3.2
Сут махсулотлари хавфсизлигии аниклаш
Сутни умумий
бактериал зарарланганлигини
классик
усулда
аниқлаш – кўк метил ёрдамида редуктаз синаш.Бу усулни амалга ошириш
учун редуктазник ёки сув ҳаммоми ва термостат, тиқинли шиша
пробиркалар, сиғими 1 мл ва 10 мл-ли пипеткалар, кўк метил зарур бўлади.
Бу усулда сут намунасини таҳлил қилишда ишлатиладиган пипетка ва
пробиркалар стерилланган бўлиши керак, агарда бу аппарат бўлмаса, уларни
дистилланган ёки 2 марта қайнатилган сувда 30 дақиқа давомида қайнатиш,
ёки хлорли эритмада ювиб, тоза ичимлик сувида чайиш мумкин.Пипеткани
албатта қайноқ сувда чайиш зарур.Стерилланган
идишлар албатта эшиги
маҳкам ёпиладиган шкафларда ёки оғзи ёпиладиган қуттиларда сақлаш
керак.
Синов ишларини олиб бориш учун тўйинтирилган кўк метил эритмаси
тайёрланади: 10 г кўк метил 100 мл 96*ли этил спиртга қўшилади.Бу эритма
термостатда 37*С да 24 соат сақланади ва кейин фильтрланади.
Кўк метил ишчи эритмаси 5 мл тўйинган кўк метилни спиртдаги
эритмасидан ва 195 мл дистилланган сувдан тайёрланади.Аралашма
яхшилаб
қўшилади.
Ампулада сақланадиган фиксанал кўк метилдан ишчи эритма тайёрлаш
учун уни сиғими 200 мл-ли ўлчовли колбада
келтирилади ва белгиланган
чизиғигача дистилланган сув қуйилади ёки 198 мл сувда эритилади.Ампула
идишчаси деворида бўёқлар қолдиғи қолмаслиги керак.
Кўк метил ишчи эритмасини сақлаш муддати 7 суткадан ошмаслиги
зарур.
Ишчи эритмани тайёрлаш олдидан шуни унутмаслик керакки,
тўйинтирилган кўк метил олдиндан тайёрланиб, музхонада сақланади, бунда
флакон
деворларида ва остида, банкада бўёқ кристаллари чўкади.Ишчи
эритмани тайёрлашдан олдин флакон (банка)даги тўйинтирилган эритмани
30 дақиқа давомида (ёки бир соат) 37*С ҳароратдаги сув ҳаммомида ёки
61
термостатда кристаллар эригунча сақланади.Сўнгра
эритма яхшилаб
чайқатилади ва шундан кейин ишчи эритма тайёрлаш мумкин.Агарда
кристаллар эриб кетмаса, демак, эритма фойдаланишга яроқсиз бўлиб
қолган.Нотўғри тайёрланган эритма сутни санитария кўрсаткичларини
пасайтириб юборади.
Редуктаз синов ўтказиш учун пробиркага 1 мл 2,5%-ли кўк метил ишчи
эритмаси ва 20 мл намунага олинган сут қуйилади ҳамда редуктазага
жойланади.Пробирка резина тиқин билан маҳкамланади, сўнгра яхшилаб
аралаштириб, 38 – 40*С ҳароратли сув ҳаммомига солинади ва 5 соат 30
дақиқа давомида рангсизланиши кузатилади. Сутни бактериал
зарарланганлиги пробиркадаги аралашманинг рангсизланиш вақтига қараб
аниқланади.Бунда сут таркибидаги микроорганизмлар редуктаза ферментини
ҳосил қилади ва бу эса кўк метилни рангсизлантиради (17-жадвал).
17–
жадвал
Сутни редуктаз синаш бўйича сифати ва класслари.
Do'stlaringiz bilan baham: