121
CICER ARIETINUM ЎСИМЛИКЛАРИДА АЛЬТЕРНАРИОЗ КАСАЛЛИГИ
МОНИТОРИНГИ ВА ИДЕНТИФИКАЦИЯСИ
Д.Р.Рузметов – мутахассис, А.Г.Шеримбетов – PhD, ноёб объект раҳбари
ЎзР ФА Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
ruzmetov.1993@inbox.ru sheranvar@mail.ru
Дунёнинг кўп мамлакатларида нўхат, мош, ловия ва соя ўсимликлари донларининг
альтернариозлари иқтисодий аҳамиятга эга бўлган касалликлар ҳисобланади. Жумладан,
Alternaria
туркуми турлари,
Alternaria
alternata
(Fr.) Keissler,
Alternaria
tenuissima
(Nees & T.
Nees: Fr.) Wiltshire ва бошқа турлари бир қанча турлари дуккакли экинларда дон альтернариоз
касаликларини қўзғатиб, ўсимликлар, ҳайвонлар ва инсонларда турлича касалликларни
келтириб чиқаради [1].
Ушбу туркум турларининг (айниқса
А. аlternata
номи остида хабар қилинган
sensu lato
турининг) алоҳида популяциялари табиий шароитда соя ва нўхатда альтернариоз тарқалиши
барг поя ва дуккакларида касаллик келтириб чиқариши аниқланган [2 - 4].
Alternaria
туркумига мансуб замбуруғлар табиатда кенг тарқалган бўлиб, биоценозда
озуқа занжирининг муҳим босқичини ташкил қилади. Экологик шароитларга аксарияти илиқ
ҳароратли (15-25
о
С) сернам об-ҳавода ривожланишга мослашган. Замбуруғларнинг биологик
хусусиятлари ўзгариб бориши, тарқалиш ареаллари кенгайиб боришига, ҳар хил турларга
мансуб ўсимликларни касаллантириб, қишлоқ хўжалигига катта иқтисодий зарар етказишга
сабаб бўлмоқда [3,5].
Тадқиқотларни ўтказишда дала фитосанитар назорати, микологик, микробиологик,
микроскопик ва умумий фитопатологик усуллардан фойдаланилди [6].
Республикамизнинг турли ҳудудларидан касалланган дуккакли ўсимликларнинг
намуналари йиғиш мақсадида экспедицияларга чиқилди ва далалар фитосанитар назоратдан
ўтказилди. Фитосанитар назорат ўтказиш жараёнида касалланган ўсимликларнинг намуналари
йиғилди ва лабораторияда микологик таҳлил қилинди.
Тадқиқотлар натижасида фитопатоген замбуруғларнинг қуйидаги турлари ажратиб
олинди:
Тақиқотларимизда
Alternaria
туркумининг
A. alternata
ва
A. tenuissima
турлари макро-
микро морфологиялари ўрганилди. Бу туркум вакилларининг морфологиясини ўрганиш бошқа
замбуруғларни тадқиқ қилишга нисбатан анча қийин.
Alternaria
туркуми турлари КСА ва V-4
озуқа муҳитларида ҳаво мицелийсининг миқдори ўртача, рангсиздан оч-қўнғиргача,
конидиялари кўп ҳосил бўлганида кулранг тусли. Таркиби бойроқ озуқа муҳитларида ҳаво
мицелийси зич, рангсиз, сарғиш, нимранг, камроқ ҳолларда оч-кулранг. Споралаш 5-10 кунлик
колонияларнинг одатда ўртасида ҳосил бўла бошлайди (расм) [1].
Ушбу
гуруҳ
турлари
изолятларининг споралаш габитуси
жуда
ўзгарувчан.
Конидия
занжирчалари калта ёки узун, кам
сонли ёки кучли шохланган, зич ёки
бироз
тарвақайлаб
жойлашган
“бутачаларида” кўп сонли (бир неча
ўнлар ёки юзларгача) споралардан
ташкил
топган
бўлади.
Конидияларининг туси оч-сариқ-қўнғирдан оч-қўнғиргача, тескари тўқмоқ, тухум ёки цилиндр
шаклли, ўлчами 30-60х6-15 мкм. Баъзи турларда конидия эни 25 мкм га бўлиши кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: