21
5-мавзу. Мультимедиада интерактивлик, ночизиқлилик, катта хажмлилик, рақамли
бўлишлик.
Режа:
1.
Мультимедиа хусусиятлари хақида дастлабки маълумот.
2.
Интерактивлик ва ночизиқлилик хусусияти хақида.
3.
Мультимедианинг катта хажмлилик ва рақамлилик хусусияти.
Калит сўз ва иборалар: Мультимедиа хусусиятлари, CD-I технологияси,Компакт диск,
интерактивлик ва ночизиқлилик хусусияти, мультимедианинг катта хажмлилик
ҳусусияти, мультимедианинг рақамлилик хусусияти
Таълим ва ўқитиш сохаларида мультимедианинг кулланилиши (Computer Based
Training-CBT) шахсий фойдаланиш хамда бизнес ишларини йулга куйиш учун
мулжалланган. Мультимедиани ушбу сохаларида куллаш кулами кундан кунга янада
ортиб бормокда. Бугунги усиш даражаси, айникса, техника сохасида доимо янгиланишини
талаб килади. Шу боис ракобатга асосланган корхона уз фаолиятида анча мосланувчан
булиши лозим. Бу оддий ходимлар учун хам, рахбарлар учун хам бирдай хакконий йул.
Компьютерлардан фойдаланган холда ўқитиш учун маълум тизим керак, лекин бундай
тизимни ишлаб чикариш учун бунга ихтисослашган фирмага буюртма бериш керак. Шу
кунга кадар компьютерлар ёрдамида ургатиш ходимни ўқитиш ва малакасини ошириш
учун нисбатан ишлаб чикариш сохасида купрок кулланилар эди. Opel фирмаси ходимлари
жамоа булиб ўқитишнинг янги усулини илгари сурмокдалар. IBM фирмаси хам локал
тармоклар ишини намойиш килиш учун компьютерлардан фойдаланилган холда ўқитиш
усулини кулламокда.
70-йилларда ўқитиш учун илк бор компьютерлардан фойдаланиш анча самарасиз
бўлди. Чунки уша пайтлардаги техникавий ва дастурий воситаларни ишлаб чикариш
сифати унча юкори булмаган. Бундан ташкари, дастурлар етарли даражада мосланувчан
эмас эди.
Бугунги кунда эса ўқитиш дастурлари шундай тузилганки, фойдаланувчи
ўқитишнинг турли вариантларидан фойдаланиши мумкин. Яъни, у укув материалларини
ўзлаштириш давомида ўқитиш тезлигини, материал хажмини ва унинг мураккаблик
даражасини узи белгилайди.
Купгина тадкикотлар компьютерлардан фойдаланган холда ўқитиш тизимининг
муваффакиятларини эътироф этмокда. Эски анъанавий таълим усуллари билан объектив
таккослаш жуда кийин, аммо, мультимедиа базасида узгарувчи интерактив дастур билан
эътибор икки баравар кучайди. Аник бир материални урганиш учун вактни тежаш
анъанавий таълим усулларига нисбатан уртача 30% ни ташкил киляпти, узлаштирилган
билим эса хотирада анча узок сакланади.
CD-I технологияси бўйича интерактив мультимедиа ахборотини ташувчилар –
бухозирги вактдаги аудио ва видео-курилмалардир. Улар матнли ва график ахборотни
ишлаб чикиш имкониятини кенгайтиради. Бу холатда мазкур турдаги ахборотга
мулжалланган компьютер дастурларидан кенг фойдаланиш назарда тутилади.
CD-I техник нуктаи назардан CD-ROM технологиясига асосланган, аммо истеъмол
махсулоти нуктаи назардан у CD-DA технологиясидан фойдаланади. Компакт дискдан
мусикаларни укилаётган интерфейсдан бир лавха келтирилган. Ушбу интерфейс оркали
Сиз дискдаги хохлаган мусикангизни танлаб олиб эшитишингиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: