Ўзбекистон республикаси ахбороттехнологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/48
Sana25.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#461720
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48
Bog'liq
talimda multimedia tizimlari

 
а) ўқитишнинг ижодий муҳити. 
Мавжуд кўпгина услублар асосида ўқитувчи илм 
толибини ўқитади, ўқувчи эса фақат берилган материални ўқийди. Таклиф қилинаётган 
дистант методи асосида эса ўқувчиларнинг ўзлари компьютерлар асосида ахборотлар 
банкидан керак бўлган маълумотларни қидириб топади ва албатта ўзларининг 
тажрибаларини бошқалар билан электрон тармоқлари асосида алмашади. Бу эса 
ўқувчиларни бошқалар билан яхши мулоқатда бўлишни таъминлайди ва ўз ўрнида бундай 
меҳнат таълим олишни рағбатлантиради.
б) мустақил таълим олишнинг имконияти борлиги. Д
истант услуби асосида 
таълим бериш- бошланғич, ўрта, университет, сиртқи-кечки ва малака ошириш 
босқичларини ўз ичига олади. Тайёргарлиги ҳар хил даражадаги инспекторлар ўзларининг 
шахсий дарс жадваллари асосида ишлашлари мумкин ва ўзининг даражасидаги талабалар 
билан мулоқатда бўлиши лозим.
в) иш жойидаги катта ўзгаришлар. 
Дистант услуби асосида таълим бериш тури 
миллионлаб инсонларга, ҳаммадан ҳам ишлаб чиқаришан ажралмасдан таълим 
олаётганлар учун, қулай шароит яратиб беради. Бундай услуб асосида ўқитиш кадрларни 
тайёрлашда жудаям катта роль ўйнамоқда, яъни жўғрофий ва молиявий қийичиликларсиз 
ўзининг ишлаб турган ўрнида илм олиши мумкиндир.
г) ўқитиш ва таълим олишнинг янги ва унумли воситаси. 
Статистик 
маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, дистант услуби асосида таълим бериш, ишлаб 
чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиш каби унумлидир. Бундан ташқари, дистант услуби 
асосида таълим олиш университет томонидан қўйилган чегарадан ҳам четга чиқиб кетади.
Бундай асосда таълим олаётган талабалар ёки ўқувчиларнинг бошқалардан 
устунлиги - уларнинг энг яхши, сифатли материаллар ва ўқитувчилар билан 
таъминланишидир. Таълим бериш ва бошқариш услубиётига асосланган ҳолда, ўқитувчи 
аудиторияда ўқитиш шартларидан ҳоли бўлиши керакдир. Дистант услуби асосида 
ўқитишнинг ўқув қоидаларидан келиб чиқсак, солиқ инспекторлари ИНТЕРНЕТ тури 
орқали жаҳон бўйича сайёҳат қилишлари мумкин. Шу билан бирга, таълим бериш 
услубининг ўзгариши билан унинг шакллари ҳам ўзгариши шартдир. Ҳозирги кунда 
тўғридан–тўғри ИНТЕРНЕТ тармоғига кириш хизмати дистант услуби асосида таълим 
бериш учун электрон почталар, компьютер конференциялари ва маълумотларнинг 
электрон базасидан фойдаланилади. Ахборотлашган тезкор каналнинг ривожланиши янги 
гипермедиа тизимини бериб, у ўз ичида ИНТЕРНЕТ тармоғига киришнинг учта асосий 
хизматини мужассамлаштиради ва фойдаланувчининг интерфейсини (мулоқоти) янада 
такомиллаштиришга 
ёрдам 
беради. 
Масалан, 
малтикаст 
технологияларининг, 
конференция воситаларининг ва мультимедиа компьютерларининг мавжудлиги 
ИНТЕРНЕТ тармоғи орқали видеоконференцияларни йўлга қўйишга имконият беради. 
Шундай қилиб, бундай гигант ахборотлашган тармоқ ўқувчиларнинг дистант услуби 
асосида замонавий билим олишлари учун вақти ёки қаерда турганлигига қарамасдан кенг 



шароит яратиб беради. Юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда дистант услуби 
асосида ўқитиш жараёнининг ташкил қилиш схемаси 14. 3–расмда яққол кўрсатиб 
берилган.
Видео ва аудио ахбороти билан ишлаш зарурияти маълумотларнинг катта ҳажм ва 
уларнинг узатишнинг юқори тезлиги билан боғлиқ кўплаб муаммоларни юзага келтиради. 
Бу, аудио- видео ахборотнинг сиқиқ технологияларини ривожлантириш ва катта 
сиғимдаги жамғарувчиларни янги наъмуналарини яратишнинг бошланиши бўлади. 
Масалан, 650 Мб сиғимли ва 150 Мб/с хисоблаш тезлигидаги CD-ROM оптик компакт 
диски шу жумладандир.
Мультимедиа учун замонавий CD-ROM технологиялари тақдимномаси илк марта 
1987 йил Сиэтлдаги конференцияда SecondMicrosoftCD-ROMConference) бўлиб ўтди ва бу 
сана видео аудиоахборотли тўлақонли мультимедианинг пайдо бўлиши бошланиши деб 
ҳисобланади.
Мультимедиа таркиб топишнинг бундан кейинги қадами CD-I технологияси 
(CompactDiscInteractive-интерактив видеодисклар) бўлади улар компьютер ёрдамида 
лазерли видеомурватни бошқариш йўли билан компакт дискдан ахборотни ихтиёрий 
танлашни ташкил этишга имкон беради. Бу технологияни PhilipsElectronics фирмаси 
ишлаб чиқади ва Sony, IBM, Microware фирмалари томонидан қўллаб- қувватланади.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish