Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги



Download 18,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/201
Sana19.02.2022
Hajmi18,71 Mb.
#460092
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   201
Bog'liq
3 китоб

 


113 
Глобаллашув шароитида 
миллийрақобатбардошликниоширишнингбаъзиназарийжиҳатлари 
доц. Буранов О., ўқитувчилар Жуманов Ш.Н., Эгамов Р.М., 
Каржавов Б.З.(СамДАҚИ) 
 
Глобаллашув 
шароитида 
халқаро 
иқтисодий 
муносабатлар 
ривожланиши, интеграциялашув, техника ва коммуникация иншоотларини 
стандартлаш, бошқа давлатлар билан хуқуқий ва иқтисодий муносабатларни 
уйғунлаштириш, 
озиқ-овқат 
маҳсулотлари 
хавфсизлиги 
меъёрларини 
мувофиқлаштириш каби масалалар ҳал этилиши талаб қилинади. Бу жараён-
глобал хўжаликнинг органик бутунлиги, унинг элементлари сифатида 
миллий иқтисодий тизим, трансмиллий ва кўп миллатли корпорациялар ва 
банклар, ҳудудий ишлаб чиқариш комплекслари тарзида юз беради.
Глоболлашув жараёнининг тез суратлар билан ривожланиб бориши, 
давлатлар олдига янги корпорациялаш ва ихтисослашув шароитида 
ўзларининг рақобат афзаллигини ишга солишга қаратилган давлат миллий 
стратегиясини шакллантиришни талаб қилади. Бу жараённи масштаби ва 
тезлигини тасавур қилиш учун кўз олдимизга технологиядаги, ахборотдаги, 
савдо ва молиядаги катта тўлқин сифатида келаётган инновацияни 
келтиришимиз керак. Бу тўлқин янги геоиқтисодий муносабатлар шароитига 
мослаша олмаётган бир қатор хўжалик тизимини четга чиқариб қўйиши ёки 
бутунлай янчиб ташлаши мумкин. Шундан келиб чиқиб, ҳар бир давлат XXI 
асрга ўз геосиёсати йўлини ишлаб чиқишида, халқаро муносабатларни 
амалга оширишнинг янги шакллари ва механизмларини ишлаб чиқишлари 
керак бўлади. Бундай ўзаро алоқалар модели мамлакатнинг рақобат 
афзаллигини иқтисодий кучларни ва молиявий қувватини ишга солиш билан 
биргаликда олиб борилиши лозим. 
Таъкидлаш лозимки, сўнги уч аср давомида индустириал ривожланган 
мамлакатларда рақобат ва рақобатбардошлик тушунчаси доимо ўзгариб 
борган. Тарихан рақобатбардошлик концепцияси, халқаро меҳнат тақсимоти, 
миллий иқтисодий афзалликларидан фойдаланиш (арзон ишчи кучи, бой 
таббий ресурслар, яхши географик жойлашиш, табиий иқлим шароити, 
инфраструктура омиллари ва ҳакозо) назариясига асосланиб, бундай 
афзалликларга эга бўлмаган импорт қилувчи мамлакатларга маҳсулотларни 
экспорт қилиш амалга оширилиб келинган. Индустриал ривожланиш 
жараёнида бозор муҳитида янгича рақобат шароити юзага чиқа бошлади, 
бунда таққослама миллий рақобат афзаллигидан фойдаланишдан, динамик 
равишда 
ўзгариб 
бораётган 
фан-техника 
янгиликларига 
асосланган 
маҳсулотни етиштиришдан то истеъмолчига етиб боргунча инновацион 
жараёнларга асосланган афзалликлардан фойдаланиш тизимига ўтиш 
жараёни амалга ошмоқда. Бу ўз навбатида таққослама афзаллик тушунчасини 
туб маънода ўзгартириб юборди. 
Аммо таъкидлаш лозимки, бир қатор факторлардан (жумладан, 
иқтисодиёт эркинлашганлиги ёки инфраструктура ривожланиши даражаси) 
рақобатбардошлик даражасини аниқлашда фойдаланиш қанчалик тўғри 


114 
бўлади, чунки бу кўрсаткичларнинг ўзи иқтисодий ривожланишда эришилган 
даражага боғлиқ бўлиши мумкин деган фиклар ҳам мавжуд. 
Юқорида келтирилганларга асосланиб шуни таъкидлаш лозимки, 
мамлакат рақобатбардошлик концепциясининг аналитик мақоми ва уни 
ишлаб чиқиш тадқиқот олиб боришнинг истиқболли йўналишларидан бири 
бўлиши керак. Буни акси сифатида, юқорида таъкидлаганимиздек микро-
даражадаги рақобатбардошлик тушунчаси (соҳаларнинг, алоҳида корхоналар 
ва ҳудудлар рақобатбардошлиги) кенгроқ миқиёсда тан олинмоқда.
Халқаро муносабатлар тизимида рақобат – бу рақобатлашаётган 
томонларнинг реал иқтисодий имкониятларига эмас, балки уларнинг тез 
ўзгариб бораётган информация мойдонидан самарали фойдалана олишига 
асосланган иқтисодий кураши бўлиб, бунда устуворлик ахборот-психологик 
услубларга қаратилади.
Рақобатбардошлик деганда, маълум иқтисодий субъектнинг аниқ
истеъмолчининг реал шароитидаги маълум турдаги маҳсулотга бўлган 
талабини бошқа иқтисодий субъектга нисбатан солиштирганда яхшироқ 
қондириши бўйича имкониятлари тушунилади.
Индустириал ривожланиш жараёнида, рақобат шароити бозор 
муҳитида вужудга келади ва такомиллашиб боради. Рақобатбардошлик 
тушунчаси халқаро даражада бўлса, маҳсулотни жахон бозорида ёки ташқи 
савдода сотилиши билан бевосита боғлиқ. Агар бирор мамлакатнинг аниқ 
ҳудудида 
етиштирилган 
маҳсулотни 
рақобатбардошлиги 
бўйича 
таққосланадиган бўлса, бунда ҳудудлар аро савдо натижаларига мурожат 
қилиш керак бўлади.
Л.С. Шеховцеванинг фикрича рақобатбардошлик - бозор рақобати 
шароитида ўзининг вазифаларини талаб қилинган сифат ва баҳо даражасида 
бажариш. 
П.Завьялев фикрича рақобатбардошлик - конкрет товар маҳсулоти 
ишлаб чиқарувчини иқтисодий, илмий-техникавий, ишлаб чиқариш, 
ташкилий-бошқариш, маркетинг ва бошқа имкониятларни мужассамлашган 
товар ва хизмат орқали рақобатлашаётган шу каби товар ва хизматларга ички 
ва ташқи бозорда қарши тура олиши. 
Бизнинг фикримизча, рақобатбардошлик - бу хўжалик юритувчи 
субъектлар (корхоналар) тизимининг хусусияти бўлиб, ишлаб чиқарилган 
маҳсулот, соҳалар ва ҳудудларнинг ички ва ташқи бозорда маҳсулотни 
(хизматни) самарали сотиш ва ишлаб чиқариш барқорорлигини таъминловчи 
хусусиятлар тизими дейиш мумкин. 
Хулоса қилганда, рақобатбардошлик хусусиятлари тизими ўз ичига 
қуйидагиларни олади: ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати, уни 
ресурсларга бўлган талаби (унга ресурслар сарфи), омиллар унумдорлиги, 
маркетинг ва бошқариш сифати ва бошқалар. “Маҳсулотни самарали сотиш” 
деганда, маҳсулот сотишда уни етиштиришга бўлган сарф харажатларни 
қоплаш ва ўртача меъёрдан кам бўлмаган ва маҳсулот ишлаб чиқаришни 
давом етказишга этадиган фойда олиш ва бозорда ўзи эгаллаган ўрнини 
сақлаб қолиши тушунилади.


115 

Download 18,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish