Оноре де Бальзак
ЧИН СЕВГИ
Халоскоримиз Исо Масиҳ таваллудидан бошлан ган ме-
лодий йил ҳисоби бўйича ўн учинчи аср нинг бошлари-
да ёхуд шунга яқин бир пайтда Па риж шаҳрида ажиб
бир севги воқеаси содир бўл ганки, у бутун шаҳар аҳлини,
шунингдек, қирол аъёнларини ҳам беҳад ҳайратлантир-
ган. Дин пешво лари, руҳоний оталар эса ушбу воқеани
бизга ёднома сифатида ёзиб қолдирганлар; уларнинг
бу ишда қандай хиз
мат кўрсатганларини қуйидаги
сатрлардан билиб олурсиз.
Баён қилаётган воқеамиз қаҳрамони Тур шаҳри фуқа-
роси экан. Авом халқ уни соддагина қилиб “турлик” деб
атаган, сабабки, у бизнинг мунаввар Турда туғилган ва
асл исми Ансо бўлган. Ушбу сахо ватли ҳамшаҳаримиз
кексайиб қолган пайтида ўзи туғилган қадр-дон Турга
қайтиб келибди ва агар шаҳарнинг ҳамда аббатликнинг*
солномаларига ишонсак, у Сен-Мартен шаҳрининг мэри
бўлибди, лекин Парижда яшаган пайтида у моҳир заргар
бўлиб довруқ қозонган экан. Хулласи калом, Ансо нав-
қирон йигитлик чоғида ўзининг ўта ҳалол ва диёнатли
кимса эканлиги ва ўзга эзгу фазилатлари шарофати ту-
файли Париж шаҳрининг фуқароси бўлган экан ҳамда
қирол ҳомийлигини сотиб олиб (у замонда бундай
ҳомийлик пул тураркан), унинг табааси бўлибди. Сен-
Дени кўчасида Сен-Ле черкови ёнида Ансонинг бож
тўламай қурган ўз уйи бўлиб, бу ердаги устахонада у зўр
маҳорат билан ясаётган гўзал тақинчоқлар, ғаройиб
буюмлар Парижнинг кўпчилик фуқароларини бамисоли
оҳанрабодек ўзи га тортар экан. Уста Ансо асли турлик
бўлса ҳам, боз устига, иккита азамат йигитни бир
251
чўқишда қо чира оладиган куч-қудратга эга бўлса ҳам,
ахлоқу одобда бағоят ибратли, авлиёсифат одам бўлган.
У турли хил кўнгилочар ўйинхоналари сероб бўлган ул-
кан шаҳарда яшаса-да, ҳаттоки айни гулдай очил ган, қир-
чиллама йигит чоғида ҳам, бирон марта бўл син Парижнинг
ишратхона ё фоҳишахоналарига қадам қўймаган. Кўпчи-
ликнинг айтишича, ушбу фа зилат Худо томонидан биз
бандаларига ато этилган инсоний онгни баркамол қилар-
канки, фақат шун дагина биз муқаддас динимиз асрор-
ларининг ҳо мийси бўлмиш имон-эътиқодни тўғри идрок
эта олар эканмиз; бинобарин, мен заргаримизнинг ах-
лоқий поклиги сабабини чуқурроқ англаб олмо ғимиз
зарур, деб ҳисоблайман. Энг биринчи нав батда шунга
эътибор берингки, китобхон, Ансо Парижга пиёда юриб
келибди, ўша замондаги шаҳар фуқароларининг эътироф
этишича, у Айюб пайғам бардан ҳам абгорроқ аҳволда
экан ва зумда “пов” этиб ёниб, “пис” этиб ўчадиган ўзга
турликлардан фарқли ўлароқ, метин иродали одам
бўлган ва сабр-матонатда ўз ғанимидан қасос олишга
чоғланган роҳибдан қолишмас экан. У устага шогирдлик
қил
ган пайтларида астойдил тиришқоқлик билан
ишлаган; ўзи уста бўлганидан кейин эса, меҳнат севарлик
лаёқатини ўн чандон оширган, ҳар доим ва ҳар жабҳада
ўз касбига хос бўлган янги-янги усулларни ўрганган, ўзи
ҳам энг антиқа усулларни кашф этган ва бу изланишлари
оқибатида кўп янгиликларни ихтиро қилган. Уйига
кечикиб қай таётган ўткинчи одамлар, шаҳар кўчаларини
назо рат қилувчи тунги соқчилар ёки бошпанаси йўқ
саёқ одамлар ҳар куни тунда турликнинг устахонаси
деразасида чироқ ёниб турганини, жўшқин ғайратли
устанинг эса, устахона эшигини ичидан занжирлаб, аммо
қулоғини динг қилган ҳолда ўз шогирди билан бир-
галикда болғачасини дўқиллатаётганини, нима
нидир
чархлаётганини, кесаётганини, қайраётга
нини, эгов-
лаётганини, йўнаётганини кўрганлар. Муҳ тожлик меҳ-
натни вужудга келтиради, меҳнат олий билимни яра-
252
тади, билимдан эса бойлик юзага келади. Эй, червонларни
шамолга совурувчи, Қо билнинг* ишратпараст, маишат-
параст авлодлари, қулоқ солинг! Ҳаттоки нопок маиший
хоҳишлар устамиз хаёлини безовта қилиб, қалбини
ғулғулага солган пайтларда ҳам (одатда бу ҳол сўққабош
бандаларда кўпроқ учраб туради), дили пок одам ларни
йўлдан оздирувчи шайтонни хочга чўқиниб даф қилиш
имкони бўлмаган тақдирда, турлик Ансо гуноҳ ишга
етакламоқчи бўлган шум хаёлларни бар тараф қилиб,
жон-жаҳд билан болғачасини тў қиллатганча, олтин ва
кумушлардан энг нафис, бежирим, фусункор буюмлар
ясар ва шу йўл билан томирларида жўш ураётган қайноқ
қонини тин читар экан. Бунинг устига, турлик Ансо қув-
лик-шумликни билмайдиган энг соддадил одам бўлган.
Биринчи галда, у Худодан, кейин ўғрилардан, яна ҳам
кўпроқ мансабдорлардан қўрққан, лекин ҳар турли ма-
шаққатлар, безовталиклар уни ҳаммасидан ҳам кўпроқ
ваҳимага солган. Қўли иккита бўлса ҳам, ҳеч қачон бир
пайтда икки иш билан машғул бўлмаган. У доим худди
никоҳдан ўтаётган келин
чакдек тортиниб, сиполик
билан гапирган. Гарчи руҳоний оталар, ҳарб аҳли ва ўзга
казо-казо зотлар уни донишманд одам деб ҳисоблашмаса
ҳам, у ўз она тилини жуда пухта билган ва одамлар билан
ҳамсуҳбат бўлишни ёқтирган. Орадан вақт ўтиб, уста
билан тобора яқинроқ мулоқотда бўла бош лаган париж-
ликлар унга қандай кун кечирмоқ лозимлиги ҳақида
турфа хил сабоқлар берганлар; чунончи, ҳаётда мудом
ўзи танлаган йўлдан бориш ни ва бировларнинг иши
учун бош қотириб, йўлдан адашмасликни, кўрпага қараб
оёқ узатишни, ҳеч кимдан пул қарз сўрамасликни ва ҳеч
кимга қарз бермасликни, ҳамиша қулоқни динг қилиб,
сергак бўлиб яшашни, фирибгарларнинг ёлғон гапларига
учмасликни, қандай иш билан шуғулланаётгани ҳақида
ҳеч кимга оғиздан гуллаб қўймасликни, берган ваъдасида
қатъий туришни, ҳаттоки сувни ҳам бекорга исроф қи-
либ тўкмасликни, пашша сингари бефаросат бўлмас-
253
ликни, ўз ташвишини одам лардан сир тутишни, ҳамёни-
ни ҳеч кимга ишониб бериб қўймасликни, кўчада юрга-
нида атроф га олазарак бўлиб қарамасликни ва ясаган
буюм
ларини уларга сарфлаган меҳнатидан қиммат-
роққа сотишни ўргатганлар. Мана шу ҳаётий дониш-
мандлик қоидалари унинг ўз фойдасини кўзлаб ҳалол
пул топиши учун зарурий тажриба ортти ришига имкон
берган. У ана шундай – ҳеч бир ким санинг дилини зар-
рача оғритмай яшаган. Мэтр* Ансонинг турмуш тарзини
кузатган кўпчилик одам
лар: “Жин урсин, кошкийди,
унинг ўрнида мен бўлсам! Бунинг учун бир умр Париж
кўчаларида лой кечиб юришга ҳам рози бўлардим”, – дер
эканлар. Лекин бошқа бир тоифа одамлар ҳам борки,
улар ҳатто Франция қироли бўлишга ҳам шайлар! Эй
йигит, сен аввало Худодан ўша заргарники сингари қўл
сўра ўзингга; унинг томирлари бўртиб чиққан, забардаст,
серюнг қўллари шу қадар чайир бўлган эканки, агар у
муштини тугса, энг чапдаст шогирд, ҳатто омбир билан
ҳам у муштни ёя олмас экан. Аниқки, бундай азамат
йигит ушлаган нарсасини, агар хоҳласа, ҳеч ҳам
чангалидан чиқармайди. Турлик заргар ҳатто темирни
ҳам тишлари билан ғажиб, чайнаб ютиб юбора олар,
ошқозони ўша темирни бемалол қабул қилар, ичаклари
уни ҳазм қилиб, чиқиндисини, йўлда ҳеч нимага зиён-
заҳмат етказмай, ташқарига чиқариб юбораркан. Тур-
лик нинг елкасига ер куррасини кўтартириб қўйсалар
ҳам қадди букилмасди; қадим замонда бир мажусий
зотга шу вазифа юкланган экан, фақат Исо Масиҳ дунёга
келиб, ул зотни бу юкдан озод қилибди. Очиғини айта-
диган бўлсак, турлик йигит бир бутун гранитдан бир
зарб билан йўниб яратилган одам лардан эди; бундай
одамлар кўп ҳаракат ва ово
рагарчилик оқибатида
яратил
ган шахслардан афзал бўладилар, ундай шахс-
ларнинг кўп ерини ямаб, тарашлаб эпақага келтирадилар
ва ҳамма ёғи йир тиқ-ямоқ бу кимсалар ҳеч нимага яра-
майдилар. Бир сўз билан айтганда, мэтр Ансо нақ пў-
254
латдай тоб ланган, шерюрак одам бўлиб, кўзларининг
нигоҳи мисоли чўғ эдики, бу чўғ олтинни эритиб юбо-
риши ҳам мумкин эди, агар темирчи ўчоғидаги оловнинг
тафти етарли даражада иссиқ бўлмаса; лекин уста нинг
нигоҳи ҳамма нарсанинг меъёрини билувчи парвар-
дигорнинг хоҳишига кўра, ҳарир бир нам парда билан
тўсилган эдики, айнан шу парда тур лик нинг жўшқин
ҳовурини босиб турарди, акс ҳол да, у теварак-атрофдаги
ҳамма нарсани куйдириб кулга айлантириши мумкин
эди. Қани, айтинг-чи, ёмон йигит эканми бизнинг тур-
лик? Эзгу фазилат
лар соҳиби бўлган бу заргаримиз
ҳаётини чуқурроқ кузатган ҳар бир инсон шундай савол
бериши аниқ: “Нима учун устамиз чиғаноқ ичидаги шил-
лиқ қурт сингари сўққабош, ахир ундаги табиат ато
этган нодир хислатлар ҳар бир гўзал аёл қалбини ром
қилиши мумкин эди-ку?” Лекин калтафаҳм тан қид чилар
дунёда муҳаббат деган бебаҳо туйғу борли гини биларми-
кинлар? Йўқ, билмайдилар албатта... Ошиқ йигит қайга-
дир бориши, қаёқдандир қайтиб келиши, ниманидир
эшитиши, кимнидир пойлаши, гоҳ сукут сақлаши, гоҳ
тўлиб-тошиб гапириши, баъзан ғунажак бўлиб букилиши
ё қаддини ғоздек адл тутиши, гоҳ теракдек ўсиб, гоҳ
гиёҳдек кич райиши ва бутунлай кўринмай ҳам қолиши,
биронта мусиқа асбобини тинғиллатиб маъшуқасининг
кўнг лини овлаши, тавба қилиб, узр сўраши, тупка ннинг
тагига равона бўлиши, севгилисининг хоҳиши билан,
ўлган-тирилганига қарамай, қаёқдандир йўқ нарсани
йўндириб келиши, ўғирда сувни туйиши, тунда ойга тер-
мулиб, чуқур-чуқур хўрсиниши, хони мининг мушуги ва
кучукчасини эркалаши, таниш лари билан дўст тутини-
ши, бод касали билан оғри ган унинг холасини кўргани
кириб, ҳол-аҳвол сў раши ва бу кампирга: “О, кўрини-
шингиз жуда яхши, ҳали сиз бизлардан кейин ҳам яшай-
сиз!” – деб унинг кўнглини кўтариши; кейин эса, хоними-
нинг яқин қариндошлари нималарни ёқтиришини сўраб
би либ олиши, ҳеч кимнинг ғашига тегмаслиги, идиш-
255
лардан биронтасини синдириб қўймаслиги, осмон даги
ойни олиб тушиб бериши, қаёқдаги тутуруқсиз гапларни
айтиб эзмалик қилиши ва сафсата сотиши, ҳеч тап торт-
май, ёниб турган ёнғинни ёриб, тошқин сувни кечиб
ўти ши, ҳамда маъшуқаси кийган либослардан мароқла-
ниб: “Оҳ, қандай мўъжизавий бежирим либос!” ёки “Аҳ,
мадам, бу либос гўзал жамолингизни яна ҳам очиб юбо-
рибди, азбаройи худо!” дейиши; кейин шу гапини яна
минг хил тах литда қайтариши лозим. Булардан ташқари,
унинг ўзи ҳам худди сарой олифта йигитлари сингари,
юз-кўзини бўяб, сочини силлиқ тараб, зебо кийиниб,
беаёв киноявий ҳазиллар қилиши, шайтони лаин бошига
солган барча мусибатларга юзида жилва билан бардош
бериши, қаҳру ғазабини ичига юти ши, ўжар хулқини
жиловлаши лозим. Маҳбубасининг онасини ҳам, холаси-
нинг қизини ҳам, уй ходимасини ҳам совға-саломлар би-
лан хушлаши, эрталабдан то қоронғу кечгача хушмуомала
бўлиб, очиқ чеҳра билан юриши, ё Тангрим кўрсатган
йўлдан бориб муродга етиши, ё шайтоннинг думидан
тутиб жа ҳаннамга кетиши керак. Ахир биласизлар-ку,
аёл зотининг кўнглини олиш жуда оғир вазифа, – ду-
мини бир ликиллатадию кетади-қолади, – ҳатто айт-
майди ҳам нега сиздан хафа бўлганини. Ва ни
ҳоят,
гапнинг пўсткалласини айтадиган бўлсак, тангри хуш
кайфиятда бўлган чоғида яратган бир маъсума хилқатни
севиб қолган йигит гапга чечан лиги билан уни ўзига
ром қилиши, атрофида пар вона бўлиб, худди шоҳ Довуд
сингари мусиқа куй
лари ила сармаст қилиши, минг-
минглаб дўзахий азобларни бошидан кечириши, бу хони-
мининг шара фига, Коринф* усулида ясалган юзлаб ҳаша-
матли, жимжимадор устунлар тиклаши, лекин шунга
қара май, агар у ўша хилқатни биронта арзимас, ниҳоний
ишда ранжитиб қўйгудек бўлса, – ҳолбуки, хоним нинг
ўзи ҳам нима исташини билмайди, ва лекин ўша нарсани
билишни ошиқ йигитидан талаб қи лади, – шу заҳоти,
худди моховдан ҳазар қилгандек қочиб кетади. Хоним
256
ўзича ҳақ – ҳеч нима қилол майсан. Баъзи бир эркаклар
бундай ҳолатда ғамга ботадилар, ғазабланадилар ва
телба бўла бошлай диларки, буни тасаввур қилиш ҳам
қийин. Айрим йигитлар шу чоти айри хотинни деб ҳатто
ўз жон ларига қасд қиладилар. Эркак киши ана шу жиҳат-
лари билан ҳайвондан фарқ қилади, зеро, ҳайвон ҳеч
қачон бебахт севги туфайли жинни бўлмайди. Мана
сизга ҳайвонларда қалб йўқлигини билди
рувчи аниқ
далил. Ошиқ йигит эплай олмайдиган ҳунар бўлмаслиги
керак дунёда: у масхарабоз ҳам, аскар ҳам, товламачи
ҳам, ҳазилкаш ҳам, кўзбой лоқчи ҳам ва яна қизиқчи,
қирол, дангаса, роҳиб, лақма, майхўр, фирибгар, мақтан-
чоқ, чақимчи, саф сатабоз, тутуруқсиз, шилқим, пулни
пўчоқдай сову рувчи, овсар, девона бўла олиши керак;
Исо пай ғамбар бундай амаллардан воз кечган, дониш-
манд кимсалар ундан ибрат олиб, ишқ-муҳаббатдан юз
ўгирмоқдалар. Бундай машғулотга муккасидан кет ган
калондимоғ эркаклар биринчи навбатда вақтла
рини,
жонлари ва қонларини ишқ йўлида қурбон, дил роз-
ларини ошкор қилишга мажбур бўладилар, юраклари,
қалблари, фикр-хаёллари ҳақида гапир май қўяқолайлик
– уларга ҳаддан зиёд ўч бўлади хотин зоти. Улар бир-
бирлари билан чакаклари тинмай валдирашаркан шун-
дай дейдилар: “Агар эркак бутун борини менга бахшида
қилмас экан, демак, у менга ҳеч нима бермади, деб ҳисоб-
лайман”. Яна шунақанги бадқовоқ хонимлар бўладики,
ошиқ йигитлари уларнинг истакларини ўлиб-тирилиб,
жонларини жабборга бериб бажарган бўлсалар ҳам,
қовоқ ларидан қор ёғиб: “Бо Худо, шуям иш бўптими,
мунча лаллаймаса!” – деб бурунларини жийира дилар.
Сабабки, бу бешафқат, калондимоғ хотинлар ҳеч қачон
ҳеч нимага қониқмайдилар, доим нима нидир қўмсаган-
лари-қўмсаган... Бу қонун Париж шаҳрида бўлган, бор ва
бундан кейин ҳам кучини йўқотмайди, зеро, аёл зотидан
бўлган чақалоқларни чўқинтираётганларида уларни фа-
қат Париждагина намакоб сувда чўмилтирадилар. Мана
257
шунинг учун ҳам Париж аёллари туғилган кунларидан
бошлаб муғомбир, шайтон бўлиб ўсадилар.
Мэтр Ансо эса ўз устахонасидаги ловуллаб ёниб
турган ўчоғида кумуш эритар, олтинга зарб қи-
лар экан, ясаётган бу буюмида киши кўзини қамаш-
тиришга қодир бўлган оҳанжамали безакларни ишлаб,
муҳаббатнинг афсонавий нақшларини акс эт тир моқчи
бўлар, аммо бунинг учун уста юрагининг қўри етарли
даражада алангаланмасди, зеро, у ҳеч ердан жонли
нусха топаолмаётган эди. Ўз-ўзидан маълумки, бизга
осмондан қовурилган какликлар ёғилиб тушмаганидай,
иффатли қизлар ҳам Париж да, ҳеч нарсадан ҳеч нарса
йўқ, эркакларнинг қучо ғи га ташланмайдилар, ҳаттоки
улар қирол заргари бўл ганларида ҳам. Бизнинг турлик
заргар эса, илгари айтиб ўтганимиздек, нафақат қирол
заргари, яна ўзга фазилат соҳиби – ахлоқан пок инсон эди.
Лекин мэтр Ансо, қимматбаҳо буюмлар харид қилгани
дўконига келган олийнасаб ва бойвучча хоним лардаги
сахий табиат ато этган барча латофатли, малоҳатли
хислат ларни кўра олмасди. Дўконга келган бу хонимлар
шўх-шўх чақчақлашишар, харид қилаёт
ган буюмлари
нар хини пасайтирмоқчи бўлиб, заргарга ҳазил-ҳузул гап
қотишар, хушомад қилиб уни ийдирмоқчи бўлишарди;
кўпинча у уйига қайта туриб, шулар ҳақида шоирона
теран хаёлга ботар, ўзини худди уяси йўқ какку қушдек
ҳис қиларди. Шунда у ўзига-ўзи бундай дерди: “Бас,
энди уйланмасам бўлмайди, хотин уйни супириб-си-
ди ради, овқат пиширади, кийим-кечакни ямайди, по-
киза сақлайди, шўх-шўх қўшиқлар айтади, у мабодо
би рон-бир тақинчоқни ёқтириб қолса, ҳамма эри бор
хотинлар сингари, менга тантиқлик қилиб: “Вой, жон-
гинам, манавини қара, бирам чиройли эканми?” – дейди.
Бу гапни эшитган қўшниларим хоти нимни дарров тани-
шади ва мен ҳақимда: “Қандай бахтиёр-а, бу йигит!”
– де йишади ичларида. Шунда заргар ўзи орзу қилган
ишларни хаёлида бирин-кетин амалга ошира бошлайди:
258
мана, у никоҳдан ўтиб уйланди, суюкли хотинини бағ-
рига босиб эркалади, уни зеб-зийнатли либослар би-
лан ясантирди, унга тилла занжир совға қилди, ёстиқ-
дошининг бошидан то оёғига ча – бутун вужудини ар-
доқлаб севди, ўзининг шахсий жамғармасини истисно
қилганда, уйидаги жамики рўзғор ва хўжалик ишлари ва
ашёларини хотинининг ихтиёрига топширди. У хотинини
болахонадаги ўз ётоқхонасига жойлаштиради. Бу хонанинг
деразалари чиройли, ойнабанд, ерига шолча тўшалган,
деворига гулқоғозлар ёпиштирилган; бу хонага Ансо кўр-
кам жавон ва атрофига сариқ рангли парда тортилган оёқ-
лари жимжимадор жуда кенг каравот олиб чи қиб қўяди;
чиройли кўзгулар сотиб олади...
Зарга
римиз ўз уйи эшигига яқин келиб қолганида,
тасав вуридаги хотинидан ўнтача фарзанд кўрган эди.
Эвоҳ, хотин ҳам, болалар ҳам ғойиб бўлишди болға-
чанинг тўқиллашидан; Ансо эса, ўзи ҳам сезмай, хаёлида
орзиқиб кутган шарпаларни ғоят антиқа чизгиларда акс
эттирар, ишқий армонларини эса, харидор хонимларнинг
кўнглига хуш ёқувчи ажо йиб суратлар билан ифодаларди;
харидор хонимлар-ку, бу суратлар замирида қанча хотин
ва нечта бола яшириниб ётганидан бехабар эдилар. Уста
заргаримиз ўз истеъдодини қанча кўп камолга етказган
сари, ўзи бутун дардини ичига ютиб шунча кўпроқ
ёввойилашиб борарди.
Ўшанда агар Тангри шафқат қилмаганида, бу дунё-
дан у муҳаббат лаззатидан баҳраманд бўлмай ўтиб кет-
ган бўларди, вале боқий дунёда у албатта чин муҳаббат
мевасини татиб кўргай. Юксак фазилатлар соҳиби бўл -
миш улуғ инсон Афлотун шундай сабоқ беради. Ҳай ҳот,
биз бу қиссамизга турли хил му
ло
ҳазаларни тиқиш-
тираверсак, уни ортиқча чеки нишлар, нокерак шарҳлар
билан семир тирган бў ла миз; одатда, имони саёз одамлар,
биздан ўз ижодимизни айнан шундай чекинишлар, ке-
раксиз шарҳ лар билан бежашни талаб қиладилар, худди
қип-яланғоч бўлиб дингиллаб чопқиллаб юришни хоҳ-
259
лаган болакайни йўргаклаб қўйишгандек. Илоё, ўша
сафсатабоз маҳмадоналарга иблис ўзининг қиздирилган
паншахаси билан учта ҳуқна* қўйсин.
Мана энди, ҳикоямизни бемалол бошласак бў лади.
Мэтр Ансо қирқ бир ёшга қадам қўйган пайтида ажиб
бир воқеани бошидан кечирди. Хушҳаво кунларнинг
бирида у Сенанинг сўл соҳилида уйланиш ҳақида те ран
хаёлга берилиб сайр қилиб юраркан, При четник дала-
си деб аталган ва Сен-Жермен аббатли гининг (дорил-
фунуннинг эмас) мулки ҳисобланган далага бориб
қолганини сезмай қолди. Турлик уста сайр қилиб юриб,
бир майсазор ўтлоқда кўрди ўзини. Бу ерда у ниҳоятда
ғарибона кийинган бир қизни учратди; у қиз Ансони
шаҳарнинг аслзода кишиларидан деб ўйлаб, унга таъзим
қилди ва: “Худо сизни ўз паноҳида асрасин, монсеньёр”
– деди. Унинг қизларгагина хос бўлган назокатли овози
шундай илтифотли саховат билан янградики, самовий
куйни эслатувчи бу нафис овоз заргарни ўзига мафтун
қилдию бу қизни у чин юракдан севиб қолди – ўша
пайтда ҳамма нарса, айниқса, мудом унга тинчлик
бермаётган “қачон уйланарканман”, деган ширин орзу
йўлини равон, мушкулини осон қилганди. Гарчи у ҳозир
шундай хаёл оғушида бўлса ҳам, барибир, қизнинг
ёнидан ўтиб нари кетди ва бурилиб орқасига қайтишга
юраги журъат этмади, зеро, белидаги камарини ечиб
роҳатланишдан кўра, шу камаридан сиртмоқ ясаб
ўзини осишни афзал билувчи иболи бокира қиздек
тортинчоқ эди у. Мана, ниҳоят, мэтр Ансо у қиздан камон
ўқи учиб бора оладиган ергача узоқлашганида, ўн йил
бурун заргарлар устахонасига ишга қабул қилинган,
кейин Парижнинг бадавлат фуқароси бўлиб, фоний
ҳаёт йўлининг ярмини босиб ўтган одам аёл кишининг
жамолига нигоҳ ташлашга ҳақли эмасми ахир, хусусан,
тахайюлидаги орзу-истаклари жўш уриб унга тинчлик
бермаётган чоғда, деб жуда тўғри ва қатъий қарорга
келди у. Мана, шартта орқасига бурилиб, қиз турган ерга
қайтиб борди ва журъат этиб унинг юзига қаради...
260
Қиз ориқ сигирининг бўйнига боғланган ар қонни
тортар, сигир эса, ариқ бўйидаги ўтларни чимдиб ейиш
билан овора эди.
– Яхши қиз, – деди Ансо, – сиз жуда қашшоқ бўлсангиз
керак, қарасам, ҳатто якшанба куни ҳам қўлингиз ором
олмаяпти. Наҳотки, қамоққа тушишдан қўрқмасангиз?
– Жанобим, – деди қиз кўзларини ерга тикканча, –
нега қўрқарканман, ахир мен аббатликнинг мул киман-ку.
Муҳтарам аббат ҳазратлари кечки ибо дат дан кейин си-
гирни далага олиб чиқиб ўтлатишимизга рухсат бер-
ганлар.
– Бундан чиқди, сигир сизнинг жонингиздан ҳам азиз
экан-да?
– Гапингиз тўғри, жанобим, бизни едириб-ичи рувчи
ягона боқувчимиз шу сигир.
– Сизни бундай абгор аҳволда кўриб ҳайрон қоляп-
ман! Кийимингиз жулдур-жулдур... эскириб увада бўлиб
кетган, ҳатто якшанба куни ҳам далада яланг оёқ юрибсиз,
ваҳоланки, сиз шундай бебаҳо хазиналар соҳибасисизки,
аббатликка қарашли бутун мулкни айланиб чиққанда
ҳам бундай бойликни топиб бўлмайди. Шаҳар йигитлари
сизга муҳаббат изҳор қилгани орқангиздан эргашиб,
жиғингизга тегишаётгандир?
– Ҳечам, жанобим. Ахир мен аббатликнинг мул киман-
ку, – деб яна такрорлади қиз ва чап қўлига тақилган
темир ҳалқани заргарга кўрсатди; бунақа ҳалқа далада
ўтлаб юрган уй ҳайвонлари бўйнига осилади, фақат
қизнинг ҳалқасида қўнғироқча йўқ эди.
Дилбар қиз устага кўз ташлади, унинг кўзла ридаги
ўкинч аломатини кўриб, Ансо ҳайрат оғушида тўхтаб
қолди. Маълумки, энг кучли руҳий изтироб юракдан
юракка кўз орқали етиб боради.
– Бу нима? – деб сўради Ансо ҳалқага қўлини текки-
зиб, – у ҳамма гапни қизнинг ўзидан сўраб билмоқчи эди.
Гарчи бу ҳалқадаги аббатликнинг туғроси анча бўртиқ
ҳолда бўлса ҳам, заргар уни кўздан кечиришни истамади.
261
– Жанобим, мен аббатлик мулки – қулнинг қизиман,
шу сабабли, менга уйланган ҳар қандай одам, ҳатто
у Париж фуқароси бўлса ҳам, қулга айланади. Минг
уринсин, у жони ва тани билан аббатликнинг мулки
бўлади-ю, мабодо ўша одам никоҳдан ўтмай туриб мен
билан қовушгудек бўлса, ўшанда ҳам болаларимиз аб-
батлик мулки бўлиб қоладилар. Шунинг учун ҳам ҳамма
мендан юз ўгиргай, мен далада ёлғиз қолиб кетган
бир жонивордек ташландиқ қизман. Ҳаммадан кўп-
роқ менга алам қиладигани шуки, аббатлик пири бузурги
кўнгли хоҳлаган пайтда мени ўзим га ўхшаган биронта
қулга қўшиб қўяди. Ҳаттоки ҳозиргидек жулдурвоқи
ва бадбашара бўлмаганимда ҳам, борди-ю, бирон киши
мени чин дилдан севиб қолгудек бўлса, ба
рибир, у
қўлимдаги манави ҳалқани кўрибоқ дар ров худди қора
ўлатга йўлиқишдан қўрққандай, тирақайлаб қочиб
кетади.
Шундай деб қиз яна сигирининг арқонидан тортди.
– Ёшингиз нечада? – сўради заргар.
– Билмайман, жанобим, лекин хўжайинимиз мон сеньёр
пири бузург буни ёзиб қўйган.
Бундай шафқатсизлик қашшоқликнинг аччиқ азо -
бини тортган устамизнинг раҳмини келтирди. У қиз би-
лан ёнма-ён юриб бораркан, икковлари ҳам теран су кутга
толган ҳолда бир жилға бўйига етдилар. Зар гар қизнинг
чиройли чеҳрасига, унинг шолғомдек қиза
риб кетган
қўл ларига, улуғвор қадди-қоматига, унинг чангга ботган,
гўё биби Марям ҳайкали учун тараш ланган оёқларига
мароқланиб қарарди. Қиз нинг қомати ва жамолидаги
бундай нафис, нозик белгилар уни ўзига мафтун қилган
эди – Ансо Париж шаҳрининг ҳамда деҳқон қизларнинг
ҳимоячиси авлиё аёл Женевьеванинг тирик портрети
қар ши сида тургандек ҳис қиларди ўзини. Шуни билинг-
ки, қалби ҳам, ниятлари ҳам пок бўлган маъсум зар га-
римиз бу қизнинг мафтункорона ийманиб, кўк ра гини дағал
рўмоли билан яшираётганини кузатар кан, унинг қордек
262
оппоқ сийнаси латофатини аниқ тасаввур қилардики,
ғарқ пишган олмани кўрган мактаб боласи ҳавас билан
тамшанганидек, устани ҳам рўмол панасидаги сийналар
шундай ўзига ром қилган эди.
Яна шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, заргарнинг кў-
зига ташланган бу қиздаги барча жиҳатлар – бебаҳо
хазина эди, роҳибларга тегишли бўлган жамики мулк
сингари. Бу қиз шундай ноёб гул эдики, унга қўл учини
теккизиш қанчали қатъий тақиқланган бўлса, Ансо
ҳам шунчалик интизор эди қайноқ севгига, юраги эса
ҳаяжонланганидан, “гурс-гурс” тепарди.
– Сигирингиз жуда ҳам яхши экан, – деди у.
– Сут ичишни хоҳлайсизми? – деди деҳқон қиз. – Бу
йил май ойи иссиқ келди, шаҳарга ҳали анча узоқ.
Чиндан ҳам, беғубор осмонда қатра булут кў ринмас,
теварак-атроф худди темирчининг ўтхо
наси янглиғ
жазирама иссиқ эди. Ҳаммаёқдан – япроқ
лардан, об-
ҳаводан, йигиту қизлардан, ёшлик ифори уфуриб ту-
рарди. Ҳамма нарса кўкарган, гуллаган, муаттар ҳид тара-
тарди. Қизнинг ҳеч қандай мақ садни кўзламай, содда-
диллик билан қилган так лифи (зеро, қизнинг бу икки
оғиз сўзидаги ғайритаъриф жозибани, унинг уятчан
нигоҳини тоғ-тоғ олтинга ҳам топиб бўлмасди) устанинг
юрагини эритиб юборди, шунда у бу қулликдаги қизни
бутун Па риж пойига бош уриб сажда қиладиган қиролича
қиёфасида кўришни хоҳлади.
– Э, йўқ, азизам, менга сут эмас, сиз кераксиз, мен
сизни сотиб олиш учун розилик сўрамоқчиман.
– Бунинг иложи йўқ. Мен то ўла-ўлгунимча аббатлик-
нинг мулки бўлиб яшасам керак. Бизлар бу ерда жуда
кўп йиллардан бери яшаймиз, бобо
ларимиз ҳам шу
ерда яшаган, неваралари ҳам шу ерда кун кечирурлар.
Менинг пешонамга ҳам, фазандларим пешонасига ҳам,
бахтиқаро аждодла
римга ўхшаб, аббатлик даргоҳида
қул бўлиб яшаб дунёдан ўтиб кетиш ёзилган, зеро, пири
бузург ҳаз
ратларининг ўзи ҳам биз қулларидан насл
қолишини талаб қилади.
263
– Ие! – деб юборди турлик. – Наҳотки, бу маф тункор
кўзларингизга шайдо бўлган биронта аза мат, худди мен
қиролдан ўз озодлигимни сотиб олганимдай, сизни
озодликка чиқариш учун пул тўлашга журъат этмаган
бўлса?
– Озодлик жуда қиммат туради, шу сабабдан, мени
ёқтириб қолган одамлар бир кўриниш берадилар-у,
дарров қочиб қоладилар.
– Ўз севган йигитингиз билан бу ердан бирон уч-
қур арғумоққа миниб қочиб кетиш ҳақида ҳеч ўйлама-
дингизми?
– О, жанобим, агар мени тутиб олишса, дарҳол дорга
осадилар, севган ёрим, ҳатто у аслзода бўл ганида ҳам, бутун
ер-суви, мол-мулкидан мосу во бўлади. Арзимайман мен
бундай катта фидойи
ликка, билингки, аббатликнинг
қўли жуда узун, бу даргоҳдан ҳар қандай абжир одам ҳам
қочиб кета олмайди. Мен мана шу алфозда минг-минг
риёзатлар чекиб, Худога сиғиниб, яшаб келяпман, демак,
пешонам шўр экан.
– Отангиз нима иш қилади?
– У аббатликнинг токзорида ишлайди.
– Онангиз-чи?
– Онам кир ювади.
– Исмингиз нима сизнинг?
– Менинг исмим йўқ, муҳтарам жанобим. Отамни
Этьен деб чўқинтиришган, онамнинг исми Этьенна, мен
бўлсам камтарин чўрингиз Тьенеттаман.
– Азизам менинг! – деди мэтр Ансо. – Мен умримда
ҳеч қачон ҳеч бир аёлни ёқтирмаганман, лекин сизни
севиб қолдим, аминманки, қалбингиз буюк хазиналар
масканидир. Кейинги пайтларда мен ўзимга умр йўлдоши
танлашга қатъий аҳд қилиб юрган эдим; ҳамонки сиз шу
муборак дамда кўз олдимда намоён бўлган экансиз, буни
мен илоҳий дастуриламал деб биламан. Агар мендан ҳазар
қилмасангиз, ил
ти
мос, самимий дўстингиз деб билинг
мени.
264
Қиз яна кўзларини ерга қадади. Турлик заргар бу
сўзларини қатъий ишонч билан сидқидилдан гапир-
дики, Тьенеттанинг кўзлари ғилт-ғилт ёш бўлди.
– Йўқ, жаноб, – деб жавоб қилди у, – агар айт га-
нингизга рози бўлсам, умрбод ғам-ҳасратда бахти қаро
бўлиб яшашингизга сабабчи бўламан.
Қашшоқ чўри қизга икки оғиз ширин сўзнинг ўзи
кифоя.
– Сиз, бўтам, ким билан учрашганингизни бил майсиз
ҳали!
Шундан сўнг, турлик чўқиниб олиб, қўлларини қовуш-
тирганча деди:
– Барча заргарларнинг ҳомийси авлиё Элуага қа-
самёд қилиб айтаманки, мен олий нав кумушдан ғоятда
кўркам иккита токча ясаб, уларни санъатим гул
лари
билан безантираман. Кейин битта токчани қимматли
завжаи муҳтарамамни қулликдан озод этгани учун
миннатдорчилик юзасидан мўътабар соҳибамиз биби
Марямга бағишлайман, бу ерда турган қул қиз Тьенет-
тани озодликка чиқаришда қилган ҳаракатларим са-
мара берганида, юқорида номи зикр этилган муқаддас
ҳимоячимга, илтижо
ларимни қабул айлагани учун,
иккинчи токчани бахшида қиламан. Бундан ташқари,
пок дилим ҳаққи астойдил қасам ичиб айтаманки,
бу кўзлаган ишимни рўёбга чиқаришда ҳеч нимамни
аямайман ва то умримнинг охиригача тинчимайман.
Биламан, худо илтижоларимни эшитади... Сиз-чи, жонги-
нам? – деди мэтр Ансо қизга ўгирилиб.
– Жанобим, сигирим қочиб кетди, тутишга ёрдам
беринг! – деди Тьенетта юм-юм йиғлаб ва дўстининг
оёғига бош уриб. – Сизни то ўла-ўлгунимча севаман,
лекин кечинг ичган қасамингиздан.
– Юринг, сигирни тутайлик, – деб жавоб қилди қизга
мэтр Ансо тиз чўккан қизни кўтараркан, лекин ҳали уни
ўпишга юраги бетламади, гарчи қизнинг кўнгли шуни
хоҳлаб турган бўлса ҳам.
265
– Энди сигирим қочиб кетгани учун мени кал-
таклашади, – деди у.
Ана шунда бизнинг заргаримиз ишқий кечин-
маларга заррача ҳам парво қилмаган ярамас сигир нинг
орқасидан қува кетди. Орадан сал вақт ўтмай, турлик бу
саркаш ҳайвоннинг шохларидан маҳкам чангаллаб олди.
Агар яна бир тихирлик қиладиган бўлса, уни худди бир
сиқим похолдек осмонга отиш дан ҳам қайтмасди.
– Яхши қолинг, тасаддуқ. Агар шаҳарга боргудек
бўлсангиз меникига ҳам киринг – уйим авлиё Ле чер-
ковининг ёнгинасида. Исмим мэтр Ансо. Мен марҳаматли
қиролимизнинг заргариман. Сиз келаси якшанба куни
шу далада бўлишга сўз беринг; мен албатта келаман,
момақалдироқ гумбурлаб, жала қуйиб турса ҳам.
– О, марҳаматли хожам! Агар зарур бўлса, четан де-
вордан ҳам ошиб ўтаман. Мен миннатдорчилик юзасидан,
сиздан ҳеч нима талаб қилмай, зар рача ҳам зиён-заҳмат
етказмай, ҳаттоки боқий дунё даги роҳат-фароғатли ҳаётим-
дан воз кечиб бўл са ҳам, сизники бўлишдан қайт масдим.
Ле кин ун гача мен сизнинг ҳаққингизга парвардигорга
астой дил тинмай ибодат қилгайман.
Шундан кейин қиз устанинг орқасидан кузатаркан,
турган ерида худди метин устундек қимирламай ту-
риб қолди. Уста эса аста-аста одим отиб узоқлашиб бо-
раркан, соҳибжамол қизни яна бир марта кўриш учун,
ўқтин-ўқтин орқасига ўгирилиб қарарди. Мэтр Ансо
жуда узоқлашиб кетиб, ахири кўринмай қолганида ҳам
қиз ҳануз турган еридан жилмади, кеч кириб қоронғи
тушганда ҳам теран хаёлга берилиб даладан кетмади. У
не ҳол юз берганини ҳеч тушунмас, наҳотки шу ларнинг
ҳаммасини тушимда кўрган бўлсам, деб ҳайрон бўларди.
У уйга ярим кечада етиб борди ва кеч қайтгани учун уни
калтаклашди, лекин қиз калтак зарбини ҳеч ҳис қил-
мади.
Саховатпеша Ансонинг уйқуси қочиб, иштаҳаси бў-
ғилди, ҳатто устахонани ёпиб ишламай қўйди; У
266
Тьенеттани шундай зўр иштиёқ билан севиб қолган
эдики, фақат шу қиз ҳақида ўйлар, ҳамма ерда фақат уни
кўрар ва дунёдаги ҳамма нарса заргарга Тьенетта бўлиб
кўринарди. Эртаси куни эрталаб турлик Ансо пири бузург
ҳазратлари билан суҳбатлашгани юрагини ҳовучлаб
аббатлик сари йўл олди. Лекин йўлда кетаётганида
у, шошқалоқлик қилмаслигим, эҳтиёткорлик билан
иш кўришим керак, деган қарорга келди-да, энг аввал
қирол аъёнларидан биронтасига илтижо қилиб, унинг
шафоатига суянмоқчи бўлди ва яна Парижга қайт
-
ди – ўша пайтда қирол саройи Парижда эди. Заргарлар
корхонасининг таниқли устаси бўлмиш Ансонинг эл
ҳурматига мушарраф бўлганини, ясаган нафис ва нодир
буюмлари ҳамда ўзининг боадаб муомаласи билан
бутун шаҳар аҳли ҳурматини қозонганини яхши билган
қирол саройининг бош нозири бу ошиқ йигитни ўз
ҳимоятига олишга сўз берди. Ансо бу мансабдорнинг
илтимосига кўра, бундан сал олдинроқ ширинликлар
учун мўлжалланган, ҳаммаёғи қимматбаҳо тошлар
билан безатилган бир тилла қутича – заргарлик санъати
мўъжизасини ясаб берган эди. Бош нозир бу қутичани
сарой хонимларидан бирига туҳфа қилган эди. Мана,
у мэтр Ансога йўрға отни, ўзи учун эса ўзининг отини
эгарлашни буюрди ва икковлари алҳол аббатлик томон
йўл олишди. Бу аслзода аъён эндиликда тўқсон уч ёшга
кирган пири бузург ҳазратлари Ҳугон де Сенектернинг
қабулига кириш учун ижозат олди ва ўз тақдирининг
қандай ҳал бўлишини ҳаяжонланиб кутаётган заргар
билан биргаликда залга кирди-да, пири бузург Ҳугонга
мурожаат қилиб деди:
– Ҳазратим, оддийгина бир илтимос билан келган
эдик, бир яхшилик қилсангиз ва шу илтимосимизни
эшитишдан олдин уни бажаришга сўз берсангиз.
Лекин аббат бош чайқаб қўйиб, аъёнга бундай жавоб
қилди:
– Агар шундай қилсам, черков низомига содиқ-
лигимга хиёнат қилган бўламан.
267
– Сиз олдин гапимни эшитинг, ҳазратим, – деди асл-
зода аъён, – бизнинг мана бу сарой заргаримиз бир
қизни севиб қолиб, ишқ алангасида ёнмоқда; шунга кў ра,
камина сиз ҳазратимдан ўшал қизни озодликка чиқа-
ришингизни илтимос қиламан, ўзим эсам, сизнинг ҳар
қандай истагингизни сўзсиз бажаришга сўз бераман.
– У қайси қиз экан? – сўради аббат устадан.
– Унинг исми Тьенетта, – деди заргар тортин чоқлик
билан.
– Шунақа денг! – деди қария Ҳугон жилмайиб. – Қармо-
ғимизга шундай балиқ илинибди, демак, хў
ра
гимиз
чакки эмас экан-да. Ва лекин бу – жуда жиддий масала,
бир ўзим ҳал қила олмайман уни.
– Гапингизнинг маъносини тушуниб турибман, авлиё
ота, – деди аъён қовоқ солиб.
– О, яхши йигит, – деди пири бузург, – у қиз қанча ту-
ри шини биласизми?
Шундай деб, у котибига Тьенеттани бу ерга бошлаб
келишни, лекин қизнинг ҳусн-жамолини меҳмонларга
бўрттириб кўрсатиш учун, уни ювиб-тараб ясантиришни
буюрди.
– Муҳаббатингиз хавф остида, – деди аслзода аъён
заргарни чеккароққа бошлаб бориб. – Воз кеча қолинг бу
ниятингиздан, ахир сиз хоҳлаган ерингизда, ҳатто қирол
саройида ҳам аслзода ки шилар насабидан бўлган ва сиз
билан турмуш қуриш га жон-жон деб рози бўладиган гўзал,
навниҳол аёлларни учратишингиз мумкин-ку. Қолаверса,
қи ро ли мизнинг ўзи сизнинг дворянлардек ер-мулк соҳиби
бўлишингизга кўмаклашажак, ана унда, авлодларингиз
ҳам, мавриди келганда, акобир зотлар табаасида бўлурлар.
Нима, янги олижаноб кишилар авлодининг асосчиси
бўлишингизга олтинларингиз етмайдими?
– Мен бундай қилолмайман, – деди Ансо, – сўз бер-
ганман.
– Унда, ўша дилбарингизни, нима қилиб бўлса ҳам
сотиб олинг. Биламан, роҳиб аҳли пулни кўрса ҳамма
нарсага рози бўлади.
268
– Ҳазратим, – деди уста яна пири бузург қошига яқин
бориб, – Сизга ушбу заминдаги бандаларга худонинг
олий марҳаматини улашиш ваколати бе
рилганки, ул
илоҳий марҳамат жамики мазлум, бах
ти қаро киши-
ларга аталгандир ва бу илоҳий марҳамат бизнинг ғам-
ҳасратларимизни бартараф қилишга қодир бўлган
мисл
сиз раҳм-шафқат хази
насидир. Мен кундузги ва
тунги ибодатларимда эзгу сўзлар билан мудом сизни
хотирлагайман ва сизнинг саховатингиз туфайли ўз
бахтимга эриш
ганимни ҳеч қачон унутмасмен, агар
сиз юқорида номи зикр этилган қизни қонуний никоҳ
ўқитиб, менга турмушга бериб, каминага саодат бахш
этишга ва бизлардан дунёга келган болаларни ўзин-
гизнинг қулларингиз деб ҳисобламасликка рози бўл-
сангиз. Бу қилган яхшилигингиз учун мен сизга ҳам-
маёғи олтин безаклар, қимматбаҳо тошлар, қа
нотли
фаришталар билан безатилган, бутун хрис тиан оламида
яккаю ягона ажиб эҳсондон* ясаб бера ман. Ҳеч ерда тенги
йўқ бу эҳсондон кўзингизни қувонтиради ва меҳ робингиз
шон-шуҳратини олам га шундай ёядики, художўй шаҳар-
ликлар ушбу аббат ликни зиёрат қилгани гала-гала бў-
либ кела бошлайдилар, ҳаттоки ўзга юртли машҳур
ки шилар ҳам муҳташам эҳсондонни ўз кўзлари билан
кўриш иштиёқида даргоҳингизга зиёратга келадилар.
– Бўтам, – деб жавоб қилди пири бузург, – сиз телба
бўлиб қолганга ўхшайсиз! Ҳамонки сиз бу қизни хотин
қилиб олмоқчи экансиз, унда бутун мол-давлатингиз ҳам,
ўзингиз ҳам аббатлик капи тули* мулкига айланурсиз.
– Ҳа, ҳазратим, бу шўр пешона қизга бўлган муҳаб-
батим телба қилиб қўйди мени. У қизнинг жисмоний ка-
молотидан ҳам кўра кўпроқ, унинг ғарибона кун кечириши
ва қалби пок насроний қиз эканлиги кўпроқ раҳмимни
келтирди. Лекин ҳаммадан кўпроқ, – деб кўзларида
ғилт-ғилт ёш билан гапини давом эттирди турлик, –
сизнинг бадқаҳрлигингиз ме ни ҳайратга солмоқдаки,
бу ҳақда юзингизга ай тишга журъат этдим, тақдиримни
269
ҳал қилиш сиз нинг ихтиёрингизда эканлигини билсам
ҳам. Ҳа, ҳазратим, мен қонунни биламан. Қисқаси, агар
менинг мол-давлатим сизнинг мулкингизга, ўзим сизнинг
қулингизга айланадиган бўлсам, агар уй-жойимдан, шаҳар
фуқароси ҳуқуқидан маҳрум бў-ла диган бўлсам, шунда
ҳам мен ўз меҳнатим ва би
лимим туфайли эришган
давлатимни ўзимда сақ лаб қоламан, ўша давлатим мана
бу ердадир, – деди у қўлини пешонасига теккизиб. – Унга
Худодан ва менинг ўзимдан бошқа ҳеч бир зот эгалик
қила олмайди. Бинобарин, менинг миямда пинҳона
сақланаётган бўлғуси ижодий ишларимни сотиб олишга
бутун аббатлигингиз жамғарган пуллар ҳам етмайди.
Бизнинг ҳаммамиз – менинг жисмим, менинг хотиним,
менинг болаларим сиз ники бўлади вале менинг ақлий
мулкимга эга лик қилиш учун ҳеч нима ва ҳеч ким, ҳат-
токи қийноқлар ҳам сизга ҳуқуқ беролмайди, зеро, мен
энг метин темирдан ҳам бақувватроқман ва азобим
қанча зўрайса, мен шунча қаноатлироқ бўламан.
Мэтр Ансо гапини айтиб бўлди; бу аснода пири бузург
бу арзгўйнинг олтин тангаларини аббатлик фойдасига
ўзлаштириш ҳақида ўйларкан, заргар
нинг айтаётган
гапларига унча парво қилмади. Бу ни кўрган Ансонинг
ғазаби қайнаб кетди ва жаҳл устида эмандан ясалган
маъруза минбарига бир мушт туширган эди, у худди
болғадан зарб егандек парча-парча бўлиб кетди.
– Мана, ҳазратим, яқинда сиз ана шу хизматкорга эга
бўласиз ва беқиёс нодир буюмлар яратувчи уста сизнинг
қулингизга айланади.
– Бўтам, – жавоб қилди пири бузург, – сиз ме
нинг
минбаримни парчаладингиз ва дилимни но ҳақ оғритиб
енгилтаклик қилдингиз. У қиз мен
га эмас, аббатликка
тегишли. Мен мўътабар мо настиримиз қонун ва удум-
ларини муҳофаза қилув чи содиқ хизматкорман, холос. Бу
аёлдан озод бо лалар туғилишига розилик беришимдан
олдин, Парвардигоримнинг ва аббатликнинг розилиги-
ни олишим керак. Ҳолбуки, монастиримиз бу ерда
270
қад кўтарган пайтдан ва унда роҳиблар, хизматкор
қуллар пайдо бўлгандан бери, id est* қадим-қадим
замондан бери ҳеч қачон шаҳар фуқароси қул деҳқон
аёлга уйланиб, аббатликнинг қулига айланмаган. Шун-
га кўра, қонунга амал қилиш, итоат этиш, ишо
ниш
лозим, фақат шундагина унинг қудрати заиф лашмайди
ва топталиб оёқ ости бўлмайди, акс ҳол
да минглаб
фалокатлар содир бўлиши мумкин; сизнинг энг ноёб, энг
бебаҳо эҳсонларингиздан кўра давлатга ва аббатликка
шу муҳимроқ; шуни билингки, бизда ҳар қандай
қимматбаҳо буюмларни харид қилишга ҳам етадиган
сармоя бор ва ҳеч қандай тоғ-тоғ хазиналар ҳам бизнинг
удумларимиз ва қонунларимизни ўзгартира олмайди.
Камина сарой нозирини шоҳидликка даъват этаман,
зеро, у ўз амр-фармонларининг мудом бузилмай кучда
қолиши учун кун уззу кун курашиб келаётган қирол
аъло ҳазратларининг жамики амалларидан бохабардир.
– Нияти менга сўз бермаслик, – деб ғўлдираб қўйди
сарой аъёни. Қонунларни унча чуқур идрок қила олма-
ган устанинг кўнгли чўкиб кетди. Шу маҳал бу ерга
Тьенетта кириб келди, у серғайрат уй бекаси томони-
дан роса ишқалаб тозаланган кумуш лагандек чақнаб
турарди: унинг сочи чиройли қи либ таралган, эгнига
оқ жун кўйлак кийиб, белига ҳаворанг белбоғ бойлаган,
оёғига чиройли туфли, оқ пайпоқ кийган эди – хуллас,
у маликалардек гў зал ва муомалада шундай хуш муло-
замат эди ки, заргаримиз уни кўриб, ҳайратдан ҳушини
йўқо таёзди, ҳатто сарой аъёни ҳам, умрида ҳеч қачон
бундай баркамол гўзалликни кўрмаганлигини эъ тироф
этди. Кейин, аъён бу қизнинг нигоҳи шўрлик устага
турли хил хавф туғдириши мумкинлигини ўйлаб, уни
шоша-пиша шаҳарга олиб кетди ва йўл-йўлакай, сиз
бу ниятингизни жуда пухта ўйлаб кўришингиз керак,
негаки, пири бузург шаҳар боёнлари ва аслзодаларини
қармоққа илинтирувчи бундай хўракни ҳеч қачон
қўлдан чиқармайдиганга ўхшайди, деб маслаҳат берди.
271
Ҳа, айтгани тўғри чиқди, капитул шўрпешона ошиқ йи-
гитга ўз қарорини билдирди: “Агар Тьенеттага уйлан-
сангиз, бутун мол-давлатингизни, уйингизни аббат-
лик фойдасига топширишингиз, ўзингизни ҳам, ушбу
никоҳингиздан туғилган болаларингизни ҳам қул
лар
деб тан олишингизга тўғри келади”. Лекин пи ри бузург
алоҳида марҳамат кўрсатиб, Ансонинг уйидаги ҳамма
бойликлар аббатлик мулки сифатида рўйхатга олиниши
ва махсус мажбуриятга кўра, уста ҳар йили уй солиғини
тўлаб туриши шарти билан, уйни Ансога қолдирди.
Бундан ташқари, уста ҳар йили бир ҳафта мобайнида,
ўзининг қул эканлигини билдириш учун монастирга
қарашли хоналар биқинидаги каталакда кун кечириши
лозим эди. Ҳамма ўтган, кетган, йўлида дуч келган
одамлардан роҳибларнинг нақадар ўжар ва саркаш
эканлиги ҳақида эшитавериб, қулоқлари қоматга келган
уста аббатнинг ўз аҳдидан қайтмаслигини тушунди
ва юраги сиқилиб хуноби ошди. Гоҳ у аббатликнинг
тўрт томонидан ўт қўйиб юборишга чоғланар, гоҳ пири
бузургни бирон хилват ерга олиб бориб, то Тьенеттага
эрк бериш ҳақидаги ҳужжатга имзо чекмагунича уни
қийнамоқчи бўлар – хуллас, миясида минг хил афсона-
вий хаёллар туғилар ва зумда ўчиб кетарди. Ниҳоят, у
иккилана-иккилана, ахири қизни ўғирлаб, ҳеч кимнинг
қўли етмайдиган узоқ ва бехатар ерга олиб қочиб кет-
моқчи бўлди; шу қарорга келиб қочиш тадоригини
кўришга киришаркан, агар салтанат сарҳадидан четга
чиқиб кетсам, ёр-дўстларим ёки қирол аъло ҳазрат-
ларининг ўзи роҳибларнинг танобини тортиб қўйиши
қийин бўлмайди, деб мулоҳаза қила бошлади. Мэтр Ансо
ўз ғанимини яхши билмасди! Лекин пири бузургнинг
қандай золим эканлигини билиб олди. Бир куни у
далага келиб, у ерда Тьенеттани учратмади, маъ
лум
бўлишича, уни аббатликда ҳибсда қўриқлаб туришган
эканки, энди уни озод қилиш учун бутун монастирни
қамал қилиш лозим бўлар эди. Шунда мэтр Ансо фарёд-
272
ла, чекиб бундай бешафқатликдан нола чекиб, зорланиб
ғазабланди. Шаҳарнинг бар
ча эркак ва аёллари бу
воқеа ҳақида дув-дув гап бошлаб юборишди, оқибатда
бутун шаҳарда шундай кучли шов-шув кўтарилдики,
қиролнинг ўзи кекса пири бузургни ўз ҳузурига чақириб,
ундан қирол заргарининг буюк муҳаббатига нечун
бепарво қараётгани ва ушбу амалда христианлик раҳм-
шафқатини севишганлардан нега дариғ тутаётгани
сабабини сўради.
– Бунинг сабаби битта, онҳазратлари, – деб жавоб
қилди аббат, – гап шундаки, барча қонунлар худди ягона
совутнинг занжиридаги ҳалқалар сингари, бир-бирлари
билан ўзаро боғланган, агар битта ҳалқа узилиб кетгудек
бўлса, бутун занжир сочилиб кетади. Шунингдек, агар
ўшал қизимизни бизнинг розилигимизсиз, таомилга
амал қилмай оладиган бўлсалар, орадан сал вақт ўтмай
раийатингиз бо шингиздаги тожни ҳам тортиб олиши,
бутун мам лакатда исён кўтариб, ўрмонлар, йўллар ва
бошқа жойлардан олинадиган, халқни эзувчи божларни
бекор қилиши мумкин.
Қирол тилини тийиб қолди. Бу воқеанинг қандай
якун ланишини ҳамма сабрсизлик билан кутарди. Жамоа-
нинг бу мусоҳабага бўлган қизиқиши шу қа дар зўр эдики,
кўпчилик зодагонлар, турлик заргар севгилисидан воз
кечади, деб бир-бирлари билан баҳс бойлаша бошлашди,
хонимлар эса, бунинг акси бўлишини хоҳлардилар. Ансо
қиролича ҳузурига бориб, роҳиблар унга севгилисини
кўрсатмай қў йишганини кўз ёш тўкиб арз қилди; қи-
ролича ҳаз рати олиялари бу қилғилиқни золимлик ва
аб лаҳлик деб ҳисоблади, бу ҳақда у пири бузургга му-
рожаат қилди, шундан кейин заргар ҳар куни аббатлик
қабулхонасига кириб туришга рухсат олди; Тьенетта
Ансо билан учрашгани шу ерга, албатта, кекса бир роҳиб
кузатувида келарди. Келганидаям ҳар сафар худди
бойвучча хонимлардек ҳашаматли либосларга безаниб
келарди. Бу севишганларнинг фақат кўришишлари
273
ва суҳбатлашишларига рух сат берилган эди, улар ҳатто
яширинча бирон мар та ўпиша олмасдилар ҳам, шунга
қарамай, ўрта ларидаги муҳаббат учқуни тоборо баланд-
роқ гур кираб аланга ола бошлади. Бир куни Тьенетта
дўс тига шундай деди:
– Қимматли жанобим, мен сизга ўзимнинг ҳаё тимни
бахшида қилмоқчиман, шу йўл билан сизни қулликдан
озод қиламан. Бунинг иложи шундай: мен ҳамма гапни
ипидан-игнасигача сўраб-суриштириб, аббатлик қонун-
ла рини усталик билан четлаб ўтиш йўлини ва мен билан
қовушганингиздан кейин сизни ўзингиз орзу қилган
саодатли кунларга етказиш ило жини топдим. Черков
суди судьяси менга ҳам ма гапни туширтирди: ҳамонки,
сиз қул бўлиб туғил маган экансиз, фақат қул қиз билан
никоҳдан ўтга нингиздан кейин қулга айланар экансиз,
сизни қул лиққа олиб келган сабаб барҳам топиши билан
сиз ҳам озод бўласиз қулликдан. Шунга кўра, агар сиз
мени, ўзингиз айтганингиздек, жонингиздан ор
тиқ ях-
ши кўрсангиз, бутун мол-давлатингизни аббат ликка топ-
шириб ўз бахтимизни сотиб олинг ва менга уйланинг.
Кейин мендан то тўйгунингизча мириқиб лаззат лана-
верасиз, кейин мен болам ту ғи лишини кутмасдан, ўзим
ўз жонимга қасд қиламан ва сиз яна озод бўласиз. Бу
сизнинг қонуний ҳуқуқингиз, бундан ташқари, қирол
ҳам сизнинг ёнингизни олади, одамларнинг айтишича,
унинг сизга ихлоси баландмиш. Қолаверса, Худо мени
кечиради, бунга аниқ ишонаман, зеро, мен ўз ҳукмдорим
ва ёстиқдошимни озодликка чиқариш учун ўлимимга
рози бўламан-да.
– Азизам Тьенетта! – деди Ансо. – Бўлди, гап та мом,
мен қул бўламан, сен яшайверасан, шунда бахт ли ҳаётим
то умримнинг охиригача давом этгай. Сен ёнимда
бўларкансан, ҳар қандай кишан ҳам менга оғирлик
қилмайди. Борди-ю, ҳамёнимда бир танга ҳам пулим
қолмади дейлик. Хўш, нима бўпти шунга? Ахир менинг
хазинам бор-ку – бу сенинг қалбинг, яна менинг бебаҳо
274
бахтим-саодатим, роҳат-фароғатим, ҳузур-ҳаловатим,
яъни сенинг бетимсол латофатинг менинг битмас-ту-
ганмас бойлигимдир. Мен авлиё Элуага сиғиниб ундан
шафоатини биз дан дариғ тутмасликни илтижо қиламан,
у қандай мушкул аҳволда қолганимизни кўриб бизга
шаф қат қилади ва бизни ҳар хил ёвузликлардан ҳимоя
қилади – мен бунга аминман. Демак, мен ҳозир суд нозири
ҳузурига бориб, унга керакли ҳуж жатлар, шартномаларни
тайёрлашни буюраман. Ҳеч бўлма
ганда, ҳаётимнинг
бебаҳо гули бўлмиш сен дурустгина кийинасан, яхши
уйда яшайсан ва бутун умр ходималаринг атрофингда
парвона бўла дилар, худди қироличага хизмат қилгандай,
негаки, пири бузург ҳазратлари даромадларимнинг бир
қисмидан фойдаланишимга розилик берди.
Тьенетта ҳам йиғлаб, ҳам кулиб, бундай бахтдан
ўзини четга олиб қочар ва озод одамнинг қул бўлишига
йўл қўймаслик учун ўзи ўлишни хоҳларди, лекин мэтр
Ансо унинг қулоғига шундай ширин сўзларни пичирлаб
айтиб, агар Тьенетта шундай қилса, ўзи ҳам унинг
орқасидан гўрга киришини айтиб чўчитарди, шунда
Тьенетта, олдин муҳаббат қувончидан баҳраманд бўлай,
кейин хоҳлаган пай тимда ўзимни ўзим ўлдираоламан-
ку, деган қа рорга келиб, никоҳдан ўтишга рози бўлди.
Турлик заргарнинг ўз маҳбубасини деб бутун молу
дав латидан ва эркидан воз кечиб қул бўлиб яшашга
розилик билдиргани бутун шаҳарга овоза бўлганида
одамлар бундай ажойиб эркакни ўз кўзлари билан
кўришни хоҳлаб қолдилар. Сарой хонимлари эса уста
билан узоқроқ суҳбатлашиб туриш учунгина, унинг дўко-
нидан беҳисоб тилла ва кумуш буюмларни харид қила
бошладилар; Шаҳарнинг соҳибжамол аёллари узоқ йиллар
давомида устанинг улар билан мулоқотда бўла олмагани
ҳиссасини чиқармоқ учун, Ансонинг устахонасига гала-
гала бўлиб келишарди. Илло, бу аёлларнинг айримлари
ҳусн-тароватда Тье
нет
тага тенг кела олсалар ҳам, ҳеч
бирида Тьенет таникидек покиза қалб йўқ эди. Ниҳоят,
275
қуллик ва муҳаббат даври яқинлашиб қолганини кўрган
Ансо ўзининг ҳамма олтинларини эритиб ундан шоҳона
тож ясади ва уни ўз ихтиёрида бўлган марварид ва
бриллиантлар билан безади, сўнг яширинча саройга
келиб, уни қироличага бераркан, шундай деди:
– Ҳазрати олиялари, ўз бойлигимни кимга ишо ниб
қолдиришимни билмайман – мана у. Эртага уйимдаги
ҳамма нарсалар менга заррача раҳм қил маган лаънати
роҳибларнинг мулкига айланади. Мен фақат сизнинг
шоҳона меҳрибонлигингиз ту
файли маъшуқамнинг
жамолини кўриш бахтига муяссар бўлганим учун ушбуни
менинг фақирона миннатдорлигим деб билгайсиз, зеро,
ҳар қанча кўп пул ҳам ёримнинг бир лаҳзали нигоҳига
арзимайди.
– Яхши гап бўлди, оқкўнгил одам, – деди қирол. – Аббатлик
эртами, кечми, бир кун мендан ёрдам сўраб келади, ана
ўшанда албатта сени эслайман.
Тьенеттанинг аббатликда ўтаётган никоҳ тўйи га кел-
ган одамларнинг сон-саноғи йўқ эди; қиро лича келин-
болага бежирим никоҳ либоси тақдим этди, қирол эса, унга
тилла сирғаларни ҳар ку ни тақиб юришига ижозат берди.
Латофатда ғайри таъриф келин-куёв аббатликдан чиқиб,
олдин Сен-Ле черковига, сўнг эндиликда қулга айланган
Ансонинг уйига йўл олишганида, ўз уйлари деразалари
олдига йиғилган одамлар бу янги турмуш қурган икки
бахтиёрни яхшироқ кўриш учун машъалалар ёқиб,
уларнинг йўлини ёритишганди. Кўчанинг икки четида
оло мон, худди шаҳарга кириб келаётган қиролни қар-
ши олаётгандай, зич терилиб турарди. Шўрлик куёв
ўзи учун кумушдан қуйиб ясаган гардишни чап қўлига
тақиб олганди – бу гардиш унинг энди Сен-Жермен
аббатлигига қарашли мулк эканлигини билдирарди. Хўш,
нима бўпти шунга! Барибир, халқ янги қулни, худди энди
тахтга ўтираётган ёш қиролни қутлагандай, “Шон-
шараф, шон-ша
раф!” – деб ҳайқирарди ва халқнинг
Тьенетта ҳақида айтаётган мақтов сўзларини, унинг
276
ҳусн-латофати, сиполигига таҳсинлар айтилаётганини
эшитиб, севинганидан боши кўкка етган бахтиёр ошиқ
мэтр Ансо кўчадаги одамларга тинимсиз равишда
таъзим қиларди. Мана, у ўз уйи дарвозасининг ям-яшил
новдалар ва бўтакўз гуллардан тўқилган гулчамбарлар
билан безатилганини кўрди. Бутун маҳалланинг казо-
казо фуқаролари мэтр Ансони қутлаш учун йиғилган-
дилар, улар: “Сиз ҳамиша олийжаноб инсон бўлиб қола-
верасиз, аббатликнинг хоҳишига зид ўлароқ”, дейи-
шарди. Гапимга ишо нингларки, ушбу никоҳ куни келин
билан куёв ҳай ратомуз таассуротларга бардош беришда
бир-бирларидан қолишмадилар. Бу борада эр бир неча
марта устун келган бўлса ҳам, унинг суюкли хо тини,
забардаст деҳқон қизларга хос иқтидор билан бу мусо-
бақада эрининг ютуқларига жавоб қайтарди...
Улар дастлабки бир ойни ҳузур-ҳало ватда, шод-ҳур-
рамлик билан ўтказдиларки, улар ни биринчи топишган
кунларидан бошлаб чўп ва хасларни битта-биттадан
йиғиб, ўзлари учун ин ясай бошлаган каптарларга қиёс
қилиш мумкин эди. Тьенетта ўзининг бу кўркам уйидан
ва буюрт
ма бергани келган одамлардан мамнун эди,
ҳамма харидорлар мисли дарёдай оқиб келишар ва кетаёт-
ганларида уй бекасининг ҳусни-жамолига маҳлиё бўлиб
қайтишарди. Асал ойи тугаганидан кейин кунларнинг
бирида, эндиликда капитулнинг мул кига айланган бу
уйга келин-куёвнинг соҳиби ва эгаси донишманд қария,
пири бузург ҳазратлари Ҳугон зўр дабдаба ва виқор
билан кириб келди ва деди:
– Бўталарим, бугундан эътиборан сизлар эр кинсиз,
ҳамма қарзлар ва мажбуриятлардан озод қилиндингиз.
Яна сизларга шуни айтмоқчиманки, қалбларингизни
бир-бирига чамбарчас боғлаган буюк муҳаббат мени
энг биринчи дақиқалардан ҳайратга солган эди. Кейин
эса, аббатликнинг ҳу қуқлари эътироф этилган заҳоти,
ўзим олдин сизларнинг Тангримнинг амалларига бўлган
эъти қодингизни синаб кўриб, кейин икковингизга бе-
277
қусур саодат бахш этмоқчи бўлдим. Бу берилган озодлик
учун ҳеч қандай ҳақ тўламайсизлар.
Пири бузург шундай деб, эр-хотиннинг юзига аста
шапатилаб қўйди, хушбахт эр ва хотин тиз чўкишди
ва севинганларидан йиғлай бошлашдики, бунинг ҳеч
ажабланадиган ери йўқ эди.
Мэтр Ансо саховатли пири бузург Ҳугоннинг дуои
хайри ва кўрсатган марҳамати ҳақида қўшниларига
сўзлаб берди, бу хушхабарни эшитган бутун маҳалла
аҳли кўчага отилиб чиқди. Кейин турлик заргар зўр
эҳтиром билан пири бузургнинг оти жиловидан ушлаб
то Бюсси дарвозасигача кузатиб қўйди. Заргар йўлга
отланаётганида бир халта танга олиб олган эди, у йўлда
кетатуриб ана шу халтадаги тангаларни қашшоқлар ва
ногиронларга сочар экан, дерди: “Бу Худонинг марҳамати!
Пири бузург ҳазратларини Тангрим ўз паноҳида асрасин,
ҳазрат Ҳугон омон бўлсинлар!”
Ансо уйга қайтиб келиб ёр-дўстларини меҳмон
қилди. У никоҳ тўйини бошқатдан бошлади ва бу тўйда
бир ҳафтагача зиёфат давом этди. Бир тасаввур қилиб
кўринг: салмоқли ўлжани ютиб юбориш учун энди оғзини
катта очган капитул икки қулга бундай меҳрибонлик
кўрсатган аббатга қаттиқ маломат қилди. Орадан бир
йил ўтганида қария Ҳугоннинг бироз тоби қочиб қолади,
ана шунда унинг тавбасини қабул қилгани келган
руҳоний ота: “Сен капитулнинг муқаддас ҳуқуқларига ва
Худога хиёнат қилдинг, шунинг учун Само сени жазога
мустаҳиқ этмоқда”, – дейди.
– Ўшал одам ҳақидаги фикримда агар янглиш ма ган
бўлсам, – дейди аббат руҳоний отага, – у берган ваъда-
сини унутмагай.
Чиндан ҳам, мэтр Ансонинг бир йил бурун тўйи бўл-
ган кун тасодифан ушбу кунга тўғри келган эди – шу
пайт роҳиб кириб, заргар келганини ва ҳожатбарори
пири бузургдан киришга ижозат сўраёт ганини айтади.
Мэтр Ансо пири бузург ётган залга киради ва ёнидан зўр
278
маҳорат билан ясалган ғоятда мўъжизаваш иккита
сандиқча чи қариб аббатга уза тадики, бутун христиан
оламида биронта ҳам уста ҳанузгача гўзалликда бу
мўъжиза даражасига ета оладиган ҳеч бир дурдона
буюм ярата олмаган. Иккала сандиқчада: “Севгида
со бит бўлишга қасамёд қилган одамдан”, деган ёзув
бор эди. Ҳаммага аёнки, бу икки сандиқча ҳали-
гача аббатликнинг бош меҳробида туради ва ҳамма
уларни бебаҳо хазина деб ҳисоблайди. Яна шуни илова
қилмоқчимиз: ошиқ йигит Ансо бу сандиқчаларни
ижод қилиш учун бисотидаги бутун бойлигини
сарфлади, лекин бу ғоят нафис ва ажиб сандиқчалар
унинг ҳамёнини қуритиш ўрнига лим-лим қилиб
тўлдирдилар, сабабки, улар устанинг шон-шуҳрати ва
даромадини янада кўпроқ оширишга хизмат қилди,
бунинг натижасида, мэтр Ансо ўзи учун дворянлик
унво
нини ҳамда жуда катта ер-мулк сотиб олишга
муваф фақ бўлди ва Ансолар зотига асос солди – бу
Туренда энг ҳурматли фамилия ҳисоблана бошлади.
Ушбу қисса, ҳаётда мушкул аҳволга тушган чоғлари-
мизда муқаррар авлиёларга ва Худога сиғиниш ва
муттасил собитлик билан яхшиликка интилиш керак,
деб сабоқ беради бизга. Чин муҳаббат ҳамма нарсадан
аълодир – бу ҳикмат жуда қадимги ибора бўлса ҳам,
муаллиф уни шу ўринда эслашга журъат этди, чунки у
муаллиф дилини бағоят хушнуд қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |