53
Юқоридаги жадвал маълумотларига кўра ОАЖ шаклидаги ―Uzsalaman‖
қўшма корхонасининг молиявий ахволига тўғри баҳо
бериш учун
бухгалтерия балансига асосланган холда молиявий коэффициентлардан
фойдаланамиз.
Шунга
кўра,
корхонанинг
молиявий
мустақиллик
коэффициенти йил бошига нисбатан 0,1 коэффициентга пасайган. Тўлов
қобилияти коэффициенти эса йил бошига нисбатан 0,1 коэффициентга
камайган. Мазкур коэффициентларнинг бундай тартибда ўзгариши
корхонанинг молиявий ҳолатини жорий йил
бошига нисбатан йил охирида
янада ѐмонлашиб бораѐтганлигидан далолат беради. Бундан ташқари
корхонада мажбуриятларнинг ўз маблағларига нисбатан улушини 0,1
бирликка ортганлиги ҳам корхонада тўлов қобилиятини ҳисобот даврига
келиб пасайиб кетганлигини ўзгармасдан қолган. Бу
эса корхонада айланма
маблағларга бўлган талабни янада тўлароқ қондириб бориш имконини
беради. Умуман олганда корхона маълумотлари
асосида унинг молиявий
коэффициентлари ўрганилганда, ушбу коэффициентларнинг ўзгариши
салбий бўлган.
Тўлов қобилияти дейилганда, хўжаликнинг муддати келган тўлов
мажбуриятларни бажариш учун зурур бўлган маблағларни етарли ѐки
камчилигини аниқлаш тушунилади. Бозор иқтисодиѐти
шароитида
корхоналарнинг тўлов қобилиятига эга бўлиши муҳим ва бу унинг ўз
вақтида зарур бўлган қарзларни қайтариш имкониятларини белгилайди.
Корхона баланси маълумотларга асосланиб, тўлов қобилиятининг қай
ахволдаги ҳисобланади. Бунинг учун корхонанинг тўлаш учун зарур бўлган
маблағлари билан қарз мажбуриятларини солиштириш мумкин.
Тўлов маблағларига пул маблағлари, жўнатилган
товар ва махсулотлар
қиймати (хали пул келиб тушмаган), дебитор сотишдаги тушум ва бошқалар
киради. шунингдек қисқа муддатга олинган ссудалар ҳам вақтинча тўлов
мажбуриятларни амалга ошириш учун манба бўлиши мумкин. Қийматли
қоғоз, акция, облигация сотишдан олинган маблағ ва қўшимча корхоналарда
54
қатнашишдан келган даромадлар ҳам тўлов мажбуриятларини бажаришдаги
манба бўлиши керак. Тўлов мажбуриятларига
мол етказиб берувчи ва
пудратчиларга, бюджет ва суғуртага, механат хақи, турли хил кредиторларга
бўлган ва бошқа турдаги қарзлар киради. Қуйидаги жадвалда «Uzsalaman»
қўшма корхонасининг тўлов қобилияти жадвал асосида таҳлил қилинади.
Жадвал маълумотларидан кўринадики, биз таҳлил қилаѐтган ОАЖ
шаклидаги ―Uzsalaman‖ қўшма корхонаси жорий даврда тўлов қобилиятига
эга эмас.Чунки, корхонанинг жами тўлов маблағлари 1058780 минг сўм
бўлгани холда, жами тўлов қарзлари 2511566,0 минг сўмни ташкил қилган.
Бундан кўринадики корхонада тўлов маблағларига нисбатан тўлов қарзлари
1452786 минг сўмга кўп бўлган. Бу эса корхонанинг тўлов қобилиятига эга
эмаслигидан далолат беради. Бундан ташқари тўлов маблағлари таркибига
эътибор қиладиган бўлсак, унинг асосини тайѐр маѐсулотлар (52156 минг
сўм) ҳамда дебиторлик қарзлари (947220 минг сўм) ташкил қилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: