Innovatsion texnologiyalar №4 (28) 2017 y. 63
TA’LIM VA AXBOROT TEXNOLOGIYALARI/ ОБРАЗОВАНИЕ И ИНФОРМАЦИОННЫЕ ТЕХНОЛОГИИ
муаммони ёки илмий фаразларни илгари суриш;
фаразни текшириш ва ўзгартириш;
қарор натижаларини шакллантириш асосида муаммони аниқлаш;
муаммо ечимини топишда билим ва амалий ҳаракатларнинг ўзаро қарама-
қаршилигига нисбатан таъсирчанлик.
Креатив фикрлаш ҳар бир ижтимоий соҳада яққол акс этиши мумкин. Ўқитувчининг
ижодкорлиги эса у томонидан ташкил этиладиган касбий фаолиятни ташкил этишга ижодий
(креатив) ёндашувида акс этади. Сўнгги йилларда ушбу ҳолат “педагогик креативлик”
тушунчаси билан ифодаланмоқда.
Таълимдаги ҳозирги шароит техника олий ўқув юртларида бакалаврларни тайёрлаш
жараёнига ўзининг янги талабларини қўйиши билан тавсифланади. Бу талаблар олинган
махсус билимларнинг ўзи, битирувчининг рақобатбардош кадр сифатида шаклланиши учун
етарли бўлмаслигини кўрсатмоқда. Шахснинг индивидуаллигини ёрқин кўрсатиб бера
оладиган ва ижодий қобилиятларини намоён қила оладиган салоҳиятларини ривожлантириш
талаб этилмоқда. Булар ҳозирги вақтда техника олий ўқув юртларида бакалаврларни
ўқитишда асос қилиб олинадиган ўқув жараёнини янгилаш бошқарувини таъминловчи бир
қанча асосий меъёрий ҳужжатларда ўз аксини топмоқда.
Техника олий ўқув юртларида бўлажак бакалаврларни тайёрлаш жараёнида
ўқитиладиган “Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси” фани (турли йўналишларда
турлича номлангани билан, асосан чизма геометрия ва муҳандислик графикаси асосларини
ўзида бирлаштирган фан) доирасида юқорида келтирилган муаммолар ўзига хос аҳамият
касб этади. Энг аввало бу фан биринчи курсда ўқитилиши ва бўлажак муҳандисларни
шакллантириш жараёнининг дебочасида эканлигини унутмаслигимиз керак.
Ишлаб чиқаришда янги техника ва технологияларнинг қўлланилиши ҳар бир техник
фанга бўлган муносабатни тубдан ўзгартиришини, янги ўқув-услубий адабиётлар авлодини
яратишни ва уларда талабаларнинг ижодий фаолиятига катта эътибор беришни талаб этади.
Бўлажак бакалаврларни ўқитиш жараёни ижодий салоҳиятга эга ва креативлиги шаклланган
шахсни тарбиялашга йўналтирилган бўлиши керак.
Техника олий ўқув юртларида касбий таълимни ташкил этишнинг асосий мақсади
салоҳиятли ва юқори малакага эга бўлган битирувчиларни тайёрлаш саналади. Улар нафақат
амалиётда ўз билим, малака, кўникмаларини қўллай биладилар, балки касбий фаолиятида
юзага келадиган муаммоли вазиятларда ўзига хос техник ечим ва ностандарт қарорларни
қабул қилиши билан ажралиб туришлари керак.
Техника
олий
ўқув
юртларини
тамомловчи
бакалаврларда
креативликни
ривожлантириш жараёни, уни етарли даражада ўрганилмаганлигини инобатга олиб, назарий
ва амалий аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда илмий асослашни ва услубий таъминотни талаб
этади. Талабалар томонидан олинган олий маълумот нафақат билим, кўникма ва
малакаларни эгаллашни таъминлайди, балки, битирувчиларга ўзларини ижодий томондан
намоён қилиш учун реал имконият яратади. Шу сабабли бўлажак техника йўналишлари
бакалавриларида креативликни ривожлантириш долзарб масалага айланиши лозим.
Биз ушбу мақола доирасида креативлик техникаси ҳақида тўхталиб ўтмоқчимиз.