27
пайдо бўлгандан сўнгина мумкин бўлди. Интернет тармоғи иши асосида ахборот
узатишда фойдаланилувчи протоколларини стандартлаштириш, очиқ архитектура ва янги
тармоқларнинг эркин уланиш имконияти ғояси ётади. Бирлаштирилган ҳолда
буларнинг
барчаси дунёнинг турли мамлакатларида Интернет тармоғининг тарқалишига, ушбу
телекоммуникацион тармоқдан инсон фаолиятининг турли соҳалари, жумладан, таълим
тизимида қўлланилишига олиб келди.
Мультимедиа технологиялари ва ресурсларидан телекоммуникация тармоқлари
билан биргаликда фойдаланиш янги имкониятларни очиб берди.
Улардан асосийлари
қуйидагилар:
Ўқув – услубий мультимедиа ахборотларига кириш имкониятини кенгайиши;
Коммуникатив,
мулоқот
маданияти,мультимедиа
ахборотини
излаш
кўникмаларининг шаклланиши;
Оператив маслахатни ташкил қилиш;
Мустақил таълим учун базани ривожлантириш;
Реал вақт тизимида вертуал ўқув дарсларини(семинар, маъруза) ўтказишни
таъминлаш;
Масофавий таълимни ташкил қилиш;
Қўшма тадқиқот лойихаларини ташкил қилиш;
Илмий – тадқиқот фаолиятини моделлаштириш;
Ўқитувчиларнинг тармоқ орқали жамоавийлигини шакллантириш;
Ўқувчиларнинг тармоқ орқали жамоавийлигини шакллантириш;
Ўқувчиларда танқидий
фикрлашни, керакли ва ишончли мультимедиа
ахборотларини қидириш ҳамда танлаш малакаларини ҳосил қилиш.
Таълимда қўлланилувчи телекоммуникацион мультимедиа – ресурсларига таълимда
фойданилувчи мультимедиа ахборотини узатишга тааллуқли ҳар қандай восита ва
қурилмаларни киритиш мумкин. Ушбу жихатдан таълим
сохасида фойдаланилувчи
телекоммуникацион воситаларга компьютер ва дастурий таъминотдан ташқари телефон,
телевизор ва бошқа телекоммуникацион қурилмаларни киритиш мумкин.
Бироқ айни пайтда, телекоммуникацион тармоқларнинг универсал имкониятлари
таълимни ахборотлаштиришнинг келтирилган барча воситаларни киритилишини ноўрин
эканлигини кўрсатади. улар долзарблигини йўқотади.
Телекоммуникацион компьютер
тармоқлари кўплаб қўшимча имкониятларга эга бўлиб, қолган барча телекоммуникацион
воситалар ўрнини эгаллайди. Шу муносабат билан телекоммуникацион воситаларга
таълимда фойдаланилувчи фақат ўқитувчи мультимедиа ахборотларини узатувчи
компьютер воситаларини киритиш ўринли бўлади.
Телекоммуникацион воситалардан фойдаланиш орқали таълим соҳасига
электрон
почта, телеконференциялар ва шу каби бошқа турли таниқли телекоммуникацион
сервислар кириб келди. Шунингдек улар барчаси мультимедиа ахбороти билан ишлашга
имкон беради ҳамда таълимда мультимедиадан фойдаланиш қамровини кенгайтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: