Innovatsion texnologiyalar №4 (28) 2017 y.
80
_________________AXBOROTLAR /ИНФОРМАЦИИ__________________
таълимотига кўра, бидъат йўлидан адашишнинг бошланиши бўлиб, охири пайғамбарни
инкор қилишга олиб келади. “Муснад”да баён қилинган фикрларга кўра, бидо яъни
янгиликларнинг яхши ва ёмони бўлмайди, уларнинг барчаси Қуръон ва Суннага хилофдир.
Ибн Ханбал таълимотининг ўзига хос хусусиятларидан яна бири Оллоҳга, Қуръонга ва
Суннага сўзсиз итоат қилиш, нима учун?, Нега? деган саволларни бермаслик. Бундай
саволлар бериш уларга ширк келтириш билан баробардир.
Муҳаммад Ибн Абдулваҳҳобнинг ҳаёти ва фаолияти.
Ваҳҳобийлик номи билан
аталувчи диний ва ижтимоий – сиёсий таълимотнинг асосчиси Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб
1703 йилда Нажд вилоятининг Оён шаҳрида уламо оиласида дунёга келди.
Ваҳҳобийликнинг асосий хусусиятларидан бири - ханбалия мазҳабидаги муросасизлик
элементларини кучайтириш ва ўзига тўғри келмайдиган ҳар қандай оқимларга қарши кураш
олиб боришдир. Муҳаммад Ибн Абдулваҳҳобнинг ўзи ҳам, сафдошлари ҳам бу таълимотни
тушунтириш, тарғиб қилиш йўли билан эмас, кўпроқ сиёсий, ҳарбий, зўровонлик ва алдаш
йўли билан тарқатишга ҳаракат қилдилар.
Ваҳҳобийлик таълимотига асосан, қурбонликни фақат Оллоҳдан сўраш мумкин. Турли
хил фаришталар, пайғамбарлар, азиз-авлиёлар эса фақатгина нариги дунёда Оллоҳдан
мусулмонларнинг гуноҳини кечиришни сурашлари мумкин, уларнинг қўлидан бошқа иш
келмайди. Ваҳҳобийлар фақат азиз-авлиёлар эмас, пайғамбарлар қабрлари устига ҳам
мақбаралар қуришни тақиқлайдилар.
Ваҳҳобийларнинг муросасизлиги шундан ҳам кўринадики, ўзларининг фикрларига
қўшилмаган барча мусулмонларни улар душман деб биладилар.
Исломдаги сунний мазҳабларнинг барчасида ўзларининг фикрларига қўшилмаган
бошқа мазҳаб вакилларини ҳам мусулмон деб эътироф этилади, ваҳҳобийлар эса ўзларининг
фикрларига қўшилмаганларни кофир деб эълон қилишади.
Шуниси қизиқки, ваҳҳобийлар бошқа диндаги одамларга, масалан, яхудийлар ва
насронийларга ваҳҳобий бўлмаган мусулмонларга нисбатан қилган муросасизликларини
қўлламайдилар.
Ваҳҳобийлар Ҳижозда ҳукмрон оқимга айланиб бошқа ҳудудларни куч билан забт
этишар экан, у ерлардаги мақбара ва қадамжоларни бузиб ташлашар, муқаддас ҳисобланган
дарахт ва ўсимликларни йўқотишар эди. Шу билан бирга, сунний мазҳабидаги уламоларнинг
китобларини ҳам ўтда ёқишарди.
1744 йилда Ибн Абдулваҳҳоб ад-Дария шаҳрида ўрнашади. Бу ернинг амири Муҳаммад
ибн Сауд уни яхши кутиб олади. Катта сиёсий режалар тузаётган Муҳаммад ибн Сауд ўз
мақсадларига етишиш учун ваҳҳобийлик таълимотидан фойдаланади. Муҳаммад ибн
Абдулваҳҳоб эса Муҳаммад ибн Сауднинг ҳарбий режаларидан ўз диний ғояларини тарғиб
қилишда фойдаланади. Шундай қилиб, ҳокимиятга интилиш манфаати иккала етакчини
бирлашишига олиб келди. Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб маъруза (ғоя) тарғибот ёрдамида,
Муҳаммад ибн Сауд эса қилич ва найза ёрдамида атрофни забт этишга киришадилар. Лекин
Абдулваҳҳобнинг маърузалари соф диний ёки ахлоқий эмас, сиёсий тарғибот эди. Бу ваъз ва
маърузалардаги сиёсий ғоялар, бошқа мазҳаб ва оқимларни тан олмаслик, якка
ҳукмронликка интилиш каби сиёсий жиҳатлар диний қобиққа ўралган эди, холос.
Do'stlaringiz bilan baham: |