4
МАЖМУАНИНГ ҚИСҚАЧА АННОТАЦИЯСИ
Ўқув-услубий мажмуа
– Самарканд иқтисодиёт ва сервис институтида
бакалавриат ва магистратура таълим босқичиларининг Ўқув режаларида акс этган
фанлар бўйича профессор-ўқитувчининг дарс жараёнига ўқув-услубий тайёрлигини
тасдиқловчи энг муҳим мезон, меъёрий-услубий ҳужжатдир.
Мажмуанинг асосий мақсади
– авваломбор фаннинг ўқитувчиси,
худди
шунингдек талаба учун, фанни ҳар томонлама сермазмун, чуқур назарий, услубий ва
амалий тарзда етказиш (талаба учун – ўзлаштириш) учун ягона ўқув-услубий ва
ахборот-ресурс манбаини яратиш ҳисобланади.
Ўқув-услубий мажмуа Тошкент давлат иқтисодиёт университети бакалавриат
таълим йўналишлари учун мўлжалланган бўлиб, у жумладан қуйидаги таркибий
тузилишга эга:
фаннинг меъёрий-услубий таъминоти,
фаннинг мазмуни ва ахборот-ресурс таъминоти,
фанни ўқитишнинг интерактив технологиялари,
талабаларнинг билимини баҳолаш услубиёти,
қўшимча электрон таълим ресурсларини
ўз ичига олган.
Илғор хорижий тажриба билан узвийлик.
Мазкур мажмуа илғор хорижий тажрибани кенг ўрганиш,
умумлаштириш ва
ундан таълим ва тадқиқотлар жараёнида самарали фойдаланиш маҳсулидир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги
“
Олий таълим
муассасаларида таълим сифатини ошириш ва
уларнинг мамлакатда амалга
оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича
қўшимча
чора-тадбирлар
тўғрисида”ги
ПҚ-3775-сонли
қарорда
“Ўқув
машғулотларини талабаларни инновацион фикрлашга йўналтирадиган ўқитиш
технологиялари ва интерфаол услубларни жорий этиш асосида ташкил этиш, асосий
эътиборни талабаларнинг мустақил таълим олиши билан боғлиқ механизмларни
амалга оширишга қаратиш” долзарб вазифа сифатида белгиланган.
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 20 апрелда
имзоланган “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш
чора-тадбирлари
тўғрисида»”ги қарорда “ҳар бир олий таълим муассасаси жаҳоннинг етакчи илмий-
таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, ўқув жараёнига
халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув
дастурлари ва ўқув-услубий материалларини кенг жорий қилиш, ўқув-педагогик
фаолиятга, мастер-класслар ўтказишга, малака ошириш курсларига хорижий ҳамкор
таълим муассасаларидан юқори малакали ўқитувчилар ва олимларни фаол жалб
қилиш, уларнинг базасида тизимли асосда республикамиз олий таълим муассасалари
магистрант, ёш ўқитувчи ва илмий ходимларининг стажировка ўташларини,
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги
“
Олий таълим муассасаларида таълим
сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол
иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сонли қарор.
www.lex.uz
5
профессор-ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва
малакасини оширишни ташкил
қилиш”2 вазифалари алоҳида таъкидланган.
Ушбу қарорда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида таълим ва
тадқиқотларнинг мазкур ахборот-ресурс манбаини ишлаб чиқишда Данкин
Университети, Массачусетс Технология институти ва
Нью-Йорк Давлат
Университети (АҚШ), Оксфорд Университети, Бат Университети ва Лондон
Метрополитен Университети (Буюк Британия),
Бремерхафен Университети
(Германия), Васеда Университети (Япония), Кемёнг Университети (Корея
Республикаси), Шанхай Университети (ХХР) ва бошқа етакчи хорижий
университетлар бой ижобий тажрибасидан самарали фойдаланилди.
Do'stlaringiz bilan baham: