КИРИШ
Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2014
йилнинг
мамлакатимизда “Соғлом бола йили” деб эълон қилингани замирида ҳам бу
борадаги ислоҳотларимиз самарадорлигини навбатдаги янги босқичга, янада
юксак даражага кўтаришдек қатъий мақсад мужассамдир. Давлатимиз
раҳбари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21
йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида соғлом
боланинг дунёга келиши, бақувват бўлиб ўсиб-улғайиши билан боғлиқ энг
муҳим омиллар ва ҳал қилувчи мезонларга атрофлича тўхталди[1].
Республикамиз раҳбарияти тармоқлар кесимида модернизациялашга алоҳида
этибор қаратмоқда. Шу сабабдан қишлоқ хўжалигини модернизациялаш,
иқтисодиёт инфратузилмасини халқаро жамиятга интеграциялаш борасида
бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу жараёнда
савдодаги мавжуд
техник тўсиқларнинг ечилиши асосий вазифалардан биридир. Чунки қишлоқ
хўжалик маҳсулотларининг хавфсизлик талабларини халқаро меъёрларга
мувофиқ белгилаш, етиштирувчиларнинг экспорт имкониятларини ошириш
билан бирга агросаноат мажмуида иқтисодий барқарорликни таъминлашга
хизмат қилади.
Шу боис, техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича олиб борилаётган
фаолият ўта муҳим аҳамиятга эга. Чунки, жаҳон бозорига тўсиқларсиз
чиқиш, Бутунжаҳон савдо ташкилоти талабларига жавоб бериш учун техник
талабларнинг оқилона қўлланилиши зарур бўлади[2].
МДҲ давлатлари қаторида Ўзбекистонда ҳам
мажбурий талабларни
ўрнатувчи жуда кўплаб ҳужжатлар амалга киритилган. Бу ўз навбатида
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда, шунингдек ташқи савдо
муносабатларида маълум техник тўсиқларни юзага келишига сабаб
бўлмоқда.
Бундай ҳужжатлар
жумласига стандартлар, санитария ва гигиена
қоидалари, қурилиш меъёрлари ва қоидалари, фармокопея моддалари,
3
фитосанитария, экологик, ёнғин,
ветеринария, энергетика, транспорт
қоидаларини киритиш мумкин[3].
Бундай тизим халқаро тажриба ҳамда Бутунжаҳон савдо
ташкилотининг СТТ ва СФС тўғрисидаги Битимлари талабларига зиддир.
Ушбу Битимлар стандартларни ихтиёрий қўллашга асосланган бўлиб,
мажбурий талаблар эса “Техник регламент”ларда белгиланган.
Бутунжаҳон савдо ташкилотга аъзо бўлиш
учун амалдаги миллий
қонунчиликни халқаро талабларга мувофиқлаштириш бўйича тегишли
келишувларда белгиланган талабларни бажариш, яьни савдодаги техник
тўсиқлар бўйича қонунчилик халқаро талабларига уйғунлаштирилиши
лозимдир. Ҳозирда, ҳукуматимиз томонидан Ўзбекистон
Республикасининг
мазкур халқаро савдо ташкилотига кириши йўлида қатор тадбирлар амалга
оширилди.
2009 йилнинт 23 апрелида “Техник жиҳатдан тартибга солиш
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши бу
йўналишдаги муҳим қадам деб ҳисобланса муболаға бўлмайди[2].
Қонун доирасида жорий этилаётган тизимни яратиш ва
Республикамизда техник жиҳатдан тартибга солишнинг юқори поғонасини
шакиллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 10 майдаги 86
–
сонли “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари
ҳақида”ги Қарори қабул қилинди ва унинг 3-иловасига мувофиқ 2010-2012
йилларда рақобатбардош, хавфсиз, сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришга
йўналтирилган “Сут ва сут маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий
техник регламентини ишлаб чиқишга катта эътибор қаратилган.
Шу сабабдан ҳам бугунги кунда аввало
инсонлар саломатлигини
сақлаш ва мулклари хавфсизлигини таъминлаш, шу билан бирга
республикамиз ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт имкониятларини
кенгайтириш, қолаверса Бутунжаҳон Савдо ташкилотига аъзо бўлиш учун
4
халқаро битимларга мувофиқ Сут ва сут маҳсулотлари
хавфсизлиги
тўғрисидаги техник регламентни ишлаб чиқиш долзарб масала ҳисобланади.
Ушбу
Do'stlaringiz bilan baham: