Таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/239
Sana26.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#471661
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   239
Bog'liq
Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва тамойиллари 2-та вариант

 
 
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар 
1.
Қатъий белгиланган солиқнинг тўловчилари кимлар? 
2.
Қатъий белгиланган солиқнинг тўловчилари қандай ҳолатда бошқа 
тўловларни тўлаши мумкин? 


111 
Қўшилган қиймат солиғи 
ҳақида тушунча. Солиқ-
нинг иқтисодий моҳияти 
ва унинг жорий 
қилиниши
3.
Қатъий белгиланган солиқнинг ставкалари қайси мезон асосида 
табақалаштирилади? 
4.
Қатъий белгиланган солиқнинг ставкалари қайси давлат органи 
томонидан белгиланади? 
5.
Қатъий белгиланган солиқ миқдорини бюджетга тўлаш даври қандай? 
6.
Қандай ҳолатда деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
билан савдо қилинганда қатъий белгиланган солиқни тўлашмайди? 
7.
Солиқ даврида тадбиркор касал бўлганда ёки оилавий шароит туфайли 
ишламаганда солиқни тўлаши қандай тартибда амалга ошади? 
8.
Тадбиркор фаолиятини вақтинча тўхтатганда қандай тартибда 
хужжатларни расмийлаштиради? 
9.
Жисмоний шахс бир нечта фаолият тури билан тадбиркорлик 
фаолиятини амалга оширганда қандай тартибда солиқ тўлайди? 
10.
Тадбиркор ижарага олинган воситалар билан фаолиятни амалга 
оширганда мол-мулкини ижарага берувчилар тўғрисида солиқ 
идораларига қандай тартибда маълумотнома тақдим этади? 
3.3. Қўшилган қиймат солиғи 
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон ва халқаро 
солиқ амалиётида эгри солиқларнинг асосий 
турларидан бири – қўшилган қиймат солиғи 
ҳисобланади. 
Қўшилган қиймат солиғи
 
– ҳар бир 
ишлаб чиқариш босқичида ва реализация 
жараёнида ундириладиган кўп қиррали билвосита солиқдир. Корхона 
кундалик хўжалик фаолиятида маҳсулот етказиб берувчилардан товар ва 
хом-ашё сотиб олади ва улардан маҳсулот ёки иш, хизматлар ишлаб 
чиқаради. Демак, қайта ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш ва сотишда
қўшилган қиймат яратилади.
Қўшилган қиймат ўзининг иқтисодий моҳиятига кўра,
сотилган 
маҳсулотлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг қиймати 
билан ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган товарлар, хом-ашёлар 
ва хизматларнинг қиймати ўртасидаги фарқдан иборатдир. Табиийки, ишлаб-
чиқариш жараёнида ва кейинчалик меҳнат тақсимоти натижасида маълум 
бир товар бозорга олиб чиқилгунга қадар ишлаб чиқариш ва муомала 
жараёнидаги бир нечта босқичлардан ўтади, бу босқичларнинг ҳар бирида 
қўшилган қиймат яратилади.
Қўшилган қиймат солиғини давлат бюджетининг даромад қисмига жалб 
қилиш ғояси дастлаб ХХ асрнинг бошларида юзага келди. Бу таклифни 


112 
биринчи марта Германия бюджет амалиётида жорий этишни 1919 йилда
Вильгельм фон Сименс илгари сурди. 
Қўшилган қиймат солиғини амалиётга жорий этиш ва ундириш
механизми биринчи марта француз молиячиси М.Лоре томонидан ишлаб 
чиқилди. Аммо қўшилган қиймат солиғи М.Лоренинг таклифидан сўнг ўтган
10 йилдан ортиқ вақт мобайнида тажриба учун таклиф этилган шаклда 
қўлланилди. Францияда қўшилган қиймат солиғи ҳақиқатда 1968 йилдан 
бошлаб жорий этилди. 
ХХ асрнинг 70-йилларида қўшилган қиймат солиғи Ғарбий Европанинг 
қатор мамлакатларининг солиқ амалиётида жорий қилинди. Бунинг асосий 
сабаби ва ҳуқуқий асоси бўлиб, Европа иқтисодий ҳамжамияти томонидан 
ҳамжамиятга аъзо мамлакатларда қўшилган қиймат солиғини ундиришни 
тартибга солишнинг ҳуқуқий меъёрларини умумлаштириш тўғрисидаги 
махсус Директиванинг қабул қилиниши ҳисобланади. Мазкур Директива 
1977 йилда қабул қилинди ва унда эгри солиқларнинг асосий тури сифатида 
қўшилган қиймат солиғи эътироф этилди.
Қўшилган қиймат солиғига хос бўлган муҳим хусусиятлардан бири 
шундаки, солиққа тортишнинг объекти бўлиб, нафақат ички бозордаги 
товароборот, балки мамлакат корхоналарининг ташқи бозорларидаги 
товаробороти ҳам ҳисобланади. 
Иқтисодий адабиётларда, кўпчилик ҳолларда, қўшилган қиймат 
солиғини «Европача» солиқ деб ҳам аташади. Бунинг асосий сабаблари 
шундаки,

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish