Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet300/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   296   297   298   299   300   301   302   303   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
224 
Ҳозирги Олимпия ўринбосарлари коллежлари, спорт мактаблари, жис-моний тарбия 
факультетларида таҳсил олаётган бўлажак мутахассислар юқорида номлари қайд этилган олимлар 
изидан боришга ҳаракат қилишлари лозим. қолаверса барча турдаги касб-ҳунар коллежлари, академик 
лицейлар ва олий ўқув юртларида таълим олаётган ўзбек қизлари ҳам жисмоний тарбия ва спорт билан 
мунтазам шуғулланишлари, ўз саломатликларини умр бўйи яхши сақлаш йўлларини чуқур ўрганиб 
олишлари лозим. 
ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА БУЮК 
МУТАФФАКИРЛАРИМИЗНИНГ ТУТГАН ЎРНИ 
Равшанов И.И.,ўқитувчи, Бухоро педагогика коллежи, Бухоро ш. 
Ўзбек ҳалқи ўз тарихида ҳам ақлан, ҳам жисмонан баркамол ва бақувват фарзандларига меҳр 
кўрсатибгина эмас, балки бутун эл-юрт, миллат озодлиги йўлида жон олиб жон беришга қодир фидоий 
инсонларни кўп кўрган. Уларнинг ёрқин ва сўнмас сиймоларини бадиий асарларга олиб кирган. 
Достонлардан ўрин олган Алпомиш, Барчиной, Тўмарис, Фарҳод каби жасур қаҳрамонлар билан 
фахрланишган. Юртбошимиз ибораси билан айтганда «Не-не баҳодирларнинг елкасини ерга теккизган 
афсонавий Алпомиш, забардаст Фарҳод ҳақидаги ривоят ва достонлар, афсона эмас, ҳалқ руҳи, ҳалқ 
мардлигининг тимсолидир» (1).
Жаҳонга машҳур аждодларимиз буюк давлат арбоблари, Амир Темур, Бобур Мирзо, Мирзо 
Улуғбек, Жалолиддин Мангуберди нафақат ўзлари, паҳлавонлик, мардлик, адолатлилик, 
инсонпарварлик ва илм фан бобида ўрнак бўлганлар, балки ўз аскарлари, бўлажак эл-юрт ҳимоячилари 
тарбиясига алоҳида эътибор берганлар. Башарият ривожланишида ва унинг порлоқ келажагига беқиёс 
ҳисса қўшган аждодларимиз Ал Хоразмий, Ал Беруний, Абу Али ибн Сино, Ал Фарғоний, Алишер 
Навоий, Фурқат каби кўплаб олим алломаларимиз ҳамда исломий илмида донг таратган оламга машҳур 
Ал Бухорий, Баховуддин Нақшбанд, Аҳмад Яссавий каби уламоларимиз ҳам ёшларга маънавий ва 
жисмоний тарбия бўйича сабоқ берганлар (1). Яқин ўтмишимиз мутафаккир маърифатчилари бўлган 
Абдулла Қодирий, Абдулла Авлоний, Фитрат, Чўлпон, Бехбудий, Усмон Носир ва бошқа кўпгина 
алломаларимизнинг рисолаю ўгитлари ёшлар ҳаёти ва тарбияси билан чамбарчас боғлиқ, лекин Собиқ 
Иттифоқ даврида улуғ аждодларимизнинг бебаҳо маданий маърифий мерослари илм фанга оид мангу 
долзарб асарлари ҳамюртларимиз, ёшларимиз онгига ўзгача талқин билан тақдим этилган, уларнинг 
маънавий маданий, ҳатто жисмоний шаклланишида ҳам катта тўсиқларга учраганлар. 
Лекин мустақиллик шарофати туфайли мамлакатимизнинг турли ҳудуларида, айниқса, узоқ 
қишлоқларда замонавий тиббий-даволаш ва профилактик мажмуалар, илғор технологияларга 
асосланган диогностик ва муолажа марказлари бунёд этилиб, ҳалқимиз она ва болаларга хизмат 
кўрсатиб келмоқда (2).
Мустақиллик туфайли юртимизда миллат генофондини шакллантириш ва баркамол авлодни 
тарбиялаш воситаси бўлмиш жисмоний тарбия ва спорт тобора миллий истиқлол мафкурасини 
“стратегик” қуролига айланиб бормоқда. Ўзбекистон Конститутцияси, “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва 
“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” каби концептуал ҳужжатларда жисмоний тарбия ва спортга 
алоҳида эътибор берилиши, 1992 йилда “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида” Қонуннинг қабул 
қилиниши ва 2015 йилда унинг янги таҳририни ҳаётга тадбиқ этиш, “Ўзбекистонда жисмоний табия ва 
спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорлар, ҳамда уларнинг изчиллик 
билан ҳаётга босқичма-босқич жорий этилаётганлиги жисмоний тарбия ва спорт жумладан, хотин-
қизлар спорти давлат сиёсатининг устивор йўналишлари доирасида равнақ топаётганидан далолат 
беради ва шу соҳада фаолият юргитиб келаётган мутахассисларга юксак маъсулият юклайди, 
юритмизнинг ҳар бир фуқаросини жисмоний тарбия ва спортга бўлган муносабатини қайта кўриб 
чиқишга ҳамда тасаввурини кенгайтиришга ундайди (3). Таълим сиҳат-саломатлик, жисмоний тарбия 
ва спортга оид ҳужжатларда ўз аксини топиб келаётган Давлат дастурларининг янада чуқурроқ ва 
глобал миқиёсда амалга оширилишида, бугунги ва келажак авлодни маънан ҳамда жисмонан соғлом 
қилиб тарбиялашда хотин-қизлар спортини ривожлантиришнинг ўрни беқиёсдир. 
Бинобарин, спорт инсонниг меҳнатга ва ўзига, зарурий фаолиятларига тайёрловчи усуллардан 
бири ҳисобланади, нафосат ва одоб аҳлоқ тарбияси бобида, байналминал алоқаларни мустаҳкамлаш ва 
уларни ривожлантиришда муҳим восита ҳисобланади. 
Адабиётлар: 
1. Каримов И.А. Олимпия шон шуҳрати музейининг очилиш маросимида сўзлаган нутқи. // Ҳалқ 
сўзи 1996 йил 2 сентябрь. 
2. “Cоғлом авлод учун орденини таъсис қилиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Президентининг 1993 
йил 4 март Фармони // Ҳалқ сўзи-1993 йил, 5 март. 



Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   296   297   298   299   300   301   302   303   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish