“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”
105
бежиз эмас, албатта. Соғлом авлод деганда биз фақат жисмонан бақувват фарзандларимизни эмас,
балки маънавий бой авлодга эга бўлган ҳалқни тушунишимиз керак. Бундай халқни ҳеч қачон ҳеч ким
енга олмайди. Буни ҳаммамиз яхши англаб олмоғимиз шарт”.
Мактабгача тарбия муассасаларидаги 5-7 ёшли болалар айниқса, қиз болаларнинг жисмоний
тарбияси жараёнига алоҳида эътибор бериш ва уларнинг жисмоний камолотга эришишда ёшига хос
махсус машқлар комплексидан фойдаланиш уларнинг келажакда соғлом, қадди – қомати келишган
ҳамда ақлли бўлиб етишишларига пойдевор бўлиб хизмат қилади. Ушбу мақсадни амалга ошириш
учун қуйидаги вазифалар ҳал этилиши даркор: - мактабгача тарбия муассасаларидаги 5-7 ёшли қиз
болаларнинг жисмоний тайёргарлиги ва жисмоний ривожланишини аниқлаш; - уларнинг
антропометрик кўрсаткичлари ҳамда саломат даражаларини назорат қилиб бориш. Маълумотларга
қараганда, беш ёшга келиб боланинг куч қобилиятлари ва морфофункционал ҳолати ривожланиб, катта
мушаклар ҳаракатини бошқара олади, ҳаракатлари аниқ ва жўшқин бўла бошлайди. Олти ва етти
ёшларга келиб бола ҳаракатлари ривожланиб, кўникма ҳосил қилина бошланади. Асосан,
умумривожлантирувчи машқларни чиройли бажара бошлайди. Тадқиқот ишларидан шулар маълум
бўлганки, 4-5 ёшдаги ўғил болалар 8-7 лакомоция, қиз болалар 6-7 лакомоция ҳаракат қилганлар.
Адабиёт манбаларининг кўрсатишича, бу ёшдаги болалар боғчага келишидан то кетгунга қадар ўртача
ҳисобда 9 - 9,5 минг ҳаракат қиладилар. 5-6 ёшли болалар эса ўртача ҳисобда ўғил болалар 9-10 минг
қадам, қиз болалар эса 8-95 минг қадам ҳаракат қиладилар. 6-7 ёшли ўғил ва қиз болаларда 14-15
локомоцияни ташкил қилган. Таҳлил қилиш жараёнида 5-7 ёшли қиз болаларнинг жисмоний тарбия
машғулотларидаги ҳаракат фаоллиги, жисмоний тайёргарлиги, ўрганилди. Мактабгача тарбия ёшидаги
болаларнинг жисмоний тарбия воситалари кичкинтойларнинг жинсига, ёшига қараб, жисмоний
ривожланиши, жисмоний тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда аниқланди. Тезкор-кучлилик
кўрсаткичлари (турган жойдан узунликка сакраш тести орқали ўлчанган) қуйидагича ўзгарган: 5-6
ёшли ўғил болаларда 16,7 см, қиз болаларда эса 26,6 см га ўсган бўлса, 6-7 ёшли ўғил болалар ўртасида
12,1 см га қиз болаларда эса 12,2 см га ортган. Шу билан бирга 6-7 ёшли қиз ва ўғил болалар ўртасида
кўрсатилган натижалар паст бўлишига қарамасдан, қиз болалар натижалари ўғил болалар натижалари
билан тенглашган. Бу эса шу ёшдаги жисмоний тарбия дарсларида воситаларнинг нотўғри
танланганлиги ва тезкор – кучлилик машқларига кам эътибор берилмаганлигидан далолат беради.
Чаққонлик сифатини кўрсатувчи 4х10 метрга моксимон югуришда 5-6 ёшли ўғил болаларнинг
кўрсатган натижалари ўртасидаги фарқ 01 сонияни ташкил қилган бўлса, 6-7 ёшлиларда 1,9 дақиқага
тенгдир. Қиз болаларнинг кўрсатган натижалари ўғил болаларнинг кўрсаткичларига нисбатан 04
сонияга 1,7 сонияни ташкил қилади. Натижаларнинг кўрсатишича, 5 ёшлилар ўртасида (ўғил ва қиз
болаларда ҳам) табиий ривожланиш юқори эканлиги маълум бўлди. 6-7 ёшли қиз болаларда озгина
паст натижага эришганлиги кўриниб турибди. Болаларнинг жисмоний тайёргарлиги ва ривожланиши
саломатликнинг асосий таркиби ҳисобланиб, бунда айниқса ўсиб келаётган қиз болаларнинг
саломатлик ҳамда жисмоний ривожланишига эътиборли ёндашиш муҳим саналади. Қиз болаларнинг
ривожланиши ва тайёргарлиги сифати замонавий усул ва шаклларни қўллаган ҳолда жисмоний тарбия
ишларини педагогик жиҳатдан тўғри қўйилганлигига ҳам боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: