
тизмаларининг умумий узунлиги 60 минг километрдан ортиқ. 
Уларда кўпчилик гидротермал булоқлар жойлашган бўлиб, океанга 
ички ҳароратнинг анча қисмини ва эриган элементларни олиб 
чиқади. Юқори ҳароратли булоқлар 
қора чекувчилар
деб 
номланган, улар билан рангли металларнинг бой заҳиралари 
боғлиқ.
 
Континентал рифтлар. 
Континентнинг парчаланиши унинг 
муайян қисмида рифт ҳосил бўлиш билан бошланади. Бунда пўст 
юпқалашади ва очилади, магматизм бошланади. Узилмалар 
тўплами билан чегараланган чуқурлиги бир неча юзлаб метрларга 
борувчи узун ботиқликлар шаклланади. Бундан кейин ҳодисалар 
ривожланишининг икки варианти бўлиши мумкин: ѐ рифтнинг 
кенгайиши тўхтайди ва у авлакогенга айланиб, чўкинди жинслар 
билан тўлиб қолади ѐки континентларнинг очилиши давом этади ва 
океан пўсти шаклланади. 


160 
Трансформали чегаралар

Литосфера плиталари параллел 
йўналишда, аммо турли тезликда ҳаракатланаѐтган жойларда 
трансформали ер ѐриқлари - океанларда кенг ва континентларда 
кам тарқалган улкан силжималар ҳосил бўлади. 
Литосферанинг 
бутун 
қалинлигини 
кесиб ўтган силжи-
мали ер ѐриқлари 
трансформали 
ер 
ѐриқлари дейилади. 
Океанларда 
транс-
формали ер ѐриқлари 
ўртаокеан 
тизмала-
рига (ЎОТ) перпенди-
куляр 
ўтади 
ва 
уларни 
кенглиги 
ўртача 400 км бўлган 
сигметларга 
парча-
лайди (55-расм). Тизманинг сегментлари орасида трансформали ер 
ѐриғининг фаол қисми жойлашган. Бу жойларда доим зилзилалар 
ва тоғ ҳосил бўлиш жараѐнлари кузатилади, ер ѐриғининг атрофида 
кўплаб таяниш структуралари - устсурилмалар, бурмалар ва 
грабенлар шаклланади. Натижада ер ѐриғи зонасида мантия 
жинслари очилиб қолади. 
ЎОТ сегментларининг ҳар иккала томонлари бўйлаб 
трансформали ер ѐриқларининг пассив қисми жойлашган бўлади. 
Уларда фаол ҳаракатлар кечмайди, аммо улар океанлар туби 
рельефида узоқларга чўзилган ўртаси ботиқ тепаликлар билан 
яққол ифодаланган.

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish