Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
188
ҳаводан ажратиш жараёнини такомиллаштиришга йўналтирилган кенг миқёсдаги
илмий ва амалий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Ушбу йўналишда, жумладан, пахтани
пневмотранспорт билан ташиш ва уни ташувчи ҳаводан ажратиш жараёни илмий
асослари ишлаб чиқилмоқда ва ривожлантирилмоқда, илмий хажмдор, автоматлашган
пневмотранспорт ускуналарини яратиш, шунингдек замонавий ресурстежамкор
техника ва технологияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этишни жадаллаштириш
орқали пахта махсулотлари истеъмол хусусиятларини яхшилашга алоҳида эътибор
қаратилмоқда. Шунингдек, пахта махсулотларини чиқиндига чиқиб кетишини олдини
олиш ва уни ушлаб қолишнинг технология ва ускуналарни, чанг ҳавони ташувчи
ҳаводан ажратиш ва технологик машиналарга узатиш ускуналарининг ресурстежамкор
конструкцияларини яратиш ва параметрларини оптималлаштириш мазкур соҳани
ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан ҳисобланади [1].
[2] – илмий тадқиқот ишларида пахта чангини тозалашнинг самарали тозалаш
технологияларида бир қанча усуллари бўлгани билан атмосферага чиқаётган чанг
концентрациясини камайтирган бўлсада, лекин инсон соғлиғига таъсири ва атмосфера
ифлосланишини олдини олиш бўйича чиқарилган меъёрлардан юқоридир. Демак,
шундан келиб чиққан ҳолда чангли ҳавони тозалашда толали чиқиндиларни ушлаб
қолиш билан биргаликда чанг ушлагичдан атмосферага чиқаётган чанг ҳавони
тозалашни янги технологиясини яратиш зарур. Ушбу технология Ўзбекистон
Республикаси интеллектуал мулк агентлиги томонидан “Ҳавони пахта чангидан
тозалаш ускунаси” номли фойдали модел патентти FAP № 01352 29.12.2018 йил
гувохномаси олинди [3].
Такомиллаштирилган ускунанинг вазифаси – тозалаш самарасини ошириш ва
пахта тозалаш корхонаси худудида экологик муҳитни яхшилашдан иборат.
Қуйилган вазифа чанг йиғиш камерасидаги қарама – қарши вертикал
деворларида бир хил симметрик қувурлардаги ҳаво оқимини қарама-қарши
учраштириш натижасида чанг заррачаларини чўкиши орқали ишлайди, бунда қарама-
қарши ҳаво оқимини чиқиш қувурларида аксиал вентиляторлар ўрнатилган, чиқиш
қувурларининг олд қисмида камеранинг ичида семмитрик телескопик қувурлар
ўрнатилган.
Интенсив усулнинг асосий янгилиги – интенсив камерага келаётган чанг
заррачалари икки томондан қарама-қарши бўлганлиги сабабли заррачалар бир-бири
билан ўчрашади. Натижада заррачани тезлиги 0 га яқинлашади ва ўз оғирлиги билан
пастки туйнукка тушиб кетади.
Бунда тозаланган ҳаво интенсив тозалаш камерасини юқори қисмидаги чиқиш
қувури орқали атмосферага чиқариб юборилади, чўкган пахта чанг заррачалари эса
чанг йиғиш камерасини пастки қисмида жойлашган вакуум-клапани орқали чиқарилиб
юборилади .
Қурилманинг умумий
кўриниши 1-расмда тасвирланган.
Do'stlaringiz bilan baham: