90
Француз ва ўзбек
тилларида
етуклик /maturité
тушунчасини
ифодаловчи лексемаларнинг семантик таркибида ўз аксини топган бош
концептуал белги бу – “
жисмоний ва маънавий жиҳатлардан тўлиқ
ривожланганлик
” белгисидир.
Ўзбек тилида
“тажрибалилик
” белгиси устун туради.
Француз
лексемаларининг
мазмунида
эса
бу
белги
“
донолик,
етуклик,
фикрлаштеранлиги
” белгиси билан нисбатан кўпроқ боғланади.
Мазкур тушунчани ҳам ўзбек, ҳам француз тилларида ифодаловчи
лексик бирликлар учун яққол ижобий ёки салбий эмоционал баҳолашнинг
йўқлиги хосдир.
Қарилик /vieillesse
тушунчасини ифодаловчи лексемалар
семантикасида ҳам ўзбек, ҳам француз тилларида мазкур ёшнинг жисмоний
хусусиятларига ишора қилувчи
“
дармонсизлик, қувватсизлик, мукчайиш
”
каби белгилар бошқалардан кўра кўпроқ муҳимдир.
Ўзбек тилидаги “
тажрибалилик
” белгиси француз лексемаларида яна
кучлироқ ифодаланади. “Ёш даврлар”ини ифодаловчи лексик гуруҳларнинг
ҳажми у ёки бу тушунчанинг кўпроқ ёки камроқ даражада муҳим ҳамда тил
соҳибларининг онгида унинг “ишланганлиги билан” боғлиқдир.
Энг кўп сонли лексемалар “
болалик ва ёшлик
” тушунчаларини ифода
этади. Бу,
хусусан ижобий, эмоционал баҳоловчи шахс номлари
хосилаларининг кўп сонлилиги билан тушунтирилади. Шундай қилиб,
лексика ва сўз ясалиш даражасида ушбу “ёш давр”лари билан боғланган
мустаҳкам ижобий коннотациялар намоён бўлади.
“Ёш давр”лари лисоний ифодаланишининг ядросини ўзбек ва француз
тилларида отлар ва сифатлар ташкил этади. Равишлар ва феъллар кам
сонлироқ ва структура ҳамда семантик жиҳатдан
отлар ва сифатлар
томонидан асосланади. “Ёш давр”лари мазмуни бирламчи, асосий бўлган бир
қатор лексемалар “ўхшатиш, солиштириб ўхшатиш” ғояси билан
бирлаштириладиган кўчма маъноларни ривожлантиради (яъни кишига,одатда
бошқа ёшдаги кишиларга хос белгилар қўйилади).
91
“Ёш давр”лари номинацияларидан одамнинг ахлоқий ва жисмоний
белгиларини таърифлаш учун фойдаланиш имконияти у ёки бу ёшдаги
кишилар учун хос бўлган маълум сифатлар, фазилатлар тўғрисидаги турғун
тасаввурнинг мавжудлигини яна бир бор тасдиқлайди. Бу
хил лексемалар
лексик-семантик вариантлари ҳар хил ёшдаги кишиларга тааллуқли бўлиши
мумкин ва ҳатто битта лексик-семантик вариант миқёсида ҳар хил “ёш
давр”ларига
мансуб
бўлиши
мумкин.
Тил
ўқитишнинг
индивидуаллаштиришга, алоҳида ўқитишга қаратилган у ёки бу методдан
фойдаланиш учун педагог ўз ўқувчиларининг индивидуал типологик
хусусиятларини билиши лозим.
Талабаларнинг
психодинамик
хусусиятлари
уларнинг
нутқий
фаолиятида намоён бўлади. Темперамент тоифаларининг ҳар бир вақтида ўз
нутқида
маълум
характеристикаларини
намоён
қилади
ва
шу
характеристикалар, белгилар талабаларни чет тилига ўқитишда
инобатга
олиниши лозим. Чет тили индивидуаллаштирилган ўқитишни амалга
оширишнинг мақсадга мувофиқ воситаси ўқув-нутқий вазиятдир.
Ишимизнинг мазкур бўлимида француз ва ўзбек тиллари учун муҳим
бўлган “ёш давр”лари тушунчасининг лексик-семантик ифодаланиши таҳлил
қилинмокда. Шу муносабат билан биз тадқиқ этаётган лексик-семантик
мажмуа лексик-семантик майдонларга бўлинмайди.
Унинг таркибий
қисмлари одам ҳаётидаги у ёки бу “ёш давр”ига бўлган муносабати билан
бирлаштирилган лексик гуруҳлардир ва шундай гуруҳлар ўз таркибига турли
категориал синфларга кирувчи лексемаларни қамраб олади. “Ёш
давр”ларининг асосий лексик ифодаланиши сифатида биз “ёш давр”ларини
номловчи абстракт отларни кўриб чиқдик.
“Ёш давр”лари лисоний ифодаланишининг ядросини ўзбек ва француз
тилларида отлар ва сифатлар ташкил этади. Равишлар ва феъллар кам сонли
ва структура ҳамда семантик жиҳатлардан
отлар ва сифатлар томонидан
асосланади.