Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


ЁШ БОЛАЛАР ТАРБИЯСИ БОРАСИДА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet331/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   327   328   329   330   331   332   333   334   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

ЁШ БОЛАЛАР ТАРБИЯСИ БОРАСИДА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ 
НОАНЪАНАВИЙ УСУЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
Рўзиев Д.И., катта ўқитувчи, Боймуродова Ф. талаба 
Бухоро давлат университети, Бухоро ш. 
Инсон яралибдики турли хил кўринишга эга бўлган ўйинлар билан улғаяди, униб ўсади. Айни шу 
ўйинлар орқали ҳаётий зарур кўникмаларни эгаллайди. Буни яхши англаб етган ота-боболаримиз 
тўғрироғи, қадим аждодларимиз бундан минг йиллар илгари ҳам инсонни жисмоний камолотга 
етакловчи ўйинларни ўйлаб топишган ва ўз авлодларини шу ўйинлар орқали чиниқтиришган. Ўйинлар 
кўринишдан ҳаёт мактаби вазифасини ўтайди десак муболаға бўлмайди. Чунки, ўйинларни ташкил 
этувчи элементларнинг бари атрофимизни ўраб турган меҳнат ва юмушларнинг содда кўринишидир. 
Бунга мисол қилиб “Инсиз қуён”, “Подачи”, “Чавандоз” каби чорвадорлар ўйинларини келтиришимиз 
мумкин. Мана шундай ўйинлар болалар руҳиятини кўтарувчи ҳамда тарбия омили бўлиб хизмат 
қилган.
Ўйин қандай кўринишда ифодаланмасин болаларни қувонтиради, фавқулотда хурсандчиликнинг 
хилма-хил вазиятлар билан ижобий ҳис уйғонишига восита бўлиб боради.
Демак, тарбиявий куч ана шу эмоциялар манбаидир. Ўйинлар бошланғич таълим ва тарбия 
ёшидаги болаларнинг тарбиясида катта аҳамиятга эга. Ўйин улар учун тарбиянинг жиддий формаси, 
жисмоний чиниқтиришга, меҳнат кўникмаларини ривожлантиришга, мўлжални яхшилашга, 
чаққонликни ўстиришга хизмат қилувчи манбадир.


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
251 
Ҳаракатли ўйинлар муҳимлигини ва мазмунини синчиклаб ўрганиш ҳамда шунга асосланган 
ҳолда, турли ёшдаги болаларга ўйин танлаш зарур. Чунки бола ўзи ўйнамоқчи бўлган ўйинни онгига 
идрок эта олиши ва ҳаракат фаолиятини амалга ошира билиши лозим.
Ўйин қандай мазмунда,қандай кўринишда бўлмасин болаларнинг атроф муҳитни билишида ўзига 
хос восита бўлиб хизмат қилади. Бола ёшликдан ҳар қандай вазиятда тўғри қарор қабул қила олиши, 
нима тўғри, нима нотўғри эканлигини билиши учун ўйинда қоида термини киритилган. Қоидалар 
тарбиявий аҳамиятга эга, улар ўйиннинг боришини белгилайди. Болалар ҳаракат фаолиятини, уларнинг 
ҳатти-ҳаракатини, ўзаро муносабатларини йўлга солади. Ахлоқий, иродавий фазилатларини 
тарбиялашга ёрдам беради. Қоидалар ўйинда муайян шароит яратади. Бунда бола ўйин давомида ўзида 
ҳосил қилинган сифатларни намоён қилмасдан туролмайди. Масалан, “Кун ва тун” ўйинида бошловчи 
“Кун” деганидан сўнг, “тун” жамоа турли томонга қочиши мумкин. Бу қоида болаларда диққатни 
жамлашни, ўзини тута билишни, чидамлиликни, берилган буйруққа (сигналга) тезкор реакцияни, 
фазода мўлжал олишни ҳосил қилади. Қоидаларга оғишмай итоат қилишни талаб этиш мақсадга 
эришишдаги эгоистик эмоцияларни енгишга ёрдам беради.
Шуни таъкидлаш жойизки, болалар айрим вазифаларни тезроқ бажариш пайида бўлиб, қоида ва 
шартларни унитиб қўядилар. Бундан ташқари ютуққа энг осон йўл билан эришишга интилишлар ҳам 
қоидаларни бузилишига сабаб бўлади. Бу ҳол ўз навбатида ўйинчиларда норозилик уйғотади, зиддият 
туғдиради ва болалар ўртасидаги муносабатни ёмонлаштиради.
Ҳар бир боланинг ўйин қоидаларини англаши, унга амал қилишида катталарнинг талаби ҳал 
қилувчи восита бўлиб хизмат қилади. Аста –секин тарбиявий таъсир қилиш туфайли болаларнинг ўйин 
жараёнидаги муносабатлари ҳам ўзгара бошлайди. Боланинг руҳий жараёнларини ривожлантиришда 
образли-эмоционал ўйинлар катта аҳамиятга эга. Улар болаларда қизиқиш уйғотади, диққатни жалб 
этади, чарчоқ ҳиссини сездирмайди. Ҳаракатларни ижодий ва ижобий бажаришга ундайди.
Психологлар кузатишлари шуни кўрстадики, бола ўйин фалияти туфайли фазо ва предметлар 
воқейлигини амалда ўзлаштиради, шу билан биргаликда, борлиқни идрок этиш механизмини ўзи ҳам 
жуда яхши такомиллаштиради. Педагог томонидан ишлаб чиқилган ўйин қоидалари бола ҳаракати 
учун фазода олдиндан мўлжал олишнинг зарур имкониятларини яратади. Айни пайтда ўйин 
жараёнидаги тўсатдан бўладиган ўзгаришлар (сигнал берилиши, ўйин бошидаги ҳаракатлар) 
ҳаракатлар режасини бузади. Бундай мураккаблик болалардан тезкор реакцияни, фазода мўлжал 
олишни талаб қилади. “Учинчиси ортиқча”, “Бўш жой топиб ўтир!” ва ҳоказо ўйинлар шулар 
жумласидандир. Бундай реакция болалардаги ўз фаолликлари ва ҳаракатлари билан муайян муҳитга 
мослашиш қобилиятларининг ривожланганлик даражаси орқали ифодаланади. Бунда болага педагог 
томонидан кўрсатиладиган ёрдамнинг аҳамияти жуда муҳимдир. У болани аста-секинлик билан 
ҳаракат усулини бирмунча мувофаққиятли топишга ўргатади. Масалан, “Рўмолча”, “Кун ва тун” 
ўйинлари ўтказилганда болага ўйин бошиданоқ тез ва узоққа қочиш усулидан фойдаланишга уриниб 
кўришга, унга яқин жойга туриб эса, чаққонлик ва эпчиллик каби жисмоний сифатларни намоён 
этишларини талаб этиб боради.
Ҳаракатли ўйинларнинг ўйин шартларини болаларга тушунарли кўринишда ифода этиш лозим 
бўлади. Амалга оширилган ҳаракатларни мувофаққиятли бажара олганларни эса рағбатлантириб бориш 
керак. Шундай қилиб ҳаракатли ўйинлар мужассамлашган-эмоционал, соғломлаштиришга 
йўналтирилган педагогик жараён бўлиб, ёш авлодни ҳар томонлама тарбиялаш вазифасини амалга 
оширишга ёрдам беради.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   327   328   329   330   331   332   333   334   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish