Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet269/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

 
Литература
1.
Gulamov S., Svirin M.N., Shermukhamedov A.T. Digital logistics and blokchejn-systems – the 
basis on development of transport services. J.”Theoretical & Applied Science”. Volume 79. 2019. 
240-254 p. 
2.
Kucharov A.S., Shermukhamedov A. -Тошкент: Perfaction of transport-logistical system of 
Uzbekistan. Journal “Austria Science”, N8, 2017, 59-61 p. 
3.
Shermukhamedov A.T. Development of the international transport communications with foreign 
countries. J.”Theoretical & Applied Science” N.01. (69), January, 2019. –Philadelphia USA: 
2019. -31-35 p. 
ТУРКИСТОН ДОРИШУНОСЛИГИ РУС ТАДҚИҚОТЧИЛАРИ НИГОҲИДА 
Н.Ширинова 
ЎзР ФА Тарих институти таянч докторанти. nargiza_sharq@mail.ru 
 
Ўрта Осиё халқ табобати доимо ўзининг қадим тарихи ва бой меросига эга бўлиб 
келган. Райлик Абу Бакр Розий, Хоразмлик Абу Райҳон Беруний, Бухорлик Абу Али Ибн Сино 
каби қомусий олимларнинг тенгсиз асарлари ва бой тажрибалари бутун дунё тиббиёт аҳли учун 
бугунги кунга қадар дастурул амал бўлиб келмоқда. Ўрта Осиё табиблари фақатгина табиий 
воситалар ёрдамида содда ва мураккаб дорилар орқали деярли барча касалликларни даволай 
олишгани, нафақат қўшни мамлакатларни балки бутун Европа аҳлини диққатини тортган. 
ХIХ асрнинг охирга келиб Россия империяси томонидан Ўрта Осиёга уюштирилган 
экспедициялар жараёнида тадқиқотчилар ўлканинг табиати, иқлими, аҳоли турмуш тарзини 
ўрганиш билан бир қаторда, мамлакатнинг тиббий аҳволи, халқ табобати, хусусан, 
доришунослигини ҳам кузатганлар. Ўлкадаги ўсимликларни йиғиб, гербарийлар қилинган. 
Айниқса, шифобахш саналувчи ва маҳаллий аҳоли томонидан дори сифатида қўлланилувчи 
ўсимлик ва маъданларга катта қизиқиш билдирилган. Даставвал П.П.Семенов, А.А.Леман ва 


344 
Ф.Р.Остень-Сакенлар ўзларининг ўлка флораси бўйича тузган рўйхатларида ҳудуднинг 
шифобахш ўсимликларга жуда бой эканлигини кўрсатиб ўтганлар
1

Туркистон ўлкаси аҳолисининг ҳовлиларида ўсувчи ҳар бир гиёҳ шифобахш хусусиятга 
эга эканлигини, таомларга солинувчи хар бир зиравор фойдали эканлигини рус олимлари 
ўрганиб ёзиб кетишади. Хусусан, 1857 йилда доктор Борщов бошчилигида Ўрта Осиёга 
экспедиция уюштирилиб, унинг натижалари нашр эттирилган. Унда доктор Борщов Туркистон 
ҳудудида учратган ва ўзи кузатган ўсимликларнинг суратларини келтирган ва уларга таъриф 
берган.
Россиялик фармацевтика магистри Палъм
2
ҳам турли газета ва журналларда чоп этилган 
мақолалари орқали Туркистон ўлкасидаги шифобахш ўсимликлар билан оммани таништирган. 
А.П.Федченко ўзининг Зарафшон воҳасига қилган сафарида 1000 га яқин ўсимлик 
турларини тўплаш
3
билан бирга, ўсимликларнинг турли хил ноёб ва шифобахш турларини ҳам 
учратгани ва уларни йиғиб коллекциялар қилгани маълум бўлди. Масалан, у маҳаллий аҳоли 
томонидан яраларни даволашда кенг қўлланилган ноёб коврак (ферула) ўсимлигини учратган. 
Яна унинг 1869 йилгача тўплаган гербарийлари орасида арпабодиённинг нодир намуналарини 
ҳам учратишимиз мумкин. Таъкидлаб ўтиш жоизки, Туркистон ўлкасида ўсадиган арпабодиён 
бошқа мамлакатларга қараганда, ўзидаги сантонин (қадимда гижжаларга қарши восита 
сифатида кенг қўлланилган) моддасининг бойлиги билан энг яхши нави дея тан олинади. 
Шунингдек, у Самарқанд ҳудудида ноёб гулли шумтол дарахтини ҳам учратади. Бу 
дарахтнинг уруғи, пўстлоғи ва баргларидан турли хил дорилар тайёрланган. Пўстлоғи ва 
баргларидан нафас йўлларидаги касалликларда, сийдик ҳайдовчи ва ич юмшатувчи сифатида 
ҳамда ярали касалликларда фойдаланилган. Яна ундан қуритиб олинадиган манна маҳсулоти 
жаҳон бозорида юқори нархга эга бўлган. Замонавий манбалардан билишимизча, бу маҳсулот 
қанд касалларида шакар ўрнини босар экан. 
И.Краузе эса Туркистон ўлкасидаги шифобахш ўсимликларнинг Россия ўлкаларига 
олиб келиб етиштирилиши мамлакат иқтисодиёти учун катта фойда бўлишини айтиб ўтади
4
. У 
ўзининг шахсий кузатувлари асосида бир қанча ўсимликларни кузатиб, уларнинг 
шифобахшларини ажратиб, рўйхат қилади. Улардан ҳар бирининг ўзига хос хусусиятларини 
қайд этиб, қўлланилиш усуллари ҳақидаги маълумотларни келтириб ўтади. 
Фарғона водийси ҳудудини ўрганган тадқиқотчи ва шифокор В.И.Кушелевский шу ерда 
яшаб, маҳаллий халқнинг тиббий билимлари ва халқ табобати анъаналарини ўрганган. 
Муаллифнинг энг йирик асари Фарғона водийсининг тиббий географияси ва санитар ҳолатига 
бағишланган бўлиб, уч жилддан ташкил топган. Китобнинг учинчи жилдининг 17 бўлими халқ 
табобатига бағишланган. Муаллиф шахсий кузатишлари натижасида халқ орасида машҳур 
бўлган доривор воситалар рўйхатини тузади. Бунда асосан, бозорларда харидоргир бўлган 
маҳсулотлар асос қилиб олинганини таъкидлайди. Китобда 17 та турли минераллардан 
ишланган дори воситалари ҳамда дори тайёрлашда ишлатиладиган 105 та гиёҳ, 10 га яқин 
ҳайвон ва ҳашарот турлари номи келтириб ўтилган. Эътиборли томони шундаки, муаллиф ҳар 
бир маҳсулотнинг қаердан келтирилиши ва нимага даво бўлиши, ундан дори тайёрлашда 
миқдор даражаларига ҳам имкон қадар тўхталган. 
Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, юртимизга келган рус тадқиқотчилари 
ўлканинг иқлими, табиати, турмуш тарзини ўрганиш билан бирга маҳаллий аҳолининг 
тиббиётига айниқса доришунослигига катта қизиқиш билдирганлар. Уларни ўрганиб илмий 
изланишлар олиб борганлар. Бу маълумотлар бугунги кунда халқ табобати тарихини 
ўрганишда мухим манба бўлиб хизмат қилади. 

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish