Муҳаббатнинг мангу



Download 8,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/30
Sana19.02.2022
Hajmi8,77 Mb.
#459436
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   30
Bog'liq
65 Muhabbatning mangu ertagi

Ги де Мопассан
ЯНГИ ЙИЛ СОВҒАСИ 
Жакюз де Рандал уйида бир ўзи тушлик қилар 
экан, хизматчисига ташқарига чиқиб келиш эҳти-
моли мавжудлигини билдириб қўйди. Сўнг иш столига 
ўтириб мактуб ёзишга киришди. У ҳар йил нинг охирида 
шу анъанани бажарар эди: ўтириб ёзар ва орзу қиларди. 
Жакюз ўтган янги йил кунини хотирлади: барча одамлар 
унутилган. Дўстларининг қиёфаси кўз олдида кексайиб 
ўзгариб бормоқдайди. У барча ошналарига биринчи январь 
куни ўқи ладиган янги йил табригини бита бошлади.
Жакюз тортмани очиб, ичидан суюклисининг сура-
тини олди ва унга бир зум тикилиб ўпиб қўйди. Кейин 
оппоқ қоғозга бироз қараб турди- да, ёза бошлади.
“Азизим, Ирен. Бу гал юборган митти сувениримни 
олгандирсан. Бугун ўзимни сенга шу гапни айтиш учун 
тайёрлаб келдим…» Жакюзнинг қўли титраб кетди ва 
ўрнидан туриб хонани кеза бошлади. У охирги ўн ойдан 
буён севги асирига айланганди. У ўша аёлни жуда яхши 
кўриб қолганди. У албатта, ёш йигит эмасди, лекин 
ўзини ҳамон ёшлардек тутарди. Хуллас, у эҳгиросларини 
сарҳисоб қилганидек, бу гун ҳам узилишиб кетган дўст-
ларини ҳамда ҳаётига кириб келган янги одамларни 
ҳисобларди. Унинг севгидаги ғайрати аста-секин тинч-
ликка чўма бош лаганди. У ўзидан юрагимда аслида ким-
га нис батан ҳақиқий севги бор деб сўрар, бунга жавоб эса 
ўша аёл бўлиб чиқар, эркак келажакда нима бўлишини 
ўйларди. У бирдан қалбида чуқур ҳурмат, миннатдорлик 
ва нафисликни ҳис этди.
Эшик қўнғироғи Жакюзнинг хаёлини бўлди. Икки-
ланиб қолди: эшикни очсинмикин? Лекин янги йил 


239
ке ча си ким бўлмасин эшикни очиш ло зим, деган гап-
ни эшитгани учун нима бўлса ҳам очишга қарор қил ди. 
У қўлига шамчироқни тутиб, узун йўлак бўйлаб кета 
бошлади. Калитни бураб, эшикни очиши билан таш-
қарида Иреннинг деворга суянганча мурдадек оппоқ 
юзи га кўзи тушди.
Эркак шивирлади:
– Сенга нима бўлди?
– Ёлғизмисан? – саволга савол қайтарди аёл.
– Ҳа.
– Хизматкорларинг-чи?
– Улар йўқ.
– Ташқарига чиқмасмидинг?
– Йўқ.
Аёл ичкарига кирди, Жакюзнинг димоғига ўша қадр-
дон ис урилди. Меҳмонхонага киргач, аёл диванга аста 
чўкди ва юзини эркакнинг қўлига босганча, йиғлаб 
юборди.
Эркак унинг оёқларига тиз чўкди, аёлнинг юзини 
кўлларига олиб шивирлади:
– Ирен, Ирен, сенга нима бўлди, гапирсангчи? Ўти ниб 
сўрайман, менга барини айт.
Аёл йиғламсираганча, секин деди:
– Бошқа бу аҳволда яшай олмайман.
– Бу аҳволда… нима деганинг бу?
– Ҳа, яшай олмайман. Мен жуда кўп сабр қилдим. У 
менга бугун қўл кўтарди.
– Ким? Эрингми?
– Ҳа, ўша.
– Оҳ!
Жакюз асабийлашди, унинг эрини бунчалик бешаф-
қатлигидан ларзага тушди. Иреннинг эри шу дунё киши-
си, юқори табақадан, бир клубнинг эгаси бўлиб, отлар 
жинниси, ҳамма ерда маълум ва машҳур, шу билан бирга 
билимли ва ниҳоят анъаналарга содиқ бир киши эди. 
У бошқа бадавлат ва ҳотамтой инсонлар каби ўзини 
оиласига жуда меҳрибон кўрсатар эди. Лекин аёлининг 


240
хоҳишлари, соғлиғи, кийим-кечаги билан иши бўлмас, 
ташлаб қўйганди.
Жакюз аёл билан дўстлашгач, ҳар бир эр аёлига унинг 
дўстлари билан мулоқотига рухсат берилишига эришган 
ҳамда аёл билан бемалол суҳбатлаша оларди. Гарчи 
эркак ичидан аёлни севса-да, уйида жанжал бўлишини 
асло истамас эди.
– Нимадан бошланди, айтиб бер, – сўради эркак.
Аёл узун ҳикоясини бошлади: тўйларини, илк келиш-
мовчиликларини, катта жанжалларни, сўнг эрининг 
жиз 
заки ва қўполлашиб кетганини, ҳозир эса унинг 
Жакюздан беҳуда рашк қилиши ва қўл кўтаришларини 
сўзлаб берди.
Аёл гапнинг сўнггида қўшиб қўйди:
– Мен унинг ёнига қайтмайман. Сенинг олдингга кел дим.
Эркак аёлнинг қўлидан тутиб гап бошлади:
– Азизим, сен катта хато қилгансан. Агар эрингни 
мана шу хатоси билан ёлғиз қолдирар экансан, ҳеч 
нимага эришолмайсан.
Аёл хавотирланиб сўради:
– Хўш, унда қандай маслаҳат берасан?
– Уйга қайтгин-да, худди ўша жанжалли кунлар 
бошланмасидан илгари қандай юрган бўлсанг, ўзингни 
шундай тут.
– Сен сўраётган нарса ёлғон-ку, ахир?
– Йўқ, бу ақлли аёлнинг иши. Муносабатларнинг риш-
таси сенга боғлиқ. Сен барчасини йўқотмас лигинг лозим.
Аёл ўрнидан турди ва ғазабкор пичирлади:
– Хўш, майли. Бу ерда ортиқ қололмайман. Бари 
тугади, тугади!
Кейин қўлини эркакнинг елкасига қўйиб сўради:
– Мени севармидинг?
– Ҳа.
– Чинмиди?
– Ҳа.
– Унда нега ёнингда олиб қолмайсан?


241
– Ёнимда? Бирга? Бу тентаклик. Унда сени йўқотаман. 
Бари умидлар тугайди.
– Тингла, Жакюз. У мени сен билан бошқа кўри-
шишимни тақиқлади. Мен бошқа уйингга қай тиб кел-
майман. Бу сўнгги қароринг бўлади: кетайми ё қолайми?
– Азизим, Ирен, агар ажрашсанггина сенга уйла-
наман.
– Ҳа, уйланасан – ниҳоят икки йилдан сўнг ажра-
шолсам. Сен жуда сабрлисан-ку, ахир! – кесатди аёл.
– Менга қара! Мен эртага эринг келиб сени олиб кети-
шига чидай олмайман, тушунсанг-чи, қонун у тарафда.
– Мени уйингда сақла демаяпман, Жакюз. Қаер гадир 
қочиб кетамиз. Мени жуда севасан, деб ўйлаб ман. Хато 
қилдим. Хайр.
Аёл эшик томон жадап қадам ташлади.
– Тўхта, Ирен!
Аёл унга ўгирилиб қарамади. Унинг кўзлари ёшга 
тўла эди:
– Мени тинч қўй!
Эркак уни мажбурлаб ўтирғизди ва юқоридаги 
гапларини яна тушунтира кетди. Аёлнинг жим ва 
бепарволигини кўриб, унга ялинди, тушунишини истади.
Жакюз гапириб бўлгач, аёл тилга кирди:
– Энди мени тушуниб жим кетишимни истарсан? 
Қўлингни ол, оёқларимга ҳам тегма.
– Менга қара, Ирен.
– Қўйиб юборасанми, йўқми?
– Ирен, бу қатъий гапингми?
– Қўйиб юбор.
– Бу сўнгги сўзингми, дедим?
– Ҳа, энди қоч, мен кетай.
– Кетмайсан. Майли, эрта тонгдаёқ бу ердан кетамиз.
Аёл оғир гап бошлади:
– Йўқ, энди кеч. Мен истамайман.
– Кетма! Мен бурчимни бажараман. Сен айтган нима-
ики бўлмасин, барини бажараман.
Аёл унга узоқ тикилиб турди ва сўради:


242
– Унда менга тушунтир.
– Нимани тушунтирай, айт?
– Ҳаммасини. Фикрингни ўзгартирган нарсани. Ке-
йин мен нима қилиш кераклигини айтаман.
– Ҳеч нимани ўзгартирмадим. Сен ташлаб кетаётга-
нингдан қўрқдим, холос.
– Бу фикрни шунчалик тез ўзгартиришга қодир эмас.
– Мени тингласанг-чи, азизим. Бу савол билан бир нима 
ўзгариб қолмайди. Сени севиб қолганимни тушунганимда, 
ўзимга шу гапни айтганман: кимки бир аёлни севиб қолса, 
унга эришиш учун барига тайёрлигини бўйнига олиши 
лозим.
– Никоҳ бу – улкан ижтимоий баҳо, улкан ҳуқуқий 
баҳо, менинг кўзларимдаги туйғу эса қалб баҳоси.
– Нима бўлса ҳам, ижтимоий, ҳуқуқий жиҳатдан эрига 
боғланган аёл, агар уни севмаса, юраги ўзгада бўлса, унга 
ғамхўрлик қиладиган инсони бўлса, эркак ҳам уни деса 
ҳам барибир улар ўзларини тутқундек сезишади.
– Агар уларнинг иккиси ҳам виждонли бўлсалар ҳар 
қандай тўсиқлар ва одатларни енгиш керак.
– Аёл таваккал қила олади. Чунки у бор юраги билан, 
виждони билан, ҳаётини тикиб, барча қийин чиликларга 
олдиндан тайёрланиб, баридан воз ке чишга рози бўлиб 
севади. Эркаклар ҳам бунинг қадрига етиб, барига тайёр 
туриши лозим. Бошқа айтадиган гапим йўқ. Ҳали турли 
мажбурият ва қўрқувга берилган инсон эдим, ҳозир эса 
қаршингда фақатгина сени севгувчи инсон турибди.
Аёл жилмайди:
– Мен алдадим, азизим. Ҳеч нима содир бўлма ганди. 
Эрим бешафқатлик қилмаганди. Лекин мен билишни 
жудаям истадим: Янги йилда мен га юрагингдагиларни 
айта олмармикинсан. Шуни билмоқчийдим. Мана, иқро-
рингни эшитдим. Энди ҳаётимни ўзгартириш фурсати 
келди. Бугун бахтлиман, янги йил менга ҳақиқий муҳаб-
батимни топиб берди…


243
Дино Буццати

Download 8,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish