Вазирлиги тошкент молия институти



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/103
Sana19.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#458163
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   103
Bog'liq
Xalqaro savdo oq kirill

Иккинчидан
, бу хорижий мамлакатлар билан ўзаро савдони 
эркинлаштириш, манфаатдор мамлакатлар орасидаги савдо оқимининг 
тузилиши ва ўзгариши масалаларини савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича 
ҳукуматлараро комиссиялар даражасида ечишдир.
Ўзбекистон ва ЕИ орасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги битим 
ўзбек товарларининг ЕИга аъзо мамалакатлар бозорларига киришига ёрдам 
беради, унинг асосида мамлакатимиз ва бир қанча Европа мамлакатлари 
ўртасида миллий буюмларни ГФР худудига киритишнинг шароитлари 
тўғрисидаги битим имзоланди.
Учинчидан, 
ташқи сиёсат соҳасидаги вазифа минтақавий гуруҳларга 
аъзо мамлакатларнинг коллектив протекционизмга қарши туриш имконини 
берувчи савдо-сиёсий бирлашмалар тузишдир. Икки томонлама солиққа 
тортишни истисно қилиш ва капитални киритишни ҳимоя қилиш, ТИФ 
қатнашчиларининг консультацияси ва хабардорлиги бўйича Ўзбекистон 
савдо ваколатхоналари ҳамда давлат органлари ҳамда ижтимоий 
бирлашмалар масалалари бўйича тузилган битимлар муҳим аҳамият касб 
этади.
МДҲга аъзо давлатларга нисбатан ташқи сиёсат соҳасидаги 
йўналишларни ажратиш муҳимдир. Республиканинг иқтисодий манфаатлари 
кўп томонлама кейинги ўн йилларда собиқ иттифоқ республикалари 
орасидаги чуқур ўзаро иқтисодий алоқалар билан белгиланади.
Республика 
ҳукуматининг 
мамлакат 
миллий 
иқтисодиётини 
ривожлантириш ва ислоҳ қилиш дастурларида Ўзбекистоннинг МДҲ 


209 
мамлакатларига нисбатан савдо-иқтисодий сиёсати кўрсатилган. Унда 
таъкидланишича бундай сиёсат қуйидагиларга йўналтирилган:
1.
ҳамкорликда хўжалик алоқаларини миллий ишлаб чиқарувчиларни 
қўллаб-қувватлаш, 
аҳолини 
таъминлаш 
миқёсидаги 
ривожланишни 
такомиллаштириш;
2.
МДҲ бозорларида, айниқса, тайёр маҳсулотлар сотиш соҳасида илғор 
ўринни сақлаш;
3.
Ўзбекистоннинг учинчи мамлакатга экспорт-импорт товар оқимига 
хизмат кўрсатувчи транзит алоқаларидан кафолатли ва хавфсиз фойдаланиш;
4.
ишлаб 
чиқариш 
кучларининг 
тўғри 
жойлашишида, 
ишлаб 
чиқаришнинг туб ислоҳотларида МДҲ мамлакатлари ҳаракатларининг 
ҳамкорлиги ва келишилганлигига эришиш.
Яқин хориж мамлакатларига нисбатан фаол иқтисодий сиёсат миллий 
иқтисодни соғломлаштириш ва келажакда унинг ривожланиши учун шароит 
яратиш – Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятида тенг ҳуқуқли аъзолигига 
эришишнинг воситаларидан бири сифатида қаралади. Шунинг учун ҳам 
республиканинг 
МДҲ 
мамлакатларига 
нисбатан 
икки 
тарафлама 
муносабатларида қуйидаги йўналишлар биринчи даражада муҳим бўлиши 
керак:
1.
ўзаро мажбуриятларни бажариш;
2.
товар ўтказишдаги қарздорликни тугатиш;
3.
Ўзбекистон 
товарларининг 
бу 
мамлакатлар 
худудидан 
ўтказилаётанлигида уларнинг камситилмаслик тартиби.
Савдо-иқтисодий муносабатлар соҳасида ислоҳотлар эркин савдо 
минтақасини шакллантириш жараёни ва Божхона иттифоқини яратиш 
жараёнида амалга оширилади. 1993 йил декабрида аъзо давлатлар субъект ва 
соҳаларининг ишлаб чиқариш ҳамкорлигини қўллаб қувватлашнинг умумий 
шароитлари ва тузилиши тўғрисидаги 
битим 
катта аҳамиятга эгадир.
Кўрсатилган 
битимни 
имзолаган 
ҳар 
бир 
давлат 
ҳамкорлик 
ташкилотларига қўшилган субъектлар рўйхатини белгилайди ва улар бошқа 


210 
давлатларнинг шерик-субъектлари билан шартнома тузиш ҳуқуқига эга 
бўладилар.
Ташқи савдони давлат томонидан бошқарилишини фақат қўллаб-
қувватлаш ва рағбатлантиришни эмас, балки миллий манфаатларга риоя 
қилишни назорат этиш ҳамда иқтисодий хавсизликнинг таъминланишини 
билдиради. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish