117
шароитда миллий ишлаб чиқаришда экспортнинг улуши ҳисобга олинади.
Албатта
ишлаб
чиқаришга
ва
сотишга
субсидияларни
чегаралаш
рақобатбардошликни юқори даражасига эришиш манбалари сабаби
ҳисобланади, шунга қарамай бизнинг фикримизча рақобатбардошликнинг
асосий кўрсаткичи маҳсулотга жаҳон бозорида ҳақиқий талабнинг
мавжудлиги ҳисобланади. Хулоса қилиб
айтганда, рақобатбардошликни
баҳолаш кўплаб ташқи ва ички омилларга боғлиқ бўлиб, бу муаммонниниг
ҳал этилиши маҳсулот, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, тармоқлар,
мамлакатлар рақобатбардошлигига объектив баҳо бериш имконини беради.
Бошқарув жараёнида ахборотларнинг тутган ўрни
Доцентлар Каржавов З.К., Буронов О.Б.,
ўқитувчилар Эгамов Р.М., Жуманов Ш.Н. (СамДАҚИ)
Бошқарув жараёни мураккаб жараён бўлиб, улар асосан ахборотлар
ёрдамида амалга оширилади. Ахборотларни зарурийлик нуқтаи
назаридан
қарайдиган бўлсак уларнинг икки хил бўлишини кўрамиз мумкин:
-корхона эхтиёжидан келиб чиқадиган ахборотлар;
-юқори
бошқарув
органларидан
келадиган
кўрсатмавий
ахборотлар.
Биринчи тур ахборотлар ишлаб чиқариш жараёнини амалга
оширишда зарур бўладиган ахборотлардир.
Иккинчи турдаги ахборотлар эса бошқарув тизимига ташқаридан
келадиган ахборот бўлиб, уларда қабул қилинадиган қарорлар ва турли
кўрсатмавий маълумотлар мавжуд бўлади. Ахборотларнинг бошқарув
тизимига келиши жиҳатидан улар ташқи ва ички ахборотларга бўлинади.
Бошқарув фаолиятида ахборотлар асосида бошқарувни
ташкил
қилиш қуйидаги схема оркали амалга оширилади
Бундан ташқари ахборотлар ташқи муаммолардан келиб чиқади.
Уларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
-шлаб чиқарилаётган маҳсулотларга бўлган талаб;
- техника тараққиётига оид ахборотлар;
- илғор корхоналарнинг иш тажрибалари ва ҳоказо.
Ички ахборотларга қуйидагилар киради:
- ишлаб чикариш жараёнига оид режа топшириқларининг
бажарилиши;
- цех, участкаларнинг ишларига оид ахборотлар;
- маҳсулот сотилишига оид ахборотлар;
118
- маҳсулот таннархини камайтиришга оид ахборотлар.
Ахборотлар бошқарув жараёнига ўхшаб ўзининг ҳажми, таркиби ва
келиб тушган вақти бўйича бошқарув даражасига бевосита боғлик. Бу даража
қанчалик юқори бўлса ва ишлов берилган ахборотлар учун зарурат шунчалик
кўпайиб боради.
Ахборотлар шартли равишда ўзгармайдиган ва ўзгарувчан турларга
бўлинади. Шартли ўзгармайдиган ахборотлар
таркибига нисбатан кам
ўзгарувчи ахборотлар киради. Меъерлар, қийматлар ва ҳ.к.
Бундай
ахборотлар бошқарув учун зарур бўлган ахборотларнинг 60-70% ни ташкил
қилади. ўзгарувчан ахборотлар мураккаб ва муҳим ахборотлардир. Бундай
ахборотлар ишлаб чиқаришда ва хўжалик фаолияти жараёнининг ўзгаришида
акс этади. Бундай ахборотларни тўплаш ва уларга ишлов бериш анча
мураккаб
жараён
ҳисобланади.
Ўзгарувчан
ахборотларнинг
асосий
хусусиятлари
шундан
иброратки,
уларга
ишлов
беришда
чаққонлик,тезкорлик зарур бўлади. Акс ҳолда уларнинг аҳамияти ўз кучини
йўқотади.
Бошқарув фаолиятида иккиламчи ахборотлардан ҳам фойдаланилади.
Бундай ахборотлар шартли ўзгармайдиган ва ўзгарувчанли
ахборотларга
берилган дастур асосида ишлов бермаслик натижасида юзага келади ва улар
бошқарув жараёни ҳамда қарорлар қабул килиш учун анча етук ва муҳим
ахборот ҳисобланади. Корхонани бошқариш учун зарур бўлган барча турдаги
ахборотлар мажмуи ахборот тизимини вужудга келтиради. Бошқарув ва
ахборот тизимлари бошқарувнинг ҳар қандай боскичидан бир бутун бўлиб
фаолият кўрсатади., аммо улар ўзининг вазифаси ва таркиби билан
турличадир.
Бошқарув амалиётида ахборотлар асосий ўринни эгаллаши ҳакида
гапирар эканмиз, уларнинг ҳаддан ташқари кўпайиб кетмаслигига ҳам
эътибор беришимиз зарур. Ҳажм жиҳатдан ҳаддан ташқари кўпайиб кетган
ахборотлар билан бошқарув қарорларини қабул қилиш мураккаблашади.
Хулоса қилиб айтганда, бошқарув жараёнида ахборотларнинг ўз
вақтида келиб тушиши ва уларга сифатли ишлов бериш ҳамда узатилиши
корхона олдига қуйган мақсадга эришиш учун бошқарув қарорларини
қабул қилишда муҳим аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: