107
Диққатни жамлаш стратегиясини амалга ошираётган фирма шунингдек юқори
даромад олиш имкониятига эга бўлиши ҳам мумкин. Корхонанинг ушбу стратегияси
стратегик мақсад доирасида ёки кам
сарф-харажатлилик позициясини, ёки юқори
даражадаги дифференциациясини, ёки уларнинг барини кўзда тутади.
Юқорида
кўрсатиб
ўтилганидек,
сарф-харажатларнинг
пастлиги
ва
дифференциацияси соҳасида етакчиликка эга бўлиш, барча рақиб кучлардан ҳимояда
бўлиш имконини беради. Бундан ташқари, диққатни жамлаш мақсадни танлашда,
яъни субститутлар томонидан хавф туғдирилган ёки рақобачиларнинг
заиф томони
йўналишларида муҳим ўрин тутиши мумкин.
Масалан, Illinois Tool Works компанияси фаолияти махсус маҳкамлаш
воситалари ишлаб чиқаришга қаратилган бўлиб, конкрет харидорлар талабига биноан
маҳсулотларни тадқиқ қилиш имконини беради ва сарф-харажатлар ўзгаришини
таъминлайди. Баъзи бир харидорлар ана шундай маҳсулотга ўз қизиқишларини
билдирадилар.
Fort Howard Paper корхонаси фаолияти ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган
қоғоз маҳсулотларини тайёрлашга қаратилган. Бу орқали корхона тез суръатларда
янгиланиши талаб этиладиган истеъмол молларини ишлаб чиқаришдан ҳамда унга
боғлиқ рекламага оид жараёнлардан ўзини фориғ этади. Асосан бўёқлар
ишлаб
чиқаришга мўлжалланган Porter Paint корхонаси эса, юқори сифатли бўёқ
маҳсулотларини тайёрлаш, ҳажмидан қатъий назар иш жойларига етказиб бериш,
ҳамда ўзининг махсус шохобчаларида мижозлар учун бепул тамаддихоналар очишга
эришди. Кам сарф-харажатлар кўрсаткичига эришишнинг диққатни жамлаш
стратегиясига мисол тариқасида АҚШда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда
учинчи ўринда турувчи Martin-Brower корхонаси фаолиятини кўрсатишимиз мумкин.
Фирма ўз мижозларига тез овқатланиш тармоғининг фақатгина 8 шохобчасини
орқалигина эришди. Мижозларнинг махсус талабларини қондириш, фақат уларгагина
мўлжалланган маҳсулотлар билан ишлаш, мижозларнинг харид қилишларига доир
маҳсулотларга буюртмалар қабул қилиш, фирма яқинида
жойлашган омборга эга
бўлиш,
шунингдек,
ҳисоб-китобни
олиб
боришда
қатъий
назорат
ва
компьютерлаштирилган дастурларга эга бўлиш фирма стратегиясининг асосий
вазифаларидан ҳисобланади.
108
Martin-Brower компанияси хизмат кўрсатиш бозорида сарф-харажатлар бўйича
устунликка эга бўлмасада, ўзининг алоҳида сегменти доирасида устунликка эга.
Компания фаолиятининг тез суръатларда ўсиши ҳамда даромадбардорликка
эришиши, соҳада компаниянинг ўрта меъёрдан анчайин ўсганини кўрсатади.
Диққатни жамлаш стратегияси умумий бозорда ўз улушига эга бўлиши
билан
боғлиқ баъзи бир тўсқинликларга учрайди. У сердаромадлилик ва савдо хажмидан
бирини танлаш зарурлигини тақозо этади. Дифференциация стратегиясида бўлгани
каби, бу ерда ҳам сарф-харажатлар борасида устунликка эришишнинг алтернатив
позицияси юзага келиши мумкин. Лекин муқаррар эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: