М.ҚЎШЖОНОВ БАДИИЙ ПУБЛИЦИСТИКАСИДА ХАРАКТЕР ВА ШАРОИТ
ТАСВИРИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Г.Х.Шукурова
ЎзФА Ўзбек тили, адабиёти фольклори институти мустақил тадқиқотчиси.
Академик М.Қўшжонов бадиий асарда характер (тийнат) ва шароит тасвирига ўзбек
адабиётшунослигида биринчи бўлиб катта эътибор қаратган, бу борада жиддий
муваффақиятларга эришган. Асқад Мухторнинг “Опа-сингиллар” асарига бағишланган илк
мақола-тадқиқотида характершунос олим сифатида ўзини намоён қилган ва машҳур
адабиётшунос Иззат Султон эътиборига тушгани маълум. М.Қўшжонов “Ҳаёт ва бадиий ижод”
мақоласида ёзганидек: “Характерлар яратиш ҳаёт воқеликларини умумий қилиб тасвирлашдан
сақлайди, борлиқни тўлароқ қамраб олувчи воситадир”.
1
Мирзиёев Ш.М. Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам
пойдеворидир. (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган
тантанали маросимдаги маъруза). “Халқ сўзи”, 2017 йил 8 декабрь, № 247. 1-3 б.
347
Кичик ҳажм, хусусан, очерк, фельетон, эссе, мемуар ва бошқа публицистик асарларда
тўлиқ характер яратиш имконияти бир қадар чекланганки, ижодкор буни ҳисобга олишга
мажбур бўлади.
Иккинчидан, бадиий асар (ҳикоя, қисса, роман)да муаллиф асосан образ, тасвир,
манзара чизиш асносида характер яратишга интилиб публицистикликдан кам, зарур ҳолларда
фойдаланса, аксарияти ҳужжатлиликка асосланган публицистика (очерк, фельетон, эссе,
мемуар, мансура, биографик қисса ва ҳ.к.) мантиқий муҳокама ва бадиий образлилик асосига
қурилади, бунда мантиқий муҳокама палласи босиб кетади, албатта.
Олим ўз мақола ва тадқиқотларида бадиий асарга жиддий ёндашади, метод, маҳорат,
сюжет, композиция, конфликт, тил, услуб талабларидан келиб чиқиб таҳлил қилади ва
умрининг кейинги ўн беш йилида яратган публицистик битиклари (очерк, эссе, портрет,
мемуар, хотира, биографик қисса ва ҳ.к.)да мана шу талаблар асосида ёндашади. Бу жиҳатдан
илк йирик публицистик асари – “Тепки босилди...” (Кейинроқ жиндай тўлдирилиб, “Алам”
номи билан нашр этилган) диққатга сазовордир.
Муаллиф узоқ йиллар илмий, назарий тадқиқотлардан кейин биринчи марта ҳажман
йирик публицистик асарга қўл ургани боис бу борада тажрибаси камлиги сезилиб туради,
хусусан, услубининг ҳали етарли сайқал топмагани, баъзи сўз, ифодаларнинг ўрнига
тушмайроқ тургани, баёнчиликка берилиш каби нуқсонлар кўзга ташланади. Шунга қарамай
муаллиф яхши билган, тадқиқотларида талаб қилган қоидаларга – материал жиҳатдан ўзини
чеклашга, характер чизгилари, шароит тасвирига асосий эътибор беришга, деталлар,
тафсилотлар орқали иш кўришга ҳаракат қилгани англашилади. Мана, қиссанинг “Илоҳим, ой
бориб омон қайтгайсан!...” номли илк боби. “1992 йил. Июл ойининг бошлари” жумласи билан
бошланадиган боб Тошҳовузнинг ўша кезларда кўримсиз манзараси, чанг-тупроқли йўллари, ён
атрофидаги ариқчалари, юк машинаси кузовидаги ўриндиқ тахталар устида қатор-қатор
жойлашган сафарбар йигитлар ҳақида қисқа, энг керакли тасвир-баённи беради-да, хизматга
чақирилганларнинг ҳолатини бир-икки жумла билан аниқ келтиради: “улар сас-садосиз,
жимгина келишмоқда. Назаримда ҳар ким ўз хаёллари билан банд. Кимдир ортида қолган бола-
чақасини ўйлайди. Кимдир эндигина кузатиб қўйган ота-онаси, қариндош-уруғларининг
зорланиб айтган сўзларини хаёлидан ўтказади. Кузатув манзараси уларнинг кўз олдиларидан
кетмайди. Шароитнинг қисқа, керакли манзараси, фронтга жўнаётганларнинг табиий руҳий
ҳолати”. Батафсил манзара, сўз ортиқча. Сафарбар қилинганлар энг аввал оиласи, ота-онасини
ўйлаб бораётганлиги лўнда, ишонарли берилган. Армияга жўнаётганлар энг аввало онасини,
онаизори боласини ўйлаши табиий. Матёқубнинг онаси машиналар ҳали жўнамаслигига ишонч
ҳосил қилгач, пиёда боришда саккиз, қайтишда саккиз – ўн олти чақирим йўл босиб (!!), ўғли
ўзи эккан, ҳосилга кирган ўрикдан бир этак олиб келади, ўртоқларинг билан еб кўринглар,
дейди; машиналар йўлга тушгач, анча жойгача қуюқ чанг ичида икки қўлини олд томонга
чўзганича, оёғида калиши тушиб қолганига қарамай чопиб боради. “Кейинроқ англаб етдим:
Қайтиб келиши даргумон бўлган ўғлини кузатаётган она бамисоли қафасга тушган қуш
ҳолатида эди. Ҳар томонга ўзини уради. Баъзан кўзлари маъносиз жовдирайди, нима қиларини
билмай қолади, керакмас нарсаларни чамадонга солади, кераклиларини бир жойдан олиб
иккинчи жойга қўяди, тоза бўлса ҳам уст-бошимни қоқади, бошим ва орқа бўйинларимни
оҳиста силаб-сийпалайди, шу баҳонада қўлларини менга тегизиб олади. У саросимадан
бутунлай ўзини йўқотиб қўйганди”. Тафсилотларда онанинг руҳий ҳолати ниҳоятда аниқ,
ҳаққоний берилган. Қиссанинг охирида урушдан қайтаётган жангчини – қишлоқ томондан
елиб-югуриб келаётган онасининг ҳолати ҳам таъсирли чиққан: “У энди мен томон яна ҳам
жиддийроқ интилар, чанг босган юзларига оқиб тушаётган кўзёшларини кўйлагининг узун
енглари билан артар экан, нималардир дер, фақат яқин келгандагина опамнинг (Зийлида онани
опа дейишар экан. Г.Ш.) “болоғонамай-болоғонамай” деган сўзлари қулоғимга етиб келди.
Опамнинг қучоғида қанча бўлганимни эслай олмайман”.Онаизорнинг ўғлини фронтга
кузатиши, қайтганда кутиб олиши – муҳим композицион приём. Асар бошида яна бир муҳим
детал бор. Онаси фронтга кетаётган ўғли чўнтагига нимадир солиб қўяди. Кўрса, латтага
тугилган оддий туз. “Ёмон кўздан асрасин” деган шарқона, халқона удум. Кимдир нон
тишлатади, кимдир туз беради. Қисса жараёнида туз детали уч марта эслатилади. Бир гал
жангга бошқа бировнинг шинелини кийишга мажбур бўлганида, ўз шинели чўнтагида онаси
берган туз қолиб кетганига кўп ўкинади. Муаллиф қиссада ота-она портрети, биринчи ўринда
онаизори характерини чизишга, хатти-ҳаракатлари, Хоразм лаҳжасидаги гап-сўзларни беришга
алоҳида эътибор қаратади. “Тунги шарпа”, “Опам тамғаси”, “Бир елпим жўхори”, “Қамчи
348
тамғаси” каби бобларда ёш Матёқуб онасининг меҳнат жараёни – пахта териш, ўт ўриш, экин
суғориш, нон ёпиш, уй тутиш ва ҳ.к.лардаги заҳмати, иродаси, бардоши, оз, маъноли гап-
сўзлари, меҳрибончилиги, руҳий ҳолатларини аниқ манзара, ҳаққоний детал, тафсилотлар
билан тасвирлаганини кўрамиз. Онасининг эсда қоларли характерини яратишга муваффақ
бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |