Муҳаббатнинг мангу



Download 8,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/30
Sana19.02.2022
Hajmi8,77 Mb.
#459436
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
65 Muhabbatning mangu ertagi

БАХТ КЕЛТИРГАН ШАБНАМ
Мен уни биринчи марта Мумбайдаги соҳил бў йида 
учратгандим. У қумдан сарой ёки шунга ўхшаш нимадир 
ясаш билан овора, кўзлари эса денгизга боқиб чақнарди. 
– Салом, – у биринчи бўлиб гап бошлади. 
Мен бошимни ирғаб жавоб қайтарган бўлдим. Кай-
фиятим йўқлиги учун жилмайиб қўйишга ҳам ярамадим. 
– Мен қуриш билан бандман, – давом этди у.
– Кўриб турибман. Нима бу? – сўрадим эътибор-
сизлик билан.
– Эҳ, билмасам. Шунчаки қумни жуда яхши кўраман.
“Бу яхши”, ўйладим мен ва қумда сирпаниб унинг 
шиппагини ўйнай бошладим. 
– Бу томчи-ю шабнамлардан қурилган уй! Қаранг, у 
қалдирғочнинг уясига ўхшайди, – деди қизча қувониб.
– Нима дединг, томчи... 
– Ҳа, бу бахт шабнами. Онамнинг айтишича, шаб намлар 
ўзида бахт олиб юрар ва уни бизга улашар экан.
“Хайр бахт” – пичирладим ўзимга ўзим – “Салом, қайғу”.
Йўлимда давом эта бошладим. Менинг асабларим 
бузилганди, чунки у қизнинг ҳаёти тўла-тўкис, ҳеч 
қандай дарди йўқ эди. 
– Исмингиз нима? – у мени тўхтатди.
– Прабха. Менинг исмим Прабха Ативл. 
– Меники эса Нутан. Ёшим олтида. 
– Хурсандман, Нутан.
У кулиб юборди.
– Сен қувноқ экансан, – дедим мен ҳам жил майиб. Сўнг 
бу ердан кетдим. Кетгунимча унинг ҳаётбахш кулгуси 


284
мени таъқиб этиб борди. – Яна келинг, Прабхажон, – деди 
у ортимдан. – Бахтли кунларимизни давом эттирамиз. 
Кунлар, ҳафталар бир-бирига эгизакдек ўтиб борар-
дилар. Отамнинг азоблари-ю, онамнинг дард чекишлари 
бунга ҳамоҳанг бўларди. Қуёшли тонг ларнинг бирида, 
мен денгиз бургути қуриб кетган, шудринг томчиларини 
эслатувчи уяни кўриб қол 
дим. “Мен дарҳол соҳилга 
боришим лозим”, дея денгизга шошдим. 
Денгиз бўйида уни кута бошладим. Узоқдан кў ри-
ниши билан негадир ғалати бўлиб кетдим.
– Салом, Прабхажон, – гап бошлади у. – Мен билан 
ўйнагингиз келдими?
– Ўйнашимни истайсанми? – дедим қандайдир алам 
билан.
– Ўзингиз биласиз, айтақолинг.
– Ёлғизлик ўйинига нима дейсан? –давом этдим 
истеҳзоли кулиб.
Бироқ Нутан гапимдан кулиб юборди:
– Бу ўйинни билмас эканман.
– Унда юр, шунчаки сайр қиламиз, – дедим унинг 
юзидаги самимийликни кўриб.
– Қаерда яшайсан? – сўрадим ундан.
– Шу атрофда, – у нарироқдаги уйларни кўрсат ди. 
Йўл бўйлаб фақат Нутан гапириб кетди, ме нинг хаёлим 
эса бошқа ерларда кезарди. Биз Нутан нинг уйига етгач, 
у бугун кунни жуда мароқли ўтказганини айтди. Қизиқ, 
ўшанда биринчи марта унга қараб чин қалбимдан кулиб 
қўйдим.
Орадан уч ҳафталар ўтгач, биз яна соҳилда учраш дик. 
Менинг, ҳатто Нутан билан саломлашишга ҳам хоҳишим 
йўқ эди. 
– Бугун мендан хафа бўлма, – дедим мен. – Ёлғиз 
қолмоқчиман.
Нутаннинг ичидан дардли хўрсиниқ эшитилди:
– Нега ундай дейсиз?
Менинг жаҳлим чиқиб, унга ўшқирдим:


285
– Чунки менинг онам ўлди! 
Ичимда эса “нега бу гапни унга айтаяпман”, деб ўй-
ладим.
– Оҳ, – деди Нутан. – Унда бахтсиз кун бўлибди-да...
– Ҳа, кеча ҳам, ундан олдинги кун ҳам, умуман ҳар 
куним бахтсиз... энди кет.
– Оғридими?
– Нима?
– Жони оғридими? Онангиз ўлаётганида...
– Оғримай бўладими? –мен базўр шивирладим.
Бир ойлардан сўнг мен яна соҳилда ҳозир бўлдим. 
Бироқ Нутан негадир кўринмасди. Ўзимни айбдор сезиб, 
қизчани соғинаётганимни англадим. Нутанни излаб, 
унинг уйига йўл олдим. Эшикни кўзлари шишган бир ёш 
аёл очди.
– Салом. Менинг исмим Прабха. Қизингиз бугун 
соҳилга келмади, уйда бўлса керак?
– Оҳ, Прабхажи, сизмисиз? Уйга кирақолинг...Нутан 
сиз ҳақингизда жуда кўп гапирганди. Агар у сизни безор 
қилиб юборган бўлса, илтимос кечиринг.
– Унчалик эмас, у жуда қувноқ қиз экан. Ҳозир қаерда?
Аёл ҳўрсиниб гап бошлади:
– Нутан ўтган ҳафта вафот этди. У оққон дарди билан 
кўп курашди, сизга бу ҳақида айтмаганмиди?
Мен зўрға столга суяниб, ўзимни тутишга ҳаракат 
қилдим. 
– У соҳилни жуда севарди, – давом этди аёл. –Шунинг 
учун у ерга боришига тўсқинлик қилмасдим. Соҳилда 
у дардини унутарди, қўлидан ҳамма иш келишига 
ишонарди. Бахтли кунларининг маскани эди у ер. Бироқ 
сўнгги кунларда аҳволи оғирлашиб қолди... – аёлнинг 
овози титради. – Сизга бир нарсани бериб қўйишимни 
тайинлаганди. Бироз кутиб туроласизми, топиб чиқай... 
Менинг эса бошим гангиб қолган, қулоқларимга 
ишонмас, ҳамма эшитганларим тушга ўхшарди. Бу 
бечора аёлни эса нима деб овутишни билмасдим.


286
Аёл менга конверт тутқазди, унинг устига қин ғир-
қийшиқ ҳарфлар билан “Прабхажонга” деб ёзил ганди. 
Ичини очдим. Бу бўёқ билан болаларча чизил ган сурат 
эди. Унда сап-сариқ кенг соҳил, кўм-кўк денгиз, оқ-қора 
қушлар тасвирланган, остига эса “Сизга шабнамлар 
бахт олиб келсин” деб ёзилганди. Кўзларим ёшга тўлди, 
юрагим англаб бўлмас туйғулар исканжасида қолди. 
Аёл нинг қўлларидан тутдим:
– Мени кечиринг, кечиринг...
Сурат ҳозиргача мен билан бирга, уни иш хонамга 
осиб қўйганман. Бу бештагина сўз, мана неча йил-
дирки, мени бахтсизликдан асраб келмоқда. Бугун мен 
Нутан иккимиз орзу қилган нарсага эришдим: унинг 
шабнамлари менга чиндан ҳам Бахт ато этди.


287
Элиас Канетти

Download 8,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish