Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Тайёрланган материални тувакларга экиш



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

Тайёрланган материални тувакларга экиш. 
Хушбўй игирни иссиқхона шароитида 
экишда чуқурлиги 15-20 см ли, туби дренаж тешиклари қилинган тувакларда экиш тавсия 
этилади. Тувакларни остида ўзига мос каттталикдаги поддонлар (таглик) бўлиши мақсадга 
мувофиқ. Чунки поддонлар туваклардан оқиб чиққан ортиқча сув ўзида тўплаб, тувакдаги 
намликни сақлаш туради. Тувакларда тубига бироз қора қум, майда шағал тош ташланади. 
Кейин бир қават нам тупроқ ташланиб, кейин кесилган бўлакчалар бир-биридан 3-4 см масофа 
қолдирилиб ташланади ва устига ҳам нам тупроқ тушалади. Илдизпоялар қўшимча илдизи 
пастга куртаклар эса юқорига қаратилиб экилади. Экиш учун тайёр илдизпояларнинг остига ва 
устига кучли намланган лой аралаш тупроқдан фойдаланиш талаб этилади. Хушбўй игир 
унумдор тупроққа талабчан ўсимлик ҳисобланмайди. Турли хил тупроқларда ўса олади. Фақат 
шўрланган бўлмаслиги лозим. Бироқ ўсиш тезлиги ошириш учун гумусли тупроқдан 
фойдаланиш яхши натижаси беради. Ўстириш давомида ўсимликни алоҳида ўғитлаш шарт 
эмас. Экиш ниҳоясига етгач, туваклар яхшилаб суғорилади. Тувакдаги тупроқ кучли 
намланиши, унинг остидаги поддонларда ҳам сув бўлиши шарт. Экилган куни ҳар 2 соатда 
суғорилиб турилади. Суғориш лейка (сув пуркагич) ларда олиб борилса мақсадга мувофиқ 
бўлади. Дастлабки 4-5 кун давомида суғориш кунда 2-3 марта, 8-10 кундан кейин ўсимлик униб 
чиққач, кунда 1 марта қониқтириб сув берилиши етарли бўлади. Ўсимлик экилган туваклар 
иссиқхонанинг ёруғлик яхши тушадиган жойларига қўйилиши, ҳарорати 25-30
0
C бўлиши 
лозим. Ушбу талаблар асосида экилганида ўсимлик 3-4- кунлари униб чиқа бошлайди. 
Поялари ва илдизпояларининг биометрик кўрсаткичлари. 
Хушбўй игир 
илдизпоясини турли ўлчамдаги бўлакларга бўлиб экишдан мақсад, ўсимликнинг табиатда кам 
тарқалганлиги, топиш бироз қийинчилик туғдириши, ҳамда чекланган бирламчи материалдан 
кўп миқдорда хом ашё олиш имкониятларини баҳолашдан иборат.
1 – вариантда илдизпоялар 4-6 см ли ўлчамда кесилди. Бу вариантда экилган 
илдизпояларни 75 % униб чиқди. Уларни массаси экиш олдидан ўлчанганида 2,6-4,4 гр ни 
ташкил этган. 4 март куни экилган илдизпоялар дастлаб 5 кун ўтиб (9 март) ўлчанганида ўртача 
3,25 см га етган, 24 мартда 20,58 см, 8 апрелда 53,17 см, 23 апрелда 89,42 см, 3 май куни 101,25 
см га етгани аниқланди.Ўсиш динамикаси деярли текис давом этган. Дала шароитида ҳам ўсиш 
динамикаси бироз секинроқ, аммо шундай текис давом этади. 
2 – вариантда илдизпоялари 8-10 см ўлчамда кесилиб экилган ўсимликлар ҳам ер устки 
қисми 2 ой давомида ўлчаб борилди. 9 март куни 3, 85 см, 24 майда 34,25 см, 8 апрелда 72,67 


115 
см, 23 апрелда 103,84 см, 3 майда 112,85 ни ташкил этгани аниқланди. Бу илдизпояларнинг 
массаси экишдан олдин ўлчанганида ўртача 8,4-10,7 г ташкил этган. 
3 – вариантда илдизпоялари 14-15 см ўлчамда кесилиб экилган ўсимликлар ҳам ер устки 
қисми 2 ой давомида ўлчаб борилди. 9 март куни 6, 34 см, 24 майда 37,50 см, 8 апрелда 78,00 
см, 23 апрелда 106,34 см, 3 майда 114,70 ни ташкил этгани аниқланди. Илдизпояларнинг 
экишдан олдинги массаси 19,2-22,1 г ни ташкил этди. ер устки органларининг ўсиш 
динамикасини ўрганиш натижаларни таҳлили шуни кўрсатдики, пояларининг узунлиги 110-118 
см га етганидан сўнг ўсиш деярли тўхтайди. Бу даврда ўсимлик гуллаш фазасига ўтади.
Баъзи адабиётлардаги манбаларга кўра ўсимликдан хом ашё (илдизпоялари) 
гуллагандан кейин ёки ўсимликнинг вегетатсиясини якунлагандан сўнг олинади [Холмуродов, 
2007]. Гуллагандан кейин то вегетатсиясини якуничага илдизпояларнинг узунлиги ва вазни яна 
ортиши айтилган. Тажрибаларимизда ўсимлик гуллагандан кейин илдизпояларни кавлаб олиб 
унинг ўлчамларини аниқладик (жадвал). Бунда ўсимликнинг ер устки қисми ва илдизпоядаги 
қўшимча илдизлар кесиб ташланади кейин унинг узунлиги, диаметри ва хўл вазни ўлчанади. Бу 
хом-ашё учун дастлабки материал ҳисобланади. 
Сифатли тайёрланган, дастлабки ҳўл хом-ашё оч қўнғир рангли, бироз эфир мойининг 
ҳиди келиб туради. Кейинчалик бу хом-ашё қуритишга қуйилади.

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish