“Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар
мамалакат тараққиётининг муҳим омили” конференция материаллари.
96
кўтарилиши учун ўқувчилар билимларини эгаллаш давомида уларни
бойитадиган, ўқув ҳаракатларининг янги усулларини ўзлаштириш, мустақил
равишда ўқув топшириқларини белгилаш, ўз-ўзини назорат қилиш ва ўз
хусусий фаолиятини баҳолаш мезонларини билиши лозим. Демак, ўқувчининг
билиш (фикрлаш) фаолияти репродуктив ва продуктив ҳаракатга эга. Ўқув
вазифасига боғлиқ ҳолда ўқувчи ҳар хил ҳаракатларни бажаради (ёдлайди, эсга
туширади, таҳлил қилади, умумлаштиради, ҳал қилади).
Мустақил ишлар турли кўринишларда бўлиш мумкин: манбалар билан
ишлаш, кузатиш ишларини олиб бориш, лойиҳалаш, тажриба-синовлар
ўтказиш, компютерда ишлаш, Интернет тармоғидан фойдаланиш ва ҳ.к.
Масала ва муаммоларнинг қай даражада қўйилишига қараб, ўқитувчи
ўқувчиларни хилма-хил ақлий ҳаракатларга ундайди.
Мустақил ишларни тўғри ва изчил ташкил этиш натижасида ўқувчилар
янги билимларни мустақил тарзда пухта ўзлаштириш кўникмаларига эга
бўлади, ахборот манбалари ва манзилларидан самарали фойдалана олади,
электрон ўқув адабиётлар ва маълумотлар банки билан ишлай олади,
топшириқларни бажаришда тизимли ва ижодий ёндоша олади.
Мустақил ишлар мустақил фаолият юритиш малакасига эга мутахассисни
тайёрлашга кўмаклашадиган жараёндир. Мустақил фаолят юритиш сифатига
эга мутахассис фақатгана кўрсатмаларга биноан фаолият кўрсатувчи оддий
ижрочи эмас, балки масалалар ечимига ижодий ёндашиб, янгиликлар
яратувчилик қобилиятига эга бўлади. Демак, мустақил ишлаш жараёни ўрта
махсус касб-ҳунар таълими тизимининг асосий мақсад, вазифаларини
бажаришда муҳим восита ҳисобланади.
Касб-ҳунар коллежлари мутахассислик фанларида ахборот
коммуникацион технологияларни жорий этиш-давр талаби.
Э.Хўжамуродов, Д.Йўлдошева, О.Шодиева-Самарқанд педагогика
коллежи ўқитувчилари
Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жаҳон
стандартларига жавоб берадиган таълим тизимини шакллантириш ва сифатини
оширишга
йўналтирилгандир.
Ҳозирги
кунда
жаҳон
тажрибасидан
республикамиз таълим жараёнига ўқитишнинг янги, замонавий усул ва
воситалари кириб келмоқда. XXI асрдаги ижтимоий тараққиёт ҳам таълимнинг
ҳамма йўналишлари мазмунида сифат ўзгаришларини талаб этмоқда.
Ўзбекистонда демократик давлат фуқароларини шакллантириш, мамлакатнинг
ижтимоий-иқтисодий тараққиётига муносиб ҳисса қўша оладиган, мавжуд
муаммоларни мустақил таҳлил қила оладиган бўлғуси мутахассисларни вояга
етказиш, тарбиялаш масалалари таълим тизимини модернизация қилиш билан
боғлиқдир. Шунинг учун, Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш
миллий дастури”да ”Кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсати инсонни
интеллектуал ва маънавий –ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш билан узвий боғлиқ
бўлган узлуксиз таълим тизими орқали ҳар томонлама баркамол шахс-
Do'stlaringiz bilan baham: |