“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”
252
спорт соҳасида амалга оширилаётган ҳамда шу соҳа ходимларининг олиб бораётган
ишлари билан
боғлик.
Жисмоний тарбия дарслари яхлит сюжет кўринишидаги ва болаларга таниш бўлган ўйин
шаклида ўтказилиши катта аҳамиятга эга. Масалан, «Сайр», «Саёҳат», «Изтопарлар», «Спортчилар»,
«Ўзинг учун қулай жой танла» ва ҳоказо. Бу ўйинлардаги ҳаракат изчиллиги жисмоний тарбия
машғулотлари тузилишига мувофик бўлиши, шуғулланаётган болаларнинг ёш имкониятлари ва шу
билан бағлиқ равишда жисмоний юклама даражасининг ҳам ҳисобга олиниши керак бўлади. Бундай
дарслар ҳамиша ижодий ташаббусни талаб қилиши табиийдир. Жисмоний тарбия дарсларини мусобақа
тарзида ташкил эта олиш муҳим омил бўлиб ҳисобланади. Мусобақа дарсларининг моҳияти шундаки,
мусобақа шартлари олдиндан ўқувчиларга маълум қилиниб, дарсга тайёрланиш
йуллари уларга
олдиндан тушунтирилади. Дарс мусобақа моҳиятини тушунтириш билан бошланади.Ўқитувчи
мусобақа шартларини ўқувчиларга тушунтириб беради. Шуни айтиш керакки, мусобақа шартлари
ўқитувчи томонидан ҳамда ўқувчилар томонидан ҳам тузилиши мумкин. Мусобақа дарслари болалар
қизиқишини оширади, машқларни яхши бажариш ва уларнинг натижаларини янада яхшилашга ёрдам
беради.
Мактаб ёшидаги ўқувчилар билан «Ким узоққа улоқтиради?», «Ким тез урайди?», «Қирқ оёқ»,
«Картошка экиш», «Тўпни бошдан ошириб узатиш», «Ип ўраш», «Нарсани ердан олмоқ», «Ер
ўлчовлари» каби мусобака характеридаги ўйинларни ўтказиш мақсадга мувофик.
Юқоридаги фикрни «Қapғалар ва чумчуқлар ўйини» мисолида ҳам кўриш мумкин. Ўйин
иштирокчилари тенг икки командага бўлиниб, саф тортиб
турадилар. Қаторлар орасидаги масофа 2-3 метр бўлиб, биринчи қаторга «қарға», иккинчисига
эса «чумчуқ» деб ном берилади. Ўқитувчи «қарғалар» деб чақирганда шу команда ўйинчилари югуриб
қоча бошлайдилар. Иккинчи команда болалари яъни, «чумчуклар» уларни тутишга ҳаракат қиладилар.
Сўнгра командалар ўрин алмашадилар.
Ўқитувчи битта командани кетма-кет икки марта ҳам чақириши мумкин. Қайси команда кўпроқ
рақиб болаларни ушласа, ўша команда ютган ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда дарснинг тайёргарлик қисмида ўқувчиларга ҳаракатли ўйинлар, миллий халқ
ўйинларини ўйнатиш йўли
билан уларни дарснинг
асосий қисмига тайёрлаш учун ҳам тавсия этилади. Дарс илғор педагогик технологиялар асосида
ўқув жараёнини фаоллаштириш усулларидан фойдаланган ҳолда сифатли билим, малака ва
кўникмаларни эгаллашга қаратилиши лозим.
Ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини фаоллаштиришда интерактив дарс усулларидан «Таянч
сигналлар», «Ақлий ҳужум», «Кичик гуруҳларда
ишлаш», «Ролли ўйинлар», «Табақалаштирилган
дарс», «Ҳамкорлик дарси», «6 х 6 х 6», «Кетма-кет», «Айланма », «Фронтал», «Гуруҳ, », «Аралаш»
каби усуллар ва услубларидан фойдаланиш тавсия этилади. «Ақлий ҳужум усули» ўз номидан
маълумки ўқувчилар ақлига “ҳужум” қилинади, улардан ахборот тўпланади. Масалан; Ўқувчиларга
Ўзбекистон ифтихорлари,
Республика, Осиё ўйинлари, Олимпиада ўйинлари чемпионлари (спорт
турлари бўйича) ҳақидаги саволлар берилади. Ўқувчилар ҳар бир савол учун алоҳида жавобларни
ёзадилар (5 дақиқа ичида), сўнгра икки, уч ўқувчи бўлиб, бир неча гуруҳга бўлинган ҳолда ёзганларини
жамлайдилар. Гуруҳ сардорлари уларни ўқиб берадилар.Иштирокчилар эса ўзларида ёзуви бўлмаган
донгдор чемпионларнинг исми ва фамилиясини ёзиб оладилар. Бунда ҳар бир гуруҳда 5-6
нафаргача
ўқувчи иштирок этиши мумкин.
«Ролли ўйинлар» усули дарснинг барча типларида қўлланиши мумкин. Масалан; беш дақиқа
давомида бир ўқувчи турникда тортилиш, қисқа масофага (30-60 метрга) югуриш, волейбол тўпини
боши узра ўйнатиш каби машқлардан фойдаланади. Сўнгра ушбу машқларни жуфтликда бажариш
ҳолларида ҳам иштирок этишларини ташкил этиш мумкин бўлади. Агар ўқувчилар 5-6
кичик
гуруҳларга ажратилган ҳолда ушбу машқлар бажартирилганда, ўқувчиларда бир бирлари билан
мусобақалашиш истаги пайдо бўлади, ғолиб бўлишга қаратилган сай-ҳаракатлар юзага келади. «Кичик
гуруҳларда ишлаш» усулида иш кўрилганда ўқувчиларни 3 гуруҳга ажратиб, муайян вақт мобайнида
муайян топшириқлар бўйича жисмоний ҳаракатлар амалга оширилади, ўринларини (топшириқлар
бўйича) алмаштириб туришлари таъминланади.
Юқорида кўрсатиб ўтилган ўйинлар ўқувчилардан
куч ва эгилувчанликни, чаққонлик ва
эпчилликни, ҳамда чидамлиликни талаб қилади. Дарс фақат фаол болаларнинггина иштирок этишига
айланиб қолмаслиги учун, ўқувчиларнинг аниқ ўзлаштириш имкониятлари ҳисобга олиниши лозим.
Синфдаги ўқувчиларнинг умумжисмоний узлаштириш даражасига қараб, мусобақа шартларини
соддалаштириш ёки мураккаблаштириш ҳам мумкин бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: