Вазирлиги тошкент молия институти



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/103
Sana19.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#458163
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   103
Bog'liq
Xalqaro savdo oq kirill

Эркин савдо ҳудуди
– иқтисодий интеграцияларнинг бошланғич 
даражаси бўлиб, у мамлакатларнинг солиқ тўлашда махсус имтиёз тартибига 
амал қиладиган алоҳида ҳудудидир. Унга киритилган товарлар бож ва 
квоталар тўловидан озод этилади ва божхона назоратидан холи бўлади. 
Бунда ҳар бир давлат шахсий савдо-иқтисодий сиёсатини учинчи мамлакат 
муносабатларига ҳам ўтказиш имкониятига эга. Кўп ҳолларда эркин савдо 
ҳудудларида яратилган шарт-шароитлар туфайли қарийиб барча маҳсулотлар 
савдоси амалга оширилади. Бундан фақатгина қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 
мустасно холос. Савдо ҳудуди унга аъзо мамлакатлардан бирига жойлашган 
унча катта бўлмаган давлатлараро котибиятда марказлашиши мумкин. Аммо, 
тегишли ҳужжатларга доир раҳбарият даврий йиғилишларда ўз 
тараққиётининг асосий параметрларига хайрихоҳ бўлиб, уларнинг баъзилари 
бусиз ҳам ўз савдо фаолиятларини амалга оширишлари мумкинлиги аён 
бўлади. 
Эркин савдо ҳудудига асосан 1960 йилда ташкил этилган Европа эркин 
савдо ассоциацияси (ЕАСТ) киради. Унинг таркибида Австрия, Финлаяндия, 
Исландия, Лихтенштейн, Норвегия, Швеция каби бир қатор мамлакатлар бор. 


212 
Европа иқтисодий ҳудуди (1994 й) да эса Европа Иттифоқи мамлакатлари 
ҳамда Исландия ва Лихтенштейнлар мавжуд. 
Болтиқ бўйи эркин савдо ҳудуди (1993 й) га Эстония, Латвия, Литва 
давлатлари киради; 
Марказий Европа эркин савдо ҳудуди 1992 йилда тузилган бўлиб, унинг 
таркибига - Чехия, Венгрия, Польша, Словакия мамлакатлари киради; 
Шимолий Америка эркин савдо ҳудуди (1994 й) аъзолари бўлиб Канада, 
Мексика, АĶШ давлатлари ҳисобланади; 
АСЕАН мамлакатлари эркин савдоси ҳақида келишуви (1992 й.) – Бруней, 
Индонезия, Малайзия, Филиппин, Сингапур, Тайланд давлатларини 
бирлаштиради; 
Иқтисодий алоқаларнинг чуқурлашуви ҳақида Австралия ва Янги 
Зеландия савдо келишуви (1983 й) ташкил этилган; 
Бангкок келишуви (1993й) – Бангладеш, Ҳиндистон, Корея Республикаси, 
Лаос, Шри-Ланка давлатларидан иборат. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish