Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet299/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   295   296   297   298   299   300   301   302   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
223 
ХОТИН-ҚИЗЛАР САЛОМАТЛИГИ ВА ТУРМУШ МАДАНИЯТИНИ ЯХШИЛАШДА 
ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ВА СПОРТНИНГ АҲАМИЯТИ 
Саидов Ғ.К., ўқитувчи, Бухоро педагогика коллежи, Бухоро ш. 
Ўзбекистоннинг мустақиллиги йилларида Республика Президенти ва ҳукумати томонидан жуда 
кўп туб ислоҳотлар ўтказилди. Уларнинг мазмуни, мақсади ва вазифалари таркибида хотин-қизларнинг 
жамият тараққиётидаги ўрни, айниқса оналар ва болалар соғлиғини яхшилаш тадбирлари катта ўрин 
эгалламоқда. 
Ёш авлодни соғлом қилиб тарбиялаб вояга етказишдек муҳим маъсулият энг аввало оналар 
зиммасидадир.Ўзбек аёлларининг кийиниш, зебу-зийнатларни тақиш, безаниш борасидаги саъй 
ҳаракатлари, орзу-умидлари қадимги даврларда ҳам бошқа халқ-лардан кам бўлмаган. Ҳозирги 
мустақиллик давридаги аёлларнинг миллий маданияти, айниқса миллий ва замонавий кийимларни 
кийиши, қимматбаҳо безакларни тақиши, турмуш маданиятини барча соҳаларидаги амалий 
фаолиятлари Европа ва Осиё мамлакатларидаги аёллар маданиятидан кам эмас, балки устунроқдир 
ҳам. 
Кўп қиррали ва кенг қамровли маданий тадбирларни ўтказиш учун ҳар бир ота-она бир умр 
йиғинади, топган-тутганларини фарзандлар бахти учун сарф этади. Бу одатлар жаҳондаги 
мамлакатларда камдан-кам учрайди, десак унчалик лоф ва муболаға бўлмаслиги керак. Бу йўлда ўзбек 
аёлларининг ор-номус, қавм-қариндош, маҳалла-қўшинчиликдаги маънавий-маъмурий тадбирлар, 
хайрияларидаги одамийлик амалга оширилмоқда. Бу жаҳон хотин-қизлари орасидаги энг улуғвор ва 
устувор маданият ҳисобланади. 
Лекин, бу фаолиятлар негизида «соя»да қолиб кетаётган энг муҳим масалалар йўқ эмас. Яъни 
болаларни кўпайтириш, уларни тарбиялаб вояга етказиш мақсадида кўпчилик аёллар, ҳатто ёш 
келинчаклар ҳам ўз саломатлиги ҳақида кам даражада ғамхўрлик қилади. Тўй маросимлари ва бошқа 
юмушлар учун пул йиғиш, бойлик тўплаш, ортиқча зебу-зийнатларга бурка-ниш мақсадида жисмоний 
ва фаол ҳаракатлар билан шуғулланишни унутиб қўйган ёки умуман билмайдиган аёллар кўпаймоқда. 
Биринчи Республика Президенти ва ҳукуматнинг ташаббуслари ҳамда бевосита ғамхўрликлари 
туфайли «Аёллар йили» (1999), «Соғлом авлод йили» (2000), «Оналар ва болалар йили» (2001), 
«қарияларни қадрлаш йили» (2002), «Обод маҳалла йили» (2003) каби тадбирлар юқори савияда 
ўтказиб келинмоқда. Уларнинг мазмунида «Соғлом она-соғлом бола», «Соғ танда-соғлом ақл», 
«Баркамол авлод тарбияси» каби муҳим шиорлар остида турли-туман маданий-маърифий ва спорт 
тадбирлари ташкил этилмоқда. Уларнинг негизида асосан хотин-қизларнинг саломатлиги, маданий 
турмуш фаровонлигин ошириш, ўқувчи ва талаба қизларнинг касб-ҳунар эгаллашлари, соғлом турмуш 
тарзини қуришлари аҳамият касб этмоқда. 
Оммавий ахборот воситалари, телерадио ва санъат саройлари, улкан спорт иншоотларида хотин-
қизлар фаолияти, уларнинг замонавий маданияти доимо ўз ифодасини топмоқда. 
Таъкидлаш лозимки, умумтаълим мактаблар, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, турли 
хил ўрта махсус ва олий ўқув юртларида таҳсил олаётган қарийб 7 млн. га яқин ёшларнинг ярмидан 
кўпини хотин-қизлар ташкил этади. Уларнинг 75-80% эса маҳаллий миллат вакилларидир. Бу жуда 
қувонарли далил ва воқеликдир. Лекин улар орасида жисмонан заиф, касалманд, туғма ногиронлар ҳам 
оз эмас. Жисмоний тарбия дарсларида мунтазам шу-ғулланувчиларнинг 50-60% дастур талабларини ўз 
вақтида ўзлаштириб ола олмайди ёки кейинчалик ҳам тўла бажара олишмайди. Барча турдаги ўқув 
юртларида ташкил этилган спорт тўгаракларида мунтазам шуғулланувчилар умумий қизлар сонига 
нисбатан 5-10 % дан ошмайди. «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод», «Универсиада» ва бошқа турли 
спорт мусобақаларида фаол иштирок этувчи хотин-қизлар сони 25-30% атрофидадир. Айниқса 
«Алпомиш» ва «Барчиной» махсус тестлари талаблари бўйича тайёргарлик машғулотлари ҳамда 
мусобақаларида бевосита қатнашаётганлар сони ҳам сифати (техник натижалар) қаноатли даражада 
эмас. Буларнинг объектив ва субъектив сабаблари жуда кўп. Энг ачинарли томони шундаки, ўзбек қиз-
лари, айниқса-қишлоқ шароитларида «жисмоний тарбия» дарслари, тўгарак машғулотлари ҳамда спорт 
мусобақаларида зўрма-зўраки шуғулланадилар, яъни «Қониқарли» баҳо олиш учунгина қатнашадилар. 
Бу ўз навбатида жис-моний тарбия ва спортнинг саломатлик, жисмонан ривожланиш, чиниқиш каби 
тарбиявий жараёнларни яхши билмасликнинг оқибатидир. Буларнинг сабабларидан бири ота-
оналарнинг тазйиқи ва вояга етган қизларнинг спорт кийимларида ўғил-йигитлар олдида 
шуғулланишга уялишидир. Лекин замо-навий маданий жиҳатдан ривожланиб бораётган қизлар бундай 
ҳолатларга унчалик эътибор беришмаслиги амалда синалмоқда. Улар спортда яхши на-тижаларга 
эришмоқда. Бу йўлда кураш, сузиш, гимнастика, енгил атлетика, айниқса шарқона якка курашлар 
бўйича ташкил этилган тўгараклар, марка-зий секциялар, спорт мактабларида шуғулланаётган ўзбек 
қизларини кўз олдига келтиришнинг ўзи кифоядир. 



Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   295   296   297   298   299   300   301   302   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish