Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
169
Ҳозирда оптимал тадқиқот усуллари сифатида қўш нурни синиш (ҚНС) усули
ёрдамида толаларнинг оптик анизотропиясини назорат қилиш энг самарали
ёндашишлар бири ҳисобланади. Мазкур ишда ушбу усул полиетилентерефталат
(ПЭТФ) асосли толаларни қайта ишлашда ҚНС усулини қўллаш имкониятлари
ўрганилган бўлиб, унда илмий тадқиқо ишларини бажариш қуйидагича олиб борилган.
Анизотропик хоссалар ва ушбу толаларнинг ташқи таъсирлар остида
структуравий ўзгаришларини, жумладан қутубли деформатсион кузатишларда энг
ёрқин намоён бўлади ва қўш нурни синиш усули билан самарали текширилади.
Шунинг учун, толада макромолекулалар орентатсияси факторини белгилаб
n/
n
о
(бу
ерда
n - оқувчан ва
n
о
– ҚНС нинг бошланғич қиймати), турли шароитларда
толаларнинг ёки толали материалларнинг физик хоссалари устидан қутбли-оптик
назорат ўтказиш мумкин. Бу услуб ушбу ишга DAEWOO автомобиллари салон ва
юкхоналари шаклларини қирқишда чиқидга чиққан термопластларнинг нотўқима
қатламли чиқиндилари таркибидан тузилган атроф қатламларини ювишда ПЭТФ
толаларини ажратишни назорат қилиши учун қўлланилган.
Термопластларнинг нотўқима қатламли чиқиндилари L200 маркали лак билан
белгиланган ва Шўртан газ-кимё мажмуасида ишлаб чиқарилган полиетилен (ПЭ)
микро қатламли билан қопланган ПЭТФ нинг зич тахланган толаларидан иборатди.
Изланиш тадқиқодлари шуни кўрсатдики, ПЭТФ толаларини ҳеч қандай
компоненталар деструксияларисиз ажратиш учун энг самарали усули 120-180
0
C
диапазонида ПЭ ва лакни эритувчи ксилол эритмаси воситасида нотўқима
чиқиндилардан полиетилен ва лакни ювишдир. Тажрибалар махсус йиғилган
қурилмада олиб борилиб, бу қурилма шиша ячейка-резурвуар (реактор) дан иборат. Бу
резервуар қиздиргич ва қутбланган-оптик системага эга бўлиб, бу ПЭТФ толалари ва
ПЭ қопламаси физик ҳолатларини ҚНС усули билан назорат қилиш имконини беради.
Қутбли-оптик кузатишлар, танлаб олинган нотўқима чиқинди ПЭТФ толалари ва
ПЭ нинг сиртий изотроп қатламидан иборат анизотроп қатлам билан
характерланишини кўрсатади. Нотўқима чиқиндини ксилол билан ювишда аввал 120-
150
0
C да ПЭ нинг сиртий қатлами, сўнгра 150-180
0
C да ПЭТФ толалари орасидаги
фазада бўлган лак эриши аниқланди. Шуни қайд этиш керакки, 180
0
C температура
атрофида ПЭТФ толалари ксилолда кучли ҳажмий бўкиш шимиш эвазига сезиларли
юмшайди. Бундай бўкиш натижасида тола ҳажмида макромолекулаларнинг
тартибсизланиши юз беради ва уларнинг ориентатсия фактори қиймати
n/
n
о
нинг 0.9
дан 0.4 гача пасайиши юз беради. Бу ПЭТФ толалари ҳажмий фазасидан лакнинг
ажралишига ва эритувчи ҳажмига киришига олиб келади. Натижада икки фазали
система, яъни ПЭТФ толаларидан иборат қаттиқ фаза ва ПЭ ва лак аралашмасидан
иборат суюқ фаза ҳосил бўлади. Суюқлик ва қаттиқ жисмнинг фазавий бўлиниши 120
0
C температурада резервуар таркибининг филтрлаш йўли билан амалга оширилди.
Энди хона температурасида филтрдан ўтакзилган қаттиқ фаза асетон билан ювилиб,
бунда ПЭТФ толалари ҳажмидаги ксилол қолдиқлари чиқариб юборилади ва доимий
оғирликкача қуритилади.
Шундай қилиб, олинган ПЭ ва лакдан тозаланган, ПЭТФ толалари
n/
n
о.
≥0,9
қиймати билан характерланиб, бу термопластларнинг нотўқима қатламли чиқиндилари
таркибидан деструксиясиз ушбу толаларни ажратиш ҳақида далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: