Conference Paper



Download 12,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/342
Sana19.02.2022
Hajmi12,16 Mb.
#458955
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   342
Bog'liq
Kitob

Литература
5.
Абрамов А.Д. Влияние сушки коконов на адгезию серицина и наяжение коконной 
нити при размотке., //Шелк.-1963.-№3.-с.30. 
6.
Юнусов Л. «Физико-химические свойства натурального шелка в процессе 
переработки коконов». - Ташкент., 1978г. с.12-25. 
7.
Исламов Б.Х., Фаттахов М.А. Изучение вклада белковых компонентов в 
деформационные свойства натурального шелка. «Проблемы текстиля» г. с. 2015г. 
№3.,с. 65-70. 
8.
М.А.Фаттахов, Б.Э.Тураев, М.К.Эрмуродов, Д.А.Мамаева, Иследование физико-
химичеких параметров электроактивированних водних растворов серицина. Журнал 
«Тўкимачи муаммолари» №4, 2017 
9.
М.А.Фаттахов, М.Базаров, Особенности определения содержания серицина в 
технологическом растворе кокономотального производства, Кимёвий технология. 
Назорат ва бошқарув. Халқаро илмий-техникавий журнал, 4-5/2019 
ЎЗБЕКИСТОНДА ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА 
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
ОМИЛЛАРИ 
Матчанова М.Б., Холмўминова Д.А. 
ЖизПИ 
Мустақиллик йилларида мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида амалга оширилган 
кенг миқёсли иқтисодий ислоҳотлар аграр соҳада туб ўзгаришларга олиб келди. Энг 
аввало, пахта яккаҳокимлиги барҳам топди, аграр ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг 
ўзбек халқининг менталитетига мос ва жаҳоннинг илғор тажрибасига асосланган 
шакллари – деҳқон ва фермер хўжаликлари ташкил этилди. Маҳкамавий бошқарув 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
126 
тизими бартараф этилиб, ўрнига бозор усуллари татбиқ этила бошланди. Бу эса ўз 
навбатида қайта ишловчи тармоқларни қишлоқ хўжалиги хомашёси билан, аҳолини эса 
озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўла таъминлашга асос яратди. Шунингдек, қишлоқ 
хўжалиги экспорт борасида ҳам етакчи соҳалардан бирига айланди. Энг асосийси қисқа 
муддатда мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигига эришилди.
Маълумки, инсон ҳаётининг ривожланиши, унинг саломатлиги, унумли меҳнат 
қилиш қобилияти аввало, истеъмол қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотларига, унинг 
экологик тозалигига, тўйимлилигига ва турли хил минералларга бой эканлигига 
чамбарчас боғлиқдир. Ушбу боғлиқлик мамлакатда доимий равишда озиқ-овқат 
маҳсулотлари таъминоти масаласининг бирламчи аҳамиятини назарда тутган ҳолда 
халқнинг кундан-кунга ошиб бораётган эҳтиёжларини мунтазам кузатиб бориб, шулар 
асосида тегишли чора-тадбирлар кўришни тақозо этади. 
Шуларни назарда тутган ҳолда, озиқ-овқат саноати корхоналари ишлаб 
чиқараётган маҳсулотлар тури ҳам сезиларли даражада кенгайди. Масалан, соя, махсар, 
кунгабоқар каби таркибида мой бўлган ўсимликларни етиштириш учун ажратилаётган 
ер майдонларидан олинган ҳосил ҳисобига ёғ-мой корхоналари томонидан йилига 
ўртача 95 минг тонна хом ашё тайёрланиб, қайта ишланмоқда. Нон ва нон 
маҳсулотлари тури ҳам кўпайди. Айни пайтда мамлакатимиз корхоналарида уч юздан 
зиёд турдаги нон маҳсулотлари тайёрланмоқда. Озиқ-овқат саноати корхоналари 
томонидан 3 мингдан кўпроқ номдаги турли озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб 
чиқарилмоқда ва озиқ-овқат маҳсулотлари ассортименти ҳар йили 80 та янги ном билан 
бойиб бормоқда. 
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини таъминлаш мақсадида озиқ-
овқат саноатининг 363 та корхонасида ISO-9001 халқаро сифат стандартлари ва тайёр 
маҳсулотлар хавфсизлиги халқаро сифат стандарти ISO-22000 жорий қилинган. 
Озиқ-овқат саноатининг мамлакат саноат ишлаб чиқариш умумий ҳажмидаги 
улуши ҳам ошмоқда. Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган Озиқ-овқат саноати 
корхоналари уюшмаси аҳолига саноат маҳсулотлари, истеъмол товарлари, ўсимлик ёғи, 
маргарин, майонез, шакар ва бошқа маҳсулотлар етказиб бераётган юздан зиёд 
корхонани ўз таркибида бирлаштирган. Улар ишлаб чиқараётган маҳсулотларнинг бир 
қисми экспорт қилинаётир. 
Айни 
пайтда 
тармоқ 
корхоналари 
соҳада 
иқтисодий 
ислоҳотларни 
чуқурлаштириш, озиқ-овқат маҳсулотлари турини кенгайтириш ва ички бозорни 
юртимизда ишлаб чиқарилаётган сифатли товарлар билан тўлдириш ишларини изчил 
давом эттирмоқда. Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик 
янгилаш бўйича инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши бу борада муҳим 
омил бўлаётир. 
Бугунги кунда озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи корхоналар олдига ишлаб чиқариш 
сифатини ошириш ва уни бошқаришнинг янги стандартлари, замонавий 
технологияларни жорий этиш масаласи қўйилган. Уларнинг жорий этилиши 
истиқболда корхоналар қувватини янги даражага кўтариш, ишлаб чиқарилаётган 
маҳсулот сифатини ошириш ва турини кенгайтириш имконини беради. Бундан 
ташқари, корхоналарни янги қоидалар бўйича сертификатлашга тайёрлаш, ходимларни 
қайта ўқитиш, махсус таъмирлаш гуруҳлари ташкил қилиш ва бошқа масалалар катта 
аҳамият касб этаётир. 
Умуман олганда, истиқлол йилларида мамлакатимизда ички истеъмол бозори ва 
аҳолини, айниқса, қиш-баҳор мавсумида мева-сабзавот маҳсулотлари билан барқарор 
таъминлаш, уларни экспорт қилиш кўламини кенгайтиришга доир кенг кўламли чора-
тадбирлар амалга оширилди, жумладан, чекка туманлардаги савдо тармоқларини 
ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари билан узлуксиз таъминлашга ҳам катта 
эътибор берилди. 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
127 
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, сўнгги йилларда озиқ-овқат саноатини 
ривожланиришга ижобий таъсир этган омиллар: 
– сифат менежментининг халқаро андозалари асосида жаҳон озиқ-овқат 
маҳсулотлари бозорида миллий бозор улушини ошириш; 
– замонавий агротехнологияларни жалб қилиш бўйича лойиҳаларни амалга 
ошириш борасида халқаро молия институтлари ва инвесторлар билан ҳамкорлик 
қилишни ривожлантириш; 
– мева-сабзавот экинлари ва узум ҳосилдорлигини ошириш, инфратузилма ва 
логистика тизимларини такомиллаштириш; 
– озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, соҳага хорижий 
инвестицияларни жалб қилиш, юқори технологияли ускуналарни жорий этиш, экспорт 
салоҳиятини оширишга оид зарур қўшимча чоралар кўриш ва бошқалар ҳисобланса, 
қишлоқ хўжалигини тубдан ислоҳ этиш ва озиқ-овқат саноатини ривожлантириш 
ҳисобидан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни қуйидаги 
йўналишларда изчил давом эттириш мақсадга мувофиқдир: 
– озиқ-овқат маҳсулотларини жаҳон бозори талаблари даражасида тайёрлаш учун 
корхоналарга замонавий технологиялар, сифатни бошқаришнинг янги стандартларни 
жорий этиш; 
– савдо логистика марказлари ташкил этиш; 
– ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар, идишлар, қадоқлаш материаллари ишлаб 
чиқарувчи янги корхоналар ташкил этиш; 
– озиқ-овқат маҳсулотларини вакуум усулида ҳалқаро талаблар даражасидаги 
шиша идишларда қадоқлаш усулини кенгайтириш ва бошқалар. 
Таҳлил натижаларидан келиб чиқиб, озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш, 
бу билан аҳоли турмуш даражасини ошириш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга 
ошириш мақсадга мувофиқ бўлади: 
– озиқ-овқат саноати корхоналарида ишловчиларнинг малакасини ошириш; 
– мазкур саноат тармоғига инвестиция жалб этишни такомиллаштириш; 
– қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари фаолиятини 
такомиллаштириш орқали аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан 
таъминлаш. 
Бу, ўз навбатида, ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг узвий қисми сифатида 
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, улкан ишлаб чиқариш салоҳиятига эга 
агросаноат комплексини жадал ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш учун 
барча зарур шароитларни яратиш ва шу тариқа мамлакатимиз фаровонлиги ҳамда 
барқарорлигининг кафолати бўлиб хизмат қилади. 

Download 12,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   342




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish