Innovatsion texnologiyalar №4 (28) 2017 y.
79
_________________AXBOROTLAR /ИНФОРМАЦИИ__________________
шундай ёзади: “Ўзбекистоннинг мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг хавфсизлигини
таъминлаш нуқтаи назаридан қараганда, бу ҳодисалар бизда ҳам жиддий ташвиш
туғдирмоқда” [1].
Христиан дини дастлаб кичик гуруҳлар, мазҳаблар, секталар тарзида вужудга келиб,
кейин уларнинг умумий диний таълимотга бирикиши асосида шаклланган бўлса, ислом
динида бунинг акси юз берди. Ислом яхлит таълимот шаклида вужудга келди ва
кейинчалик у турли мазҳаблар, оқимлар, сулукларга бўлиниб кетди.
Ақидапараст оқимлардан бири ваҳҳобийлик номи билан аталади. Бу оқим тўғрисида
И.Каримов шундай ёзади: “Турғунлик, танглик ва жамиятнинг парчаланиш йиллари
ажнабий ваҳҳобийликнинг оммага ёқиш йўлидаги уринишлари адолатни юзаки тушуниб
тарғиб қилишда ҳамда зеб-зийнатдан ва манфаатпарастликдан воз кечишни эълон қилишда
намоён бўлмоқда. Афсуски, бундай даъватлар Марказий Осиёнинг айрим минтақаларида
яқин ўтмишда ва ҳозирги кунларда хам кенг ёйилди ва қўллаб-қувватлаб келинди”.
Ақидапарастликнинг кенг тарқалган кўринишларидан бири бўлмиш ваххобийлик
ханбалий махзаб таркибида шаклланди.
Суннийлик оқимидаги тўрт йирик мазҳабдан бири бўлган ханбалийликнинг асосчиси
Аҳмад ибн Ханбалдир. Аҳмад ибн Ханбал 780 йилда Бағдод шаҳрида туғилган.
VIII асрнинг охири, IX аср бошларида исломда суннийлик билан бирга мутазила ҳам
пайдо бўлиб ривожлана бошлади. Бу оқимнинг асосчиси Восил ибн Ота бўлиб, у бир қанча
масалаларда суннийлик оқимига тўғри келмайдиган ва унга зид фикрларни илгари сурди.
Масалан, у суннийликдаги “тақдири илоҳий” тўғрисидаги таълимотни инкор қилди. Унинг
таъкидлашича, ҳар бир иш Оллоҳнинг иродаси билан бўлади, кишиларнинг тақдири азалда
белгиланган дейиш Оллоҳнинг одиллигига шубҳа туғдириши мумкин.
Мутазиланинг яна бир хусусияти Қуръон ғайри махлуқ, яъни яратилмаган, азалдан
бўлган ва тайёр ҳолда арши аълодан тушган, деган фикрни инкор қилишдир. Бу оқим
тарафдорларининг фикрича, Қуръон яратилмаган, дейиш-уни Оллоҳ билан бир даражага
қўйишдир. Бу эса тавҳидга, яъни Оллоҳнинг бирлигини эътироф этишга зиддир.
Суннийлик оқимидаги барча мазҳабларда эса, Қуръон ғайри махлуқ, яъни у азалий деган
ғоя олға сурилган.
Мутазила тарафдорларининг асосий ғояларидан яна бири сиёсий характерга эга бўлиб,
ўша даврдаги халифаларга қарши қаратилган. Бу ғояга кўра халифалик, авлоддан авлодга
ўтиши мумкин эмас, халифалар сайланиши керак.
Ханбалий мазҳабининг асосий қоидалари унинг ҳаётлигидаёқ шаклланган ва ёзила
бошланган эди. Ибн Ханбал бир нечта китоблар ёзиб қолдирган бўлиб, уларнинг ичида
асосийси-“Муснад” деб номланган ҳадислар тўпламидир. Бу китобда 30 минг ҳадис
жамланган.
Ибн Ханбал таълимотининг бошқа сунний мазҳаблардан фарқ қилувчи бир нечта
хусусиятлари бор. Шулардан бири мусулмон жамоаси билан ҳокимият раҳбари ўртасидаги
муносабатдир. Бошқа сунний мазҳабларда подшо ёки халифа Оллоҳнинг ердаги сояси
дейилса, ханбалий мазҳабида ҳукмдорга итоат қилиш кераклиги, лекин у адолатсизликка йўл
қўйса, унга ҳақиқатни айтиш лозимлиги талаб қилинади. Бу иш, ҳатто, жиҳод билан
тенглаштирилади. Адолатсиз халифаларга бўйсунмаслик намунасини ибн Ханбал ўз шахсий
ҳаётида кўрсатади.
Ханбалий мазҳабининг бошқа ислом таълимотларидан кескин фарқ қилувчи
ваҳҳобийлик таълимоти негизини ташкил қилган қоидаларидан бири “бидо”га яъни
янгиликка муносабатдир. Бидъат (“бидо”нинг кўплик шакли) сўзи ҳозирги ўзбек тилида
эскилик, сарқит маъносини англатади. Аслида араб тилида бу сўз янгиликлар маъносини
англатиб, Қуръонда ва Суннада кўрсатилмаган ишларга нисбатан қўлланилган. Ибн Ханбал
Do'stlaringiz bilan baham: |