Муҳаббатнинг мангу



Download 8,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/30
Sana19.02.2022
Hajmi8,77 Mb.
#459436
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   30
Bog'liq
65 Muhabbatning mangu ertagi

МУАЛЛИМА УЧУН АТИРГУЛ
Гюго Гомернинг отаси – шоир. Гюго Гомер яқинда 
тўққизга киради. У ҳам, албатта, шоир бўлади. Ҳар ҳолда 
отаси ўғлининг қиёфасида ўз болалигини кўргани, тўғ-
рироғи, боланинг бетакрор феъл-атво рига қараб, у ҳам 
шоир бўлади, дейди. Гюго Гомер – ғалатироқ бола. Унинг 
ўқитувчилари, тенгқурлари, қариндошлари, ҳамма шундай 
дейишади. Отаси эса, аксинча, уни эсли-ҳушли, ақли расо, 
зўр бола деб ғурурланади.
– Жаноб Алварес Хунко, – тўсатдан иддао билан чақи-
риб қолди баланд бўйли, қотма, баджаҳл, зайтун рангли 
юзининг ёноқлари бўртиб чиққан, кўзларига ичига торт-
ган, қошлари керилган Бруно Андон. Бу одам Алварес 
Хунконинг қўшниси, илгари молия вазирлигида ишлаган, 
ҳозир нафақа олади. Унинг турли-туман атиргулларга 
бурканган гўзал боғи бор.
– Жаноб Алверес Хунко, – йўталиб олди Бруно Андон, 
– бу гапни айтиш мен учун нақадар ўнғайсиз бўлса ҳам 
сизга билдириб қўйишга мажбурман... Ўғлингиз Гюго 
Гомер – ўғри...
Айбланувчининг отаси арз этувчига оғир-босиқлик 
билан савол беради: 
– Қўшни, марҳамат қилиб тушунтириб берсангиз, бу 
гапингизни нима билан исботлайсиз? 
– Албатта, ҳозир ҳаммасини тушунтириб бераман
жаноб Алварес Хунко! Кейинги пайтларда кимдир бо-
ғим дан атиргулларни узаётганини се зиб қолдим. Пойлаб 
юрдим. Айни пайтда нафақада бўлганим туфайли боғни 
бемалол кузатишга вақ тим етарли. Даставвал ўғри ўз 


217
иши ни – агарда бировнинг мулкига кўз олайтиришни 
иш дейиш мумкин бўлса – хўш, ўғри ўз ишини тунда ба-
жаради, деган фикрга келдим. Бироқ бир неча оқшом 
ухламай пойлаб чиққанимдан сўнг бундай эмаслигига 
амин бўлдим. Ўғри, ўз кўзим билан кўриб гувоҳ бўлдимки, 
ўғирликни кундузи содир этаркан. Ҳатто бу ҳодисанинг 
вақтини ҳам аниқлашга муваффақ бўлдим: соат эрталабки 
саккизларда. Шундан сўнг пистирма қўйдим. Менинг 
сабр-тоқатим, ҳар қалай, сабрнинг таги сариқ олтин 
деганларидек, ўз самарасини берди. Мана, еттидан роппа-
роса қирқ етти дақиқа ўтганда сизнинг Гюго Гомер исмли 
эркатой ўғлингизни деворнинг ёнида ўсган гул бутасидан 
оқ атиргулни узаётганида “ушладим”. Мен унга: “Атиргулни 
нима учун узаяпсан?”, деб бақирдим. Ўғлингиз бўлса, 
кечирасиз-у жаноб Алваро Хунко, сизни хафа қилишни 
ҳечам истамайманку-я, ҳали она сути оғзидан кетмасдан 
ўғирликни кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ҳадисини шундай 
эгаллаган эканки, ҳатто кипригини ҳам қоқмадия! Устига-
устак менга жилмайиб боқиб нимадир деди, – нима 
деганини эшитмадим, чунки қулоғим оғирлашиб қолган 
– менга ҳурмат кўрсатаётгандай бош кийимини ўнг қўли 
билан бир кўтариб қўйди-да, ўз йўлида равона бўлди. Оқ 
атиргулимни олиб кетди!
– Адашмаяпсизми, аниқ кўрдингизми... У ҳақи қатан 
ҳам Гюго Гомер эдими? 
– Ўз кўзларим билан кўрдим, жаноб, ўз кўзларим 
билан. Худога шукр, етмишга кираётган бўлсам ҳам 
ҳамон кўзларим ўткир. Ўз кўзларим билан кўрдим!
– Ўзингизни босинг, қўшни, ўзингизни босинг. Аввал 
ўғлимдан сўрай. Нима бўлганда ҳам, ҳали унинг адабини 
бериб қўяман. Тўғрисини айтганда, бу воқеа мени 
хавотирга солиб қўйди.
– Секин айтасизми, жаноб! Эсизгина, шундай ёш бола 
бўлатуриб-а...
– Ундай деманг! – Гюго Гомернинг отаси унинг сўзини 
бўлди. – Фурсат беринг, болани айбдор қилишдан аввал 


218
унинг ўзини ҳам бир эшитиб кўрай. Бу ҳодиса мени 
ўйлантириб қўйди. 
– Сизнинг ўрнингизда бўлганимда болани бу йўлдан 
қайтарган бўлардим...
– Ҳақиқатан ҳам ажабланиб қолдим... – бамай лихотир 
сўзлашда давом этди Гюго Гомернинг ота си, – менинг 
ўғлим-а?! Шундай эсли-ҳушли, мўмин-қобил, шундай 
фаросатли, шундай таъсирчан бола-я...
– Дарров адабини бериб қўйинг, жаноб Алварес Хунко! 
– кучаниб буйруқ оҳангида вишиллади Бруно Андон. 
– Албатта шундай қиламан, қўшни.
Жаноб Алварес қўшни хонадан ўғлини чақирди: 
– Гюго Гомер!
Гюго Гомер отасининг ҳузурига келди. Унинг кўзлари 
чақноқ, табассуми нурли.
– Лаббай, отажон! Ассалому алайкум! – деб Бруно 
Андонга салом берди. 
У болакайнинг саломига алик олмади. Ота ўғлига 
қўшнининг айблови ҳақида гапириб берди ва: 
– Сен бунга нима дейсан, ўғлим? – деб сўради.
– Гапингиз тўғри, отажон.
– Сен қўшнимизнинг боғидан гул ўғирладингми?
– Мен ўғирладим демадим-ку, ота, жаноб Андон нинг 
боғидан гул уздим, дедим. 
Дарғазаб бўлган қўшни орага гап қўшди:
– Ахир, шунинг ўзи ўғирлик эмасми?
– Йўқ, жаноб. Атиргул боғнинг деворидан таш-
қарига осилиб турган эди, демак, у энди сизники эмасди. 
Гул кўчага чиқиб тургани сабабли сизга эмас, кўчадан 
ўтганларга тегишли бўлади. Мен ҳеч қачон девордан 
ошиб, боққа тушиб атиргул олмаганман. Мен узган атир-
гуллар боғнинг деворидан ошиб, кўчага чиқиб турган 
эди. 
– Айбсизлигингни оқлашнинг жуда қулай йўлини 
топдинг-а! – жаҳли чиққанидан томоғи бўғилиб чийил-
лади боғнинг эгаси.


219
– Бекор айтибсиз, қўшни! Ўғлим ҳечам ўзини оқлашга 
уринаётгани йўқ, – деди Гюго Гомернинг отаси.
– Нима-а? – ўзини идора қила олмай бақириб юборди 
Бруно Андон ва шу заҳоти нима дейишини билмай 
каловланиб қолди. Унинг юзлари бўзарди, манглайидаги 
томири ўқловдай бўртиб чиқди.
– Атиргулларни нима учун узган эдинг? – сўради 
ўғлидан ота.
– Мен гулларни илгариги мураббиям, иккинчи синф 
муаллимаси Мора хонимга совға қилиш учун узган эдим. 
У жудаям чиройли! Овозлари бирам майин. Юзлари 
новвотдек, кўзлари юлдуздек! Айтмоқчи манки... У менга 
жуда кўп меҳрибонлик қилган. Бизга иккинчи синфда 
дарс берган пайтларида менга қизиқарли китоблар совға 
қилган! Энди мен тўртинчи синфда ўқиётганимда нима 
учун уни унутишим керак?
– Муҳтарам! – қичқирди Бруно Андон. У болага 
“сиз” деб мурожаат қилди. – Сиз ўша меҳрибон ва гўзал 
қизни, собиқ ўқитувчингизни унутмаганингиз учун 
таҳсинга сазоворсиз. Бироқ сиз нима учун унга менинг 
ҳисобимдан меҳрибонлик изҳор этаяпсиз? Нега унга 
менинг гулларимни совға қиляпсиз?
– Мен сизга айтдим-ку, ахир, жаноб, ўша гуллар 
девордан ташқарига чиқиб турган эди.
– Шунинг учун сен, – ўшқирди у болани яна сен си-
раб, – уларни менга тегишли эмас, деб ҳи соблайсанми?
– Ҳа, жаноб. 
– Судялар ўзгача ҳукм чиқаришган бўлур эди, 
шумтака, ўғри!
– Жаноб Бруно Андон, – дея ўртага тушди бола нинг 
отаси, – Худо ҳаққи, боланинг руҳиятини жароҳатламанг. 
Кўриб турибсиз-ку, унинг юзлари оқариб кетди. Лаблари 
титраб, кўзлари ёшланди, у ҳозир йиғлаб юборади. 
– Бироқ сизни, жаноб Алварес Хунко, – сиз дек муҳтарам 
ёзувчини манави тўққиз ёшли ми шиқининг ўзини оқлаш 
учун ўйлаб топган баҳонаси ғазаблантирмайдими? 


220
– Йўқ! Сиз адашаяпсиз қўшни, менинг ўғлим ўзини 
оқлаш учун ҳеч қанақа баҳона ўйлаб топаётгани йўқ. 
У ўзини оқламаяпти. Бола мутлақо самимий, ўзининг 
беғубор юраги ила атиргулларингиз девор дан ташқарига 
осилиб кўчага чиқиб тургани учун сизга тегишли эмас, 
деб ўйламоқда. Бундан таш 
қари, у гулларни сотиш 
учун узмаган. Агар у гулларингизни пуллаганида эди, 
ҳақиқатан ҳам ўғри бўларди. Ахир у гулларни совға 
қилган-ку. Бордию у гулларни ҳозирги ўқитувчисига 
ҳадя этиб, бунинг эвазига унинг ҳурматини қозонишни 
кўзлаганида эди, сиз айтганингиздек, менинг ўғлим 
ўғирлик содир этган бўларди. Ахир, у атиргулларни 
гўзал, меҳрибон, соҳибжамол, латофатли, жозибадор 
ва сахий иккинчи синф ўқитувчисига совға қилган ва 
эвазига ундан ҳеч нарса талаб қилмаган. Ва ҳеч нарса 
талаб қилишни истамаган ҳам. Сизнинг атиргулларингиз 
эзгуликка сарф этилган, ахир. Таъбир жоиз бўлса, 
улар устоз ва шогирд ўртасидаги гўзал хотираларни 
жонлантиришга хизмат қилган. Бу туйғулар шеъриятга 
ва эҳтимолки, муҳаббатга йўғрилгандир... 
– Сизнинг бу гапингизга қараганда, – дея мин ғирлади 
Бруно Андон, – яъни, сиз демоқчисизки, ўғлингиз менинг 
атиргулларимни узиб, гўзал, меҳ ри бон, латофатли ва 
яна худо қандайдир фазилатлар билан сийлаган ўқи-
тувчига элтиб бергани учун унга раҳмат айтишим ке-
ракми ҳали? Шуни билиб қўйинг, жаноб Алварес Хунко, 
бордию ўғлингиз атиргулларимни мен учун табаррук 
бўлган картизианларнинг Муқаддас Бруно ордени 
асосчисининг меҳробига олиб бориб қўйган тақдирда 
ҳам мен уни барибир ўғри деб ҳисоблардим. Бироқ сиз 
менинг фикримга қўшилмайсиз, шундайми? 
– Йўқ.
– Демак, сиз тўққиз яшар ўғилчангизнинг бўл ма-
ғур, ақлга сиғмайдиган, бемаъни, ғайриқонуний хатти-
ҳаракатини маъқуллайсиз? Нима ҳам дердим, унинг 
қилмишини қандай изоҳлашни билмайман... Ростдан 


221
ҳам, бу қилиқни нима деб аташ мумкин!? Устига ус так 
болангизнинг ёнини олаётганингизни, жаноб Алва рес 
Хунко, мен асло иккиланиб ўтирмай, жиноят қилаяп-
сиз, деб баҳолайман. Бола бечорани жудаям яхши тар-
биялаётган экансиз! Яхши қолинг, жаноб! 
Бруно Андон оғзидан тупук сачраб шляпасини 
ғижимлаганча хонадан чиқиб кетди, аммо шу заҳо тиёқ 
эшик қайта очилиб, унинг жаҳлдан қизариб кетган 
башараси кўринди. 
– Илтимос, жаноб, бундан сўнг мен билан салом-
лашаман, деб овора бўлманг. Барибир алик ол майман. 
– Хўп бўлади, қўшни. 
– Билиб қўйинг, сизни огоҳлантираман: агар ўғлингиз 
яна бир бор менинг атиргулимни узса, сиздек тутуруқсиз 
отанинг ўрнига уни ўз қўлларим билан жазолайман.
– Таҳдид қиляпсизми? 
– Ҳа, бироқ, эҳтимол бундан ҳам яхшироқ йўл тутар-
ман: шу бугуноқ деворнинг ёнида ўсган гул буталарини 
томири билан суғуриб ташлайман, токи кўчадан ўтган 
ҳар хил ўғриларнинг қўли атиргулга етмасин!
– Йўқ, йўқ! – қичқириб юборди бола. – Ўша гулбута 
шунчалар чиройлики! Уни суғурманг, илтимос! Бундан 
буён атиргулларга умуман тегмайман, сўз бераман... 
– Мен уни суғуриб ташлайман, суғуриб ташлай ман! – 
телбаларча бақирди Бруно Андон ва эшикни тарақлатиб 
ёпиб чиқиб кетди. 
– Ота, қип-қизил жинни экан-ку бу одам! – дея ҳайрон 
бўлди Гюго Гомер. 
– У, албатта, ўзини ақллиман, деб ўйлайди, – таъкид-
лади отаси. – У ва унга ўхшаган ўз манфаатини ҳамма 
нарсадан устун қўювчи худбинлар бизни телба, деб ўйла-
шади. Ҳар эҳтимолга қарши, бундай жанжалларнинг ол-
дини олиш учун бундан кейин бировнинг боғидан гул 
узмагин, хўпми? 
– Мабодо атиргуллар девордан осилиб ташқарига 
чиқиб турган бўлса ҳамми? – деди яна соддадиллик би-
лан бола.


222
– Ҳа, ўғлим, гуллар кўчада турган бўлса ҳам узмагин. 
Мен эса ҳар ҳафтада сенга севимли ўқитувчингга совға 
қилиш учун гул сотиб олишга қанча пул керак бўлса, 
бериб тураман, хўпми? 
– Хўп бўлади, отажон! Ота, биласизми... – дея жим 
бўлиб қолди бола. 
– Хўш-хўш, нима демоқчисан, ўғлим? 
Биласизми, мен унга атиргул совға қилган пайтда у 
менинг бўйимга етгунча эгилади-да юзим дан ўпади. Унинг 
юзлари бахмалдек, ҳақиқий бах малдек майин, иссиққина, 
хушбўйгина. – Яна уялибгина жим бўлиб қолади бола. 
– Кўнглингдаги гапни айтавер, ўғлим. Эшитаман, 
болам, нима демоқчи эдинг.
– Ота, мен йигирмага кирганимда ана шу ўқитув-
чимга уйлансам бўладими? 
– Ўҳ-ҳў, яна ўн бир йил кутишинг зарур. Хўш, у ҳозир 
неча ёшда экан? 
– Йигирмада. Ўзидан сўраб билиб олдим. 
– Демак, сен йигирмага кирганингда у ўттиз бирга 
тўлади. Мисол учун, агар сен ўшанда унинг қизига 
уйлансанг, яхши бўларди. Нима дейсан? 
– Унинг қизи ҳам ўзига ўхшаган чиройли бўла дими? 
– Албатта. 
– Яхши, отажон, унда мен, майли, унинг қизига 
уйланаман.


223

Download 8,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish