“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”
214
ўрганиш, амалий тавсиялар ишлаб чиқиш тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари ҳисобланади. Бу йўлда
эса қуйидагилар тадаб этилади:
-
Республика миқёсида олиб борилаётган давлат сиёсати, жисмоний тарбия ва оммавий спортни
ривожлантиришга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий манбаларни ўрганиш;
-
оила муҳити, меҳнат жараёнида хотин-қизларнинг жисмоний тарбия ва спортга бўлган
эътибори, қизиқиши, амалдаги фаолиятларини кузатиш, сўровномалар асосида мулоқотда бўлиш;
-
тадқиқот натижаларини аниқлаш ва мулоҳазалар юритиш
каби усуллардан фойдаланиш;
-
тадқиқот ишлари шаҳар ва қишлоқларда истиқомат қилувчи аҳоли
ўртасида 2012-2017 йиллар давомида олиб борилди ва унда 500 нафарга яқин аёллар
(ишлайдиганлар-200 киши, уй ишлари, болалар тарбияси билан банд бўлганлар – 300 киши) иштирок
этди.
Тадқиқот натижалари ва хулосалар.
1.
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И.А.Каримов аёллар ҳақида “... жонкуяр, меҳнаткаш ва
фидойи опа-сингилларимиз бугунги кунда ҳам турли соҳаларда самарали меҳнат қилиб, оила, маҳалла,
эл-юрт ўртасида тинчлик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга катта ҳисса
қўшаётганлигини барчамиз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз”,- деб юксак баҳо берган эди.
ЎзР Президентининг “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги қарорида (3 июль 2017 й.) хотин-қизлар спорти алоҳида қайд этилган.
Қарорнинг - 1 иловасида “...хотин-қизларни жисмоний тарбия билан мунтазам равишда шуғулланишга
жалб этиш” (58 банд, 15 бет), “8-март Халқаро хотин-қизлар куни” байрамига бағишлаб “Аёллар спорт
фестивали”ни 4 босқичда (маҳалла, туман-шаҳар, ҳудуд, республика) ўтказишни жорий этиш; “Отам,
онам ва мен – соғлом оиламиз”, “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестларини бажарганларга
гувоҳнома ва нишонлар билан тақдирлаш (16-17 бетлар) каби вазифалар белгиланган.
Табиийки, бу тадбирлар аёлларнинг спортга бўлган қизиқиши, эътибори,
муносабатларини
ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади.
Яна бир томони шундаки, Республика телеканалларида хотин-қизларнинг республика ва халқаро
спорт мусобақаларида фаол иштирок этиб, совринли ўринни эгаллаётганликлари доимо намойиш этиб
келинмоқда. Шунингдек, эрталаб ва бўш вақтларда бажарилиши лозим бўлган умумривожлантирувчи
гимнастика машқлари, рақслар асосида хилма-хил ҳаракатларни бажариш, тренажёрларда
бажариладиган оддий ва мураккаб машқлар ҳам намуна сифатида кўрсатиб борилмоқда.
Тадқиқот жараёнида хотин-қизларнинг жисмоний тарбия ва спортга бўлган муносабатлари ва
мулоҳазаларини аниқлашда баъзи ижобий ва салбий хусусиятларга гувоҳ бўлдик, яъни:
-
ўқимишли, зиёли ва турли давлат идоралари, жамоат ташкилотлари, таълим ва тиббиёт
муассасаларида меҳнат, хизмат қилувчилар орасида эрталаб гимнастика машқлари, бўш ва
кечки
пайтларда рақслар билан мунтазам шуғулланувчилар оз эмас (45-50%);
-
уй юмушлари, турмушдаги зарур бўлган ишлар, болалар тарбияси билан банд бўлиб касбий
йўналишларда меҳнат қилмайдиганлар (касб-ҳунари йўқлар) орасида онгли равишда жисмоний машқ-
ўйинлар, рақслар билан доимо шуғулланувчилар ҳам учраб туради (30-35%);
-
жисмоний машқ-ўйин ва рақсларнинг ҳаракатчанлик, саломатликни мустаҳкамлашдаги
афзалликларига беэътибор (60-65%), истак-хоҳиши кам (55-60%) ва ҳожат-эҳтиёж талаб этмайдиганлар
(30-35%) ҳам кўпроқ деса бўлади.
Бунинг асосий сабаби эса халқимиз менталитети (эркакларга намойиш этмаслик, уятчанлик, одат
эмаслиги ва ҳ.к.), ўз соғлиғига беэътибор бўлиш (75-80%), машқ турлари ва уларни бажариш
йўлларини яхши билмаслик (65-70%), махсус қўлланма ва тавсияномаларни ўқимаслик (75-80%),
телекўрсатувлардаги соғломлаштириш машқларини кўриб бормаслик (55-60%), билимлар бўлса ҳам
уларга амал қилмаслик (55-60%) ҳисобланади.
Меҳнаткаш, хизматчи аёллар, уй бекалари ва ҳатто кексалар учун соғломлаштириш машқ-
ўйинлари мажмуасини услубий қўлланма сифатида оммалаштириш ҳаётий зарурат деса бўлади. Шу
асосда ҳар бир телеканалларда ижодий ёндашган ҳолда турли ёш гурухига мансуб аёллар
учун энг
муҳим бўлган машқ-ўйинларни бошқа лойиҳалар, дастурларга қўшиб намунавий видеотасвирлар
орқали намойиш қилиб бориш лозим.
Хотин-қизлар ўртасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни кенгайтириш, янада
ривожлантиришнинг энг муҳим тадбири эса маҳалла ва қишлоқ фуқаролари йиғини
кенгаши
таркибидаги хотин-қизлар комиссияси фаолиятини жонлантириш, аҳолига манзур бўлган спорт
мусобақаларини (тез юриш, югуриш, гимнастика машқлари, бадминтон, теннис,
волейбол, ҳаракатли ва
эстафетали ўйинлар) тез-тез ўтказиб туриш, қатнашчиларни моддий жиҳатдан рағбатлантириш
ишларини ташкил қилишдан иборатдир.
Яна бир тавсия шундаки, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиб, ўз соғлигини