Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги фарғона давлат университети



Download 1,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/91
Sana26.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#467261
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   91
Bog'liq
РОЗАопа ДИССЕРТАЦИЯ охиргиси (Восстановлен)

УМУМИЙ ХУЛОСА
 
1.
Ёш – инсон мавжудлигининг энг муҳим характеристикасидир. Конкрет 
уюшма маданиятининг ўзига хос хусусияти кўпинча турли ёш гуруҳлари 
муносабатларининг ўзига хос хусусиятларига асосланади. Одамларнинг 
умр ёшлари ҳақидаги тасаввурлари етарли даражада мураккаб. Ёш 
гуруҳларига бўлиниши нафақат биологик параметрларга, балки ижтимоий 
ўзига хос хусусиятларга: жамият структураси ва маданиятига (шу билан 
бирга, тилга, оламнинг тил манзарасига) ўзаро боғлиқдир. “Ёш” 
тушунчасининг мураккаблиги тил далиллари билан ойдинлашади, бу ерда 
турли илмий соҳаларда қўлланиладиган жуда кўп сонли, масалан: 
биологик ёш, хронологик ёш, соматик ёш, маънавий ёш каби 
терминологик бирикмалар ажралиб чиқади. 
2.
Шу факт очиқ-ойдин кўриниб турибдики, “ёш” тушунчаси ўзининг илк 
англаниш босқичларида француз тили олам манзараларида умрнинг барча 
давомийлиги, узунлиги ва ҳатто боқийлигининг тасвири сифатида 
тасаввур қилиниб, “вақт” деб аталган тушунча билан тенглаштирилади.
3.
Олимларнинг фикрини ва ёш маъноли лисоний бирликларнинг абсолют 
кўпчилик қисми халқлар – тил соҳиблари томонидан халқ тажрибасига 
суяниб, инсон умрининг аниқ даврлари ҳақидаги илмий билимларсиз 
яратилганлиги фактини эътиборга олиб, ишимизда, ўрганилаётган тил 
бирликларининг семантикаси асосида лексик-семантик гуруҳлар ажратиб 
кўрсатилди. 
4.
Шахсни номинациялаш усулларининг гендер жиҳатини тадқиқ қилиш 
гендер лингвистикаси соҳасининг ваколатига (хусусан, тилдаги мавжуд 
гендер стереотипларини (қолипларини) топиш мақсадида унинг тил 
номинатив тизимини ўрганиш билан шуғулланувчи) йўналишига бевосита 
алоқадордир.
5.
Ҳар қандай тилда олам манзараси тасаввурининг антропоцентрик 
характери француз ва ўзбек тиллари тизимидаги унинг таркибига кирувчи 


129 
тил бирликлари таркибини қиёслаш ҳамда вербаллашувининг ўзига хос 
хусусиятларини ажратиб кўрсатиш имконини беради.
6.
Ҳозирги “ёш” ва “âge” сўзларининг изоҳлари таҳлили шундай хулосага 
олиб келадики, қиёсланаётган ҳар иккала тилнинг ҳам олам 
манзараларида улар маънолари жиҳатидан бир-бирига тўлиқ мос келади 
ва иккита умумий мазмун билан тўлади: 1) мавжудлик вақти, у 
кимнингдир туғилган лаҳзасидан бошлаб яшалган йилларнинг сони ёки 
бирор-нарсанинг кўриниши, вужудга келиши, пайдо бўлиши; ва 2) 
тараққиётнинг маълум поғонаси, кимнингдир ёки ниманингдир олдинги 
ва кейинги даврлар оралиғидаги мавжудлиги.
 
7.
“Ёш”га оид тушунчаларни ифода қилувчи лексик ва фразеологик 
бирликлар одатда кўчма маъноларни англатиб у ёки бу эмоционал баҳони 
ўзида мужассамлаштиради.
8.
Enfance - болалик
тушунчасига боғлиқ бўлган лексик ва фразеологик 
бирликлар соддалик, мустақил бўлмаганлик, бўшанглик каби маъноларни 
англатиб, келади, аммо улар ижобий эмоционал коннатацияга эгадирлар. 
Француз тилида болаликни ифодаловчи лексемалар хулққа оид 
хусусиятларни ва белгиларни намоён қилади. Буларга қуйидаги 
лексемалар киради (
turbulent, insupportable, déluré, malicieux, espiègle, 
désobéissant
ва бошқалар.) Шунингдек, ўзбек тилида болаликни 
ифодаловчи лексик ва фразеологик бирликлар “бачканалик”, “юзакилик”, 
“енгилтабиатлик” маъноларини англатади. Француз ва ўзбек тилларида 
болалик тушунчаси инсоннинг интеллектуал салоҳиятининг етарли 
эмаслигидан далолат беради. 
 
9.
Adolescence – ўсмирлик 
тушунчаси француз ва ўзбек тилларида лексик 
бирликлари маъноларининг ёрқин ифодасини англатмаганлиги билан 
характерланади, шунингдек бу ёш даврига оид эмоционал – баҳолаш 
муносабатларини ҳам билдирмайди. 
10.
 Jeunesse – ёшлик
тушунчасининг семантик таркибида қиёсланаётган хар 
иккала тилда ҳам “тажрибасизлик”, “етилмаганлик” белгилари етакчилик 


130 
қилади. Шунингдек бу тушунча инсоннинг жисмоний сифатларини, яъни 
ёшликка хос бўлган белгиларни “тетиклик”, “бардамлик”, “бақувватлик”, 
“ғайратлилик”,” софлик”, “тозалик”, “ёқимлилик”, “жозибадорлик”, 
“дилбарлик”, “кўркамлик” ва “истараси иссиқлик” маъноларини ҳам 
ифодалайди. Аммо шуни ҳам қайд қилиш лозимки, ёшлик тушунчаси “ 
интеллектуал ривожланишнинг етарли эмаслиги” ҳақида ҳам ахборот 
беради. Француз тилида ёшликка оид тушунча “тажрибасизлик”ни ҳам 
англатади. 
11.
Француз ва ўзбек тилларида 
maturité - етуклик
тушунчасини ифода этувчи 
лексик ва фразеологик бирликларнинг семантикасида энг муҳим 
концептуал белги сифатида инсоннинг “жисмоний”, “руҳий” жиҳатдан 
тўлақонли ривожланганлик маъносининг берилиши кузатилди. Ўзбек 
тилида бу ёш тушунчаси “тажрибалилик, омилкорлик, усталик” 
маъноларини бергани ҳолда, француз тилида “донолик, донишмандлик
ақллилик, чуқур мулоҳазалилик” каби маънолар фаоллашади. Таъкидлаш 
лозимки, қиёсланаётган француз ва ўзбек тилларидаги етуклик 
тушунчасида ижобий ёки салбий эмоционал баҳо аниқ бўртиб чиқмайди. 
12.
 Vieillesse – қарилик
тушунчасини англатувчи лексик ва фразеологик 
бирликлар семантикасида инсоннинг 
жисмоний хусусиятларини 
ифодаловчи белгилар: “заифлик, нимжонлик, ожизлик, куч - қуввати, 
мадори йўқлик, қартайганлик, мункиллаганлик, шарти кетиб, парти 
қолганлик” каби маънолар муҳим ҳисобланади. Қарилик тушунчасида ҳар 
иккала тилда ҳам “тажрибалилик, омилкорлик” белгиси ажралиб туради. 
13.
“Ёш”га доир лексик ва фразеологик материаллар таҳлили шуни 
кўрсатадики, кўриб чиқилган барча ёш даврлари ичида энг кўп сонга эга 
бўлган “болалик”, “ёшлик” ва “қарилик” тушунчаларини ифодаловчи 
лексик бирликлар ташкил қилди. Шунингдек, бу тушунчалар 
қиёсланаётган тиллар лексикасида турғун ва ижобий коннотацияларни 
ифодалаб келади. Таҳлил жараёнида ёшга оид барча тушунчаларни 


131 
ифодаловчи от, сифат ва феъл сўз туркумига кирувчи лексик бирликлар 
ҳам мавжудлиги аниқланди.
14.
“Ёш”га оид лексик ва фразеологик бирликлар таҳлили инсоннинг бошқа 
“ёш” даврини ифодаловчи лисоний унсурлар бошқа бир “ёш”ни 
тасвирлаш даврига ўтиб қолган ҳолатлар ҳам кузатилди. Бунинг сабаби 
“ёш” даврлари ўртасидаги фарқни кескин ажратиб олишнинг қийинлигида 
бўлса керак деган хулосага келинди.

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish