еб, кечгача йўл юрди. Оқшомга яқин у бир ободроқ қишлоққа
дуч келиб, кишлоққа кираверишда учраган бир дарвозага кирди.
Бу катта ҳовлида бир нечта хона, молхона ва айвон бор эди.
Ҳовли юзи эса қўй ва қорамоллар билан тўла.
Бир киши ундан кимлигини ва нима учун келганини сўради.
Етим кечагидек сохта жавоб берди.
— Бу ерда мусофир учун жой йўқ,— деди шубҳали бир оҳаНг-
да ҳалиги киши.
Етим унинг шубҳаланаётганини сезиб:
— Шунча ҳайвон сиққан катта ҳовлида наҳотки ўн тўрт
яшар бир бола учун бир кечага бошпана тонилмаса. Менимча,
сиз мени ўғри деб ўйлаяпсиз, мен ўғри бўлсам шу ёшимда, шу
аҳволим билан қўлимдан нима иш келарди,— деб нолиди.
Ҳалиги киши уялиб қолди ва бир бурчакни кўрсатди:
— Бор, анови ерда ёта қол,— деди.
Бу кеча ҳам ўтди. Етим эрта саҳарда туриб кетишга ҳозирланди.
Кечаси Етимда ҳеч қандай ножўя ҳаракат сезмаган ҳовли эгаси
ундан фойдаланмоқчи бўлиб: ,
— Чарчаганга ўхшайсан, менинг ҳовлимда қолиб бир неча кун
дам ола қол: чўпоним касал бўлиб кетиб колди, тузалиб келгунча
қўйларимни боқиб юрасан,— деди.
Бу таклиф Етимга маъқул тушди. Ҳақиқатда ҳам икки кунлик
180
www.ziyouz.com kutubxonasi
пиёда юришдан жуда чарчаган эди. Шунингдек у «бу кишида бпр
неча кун чўнонлик цилиб, берган нонининг бир қисмини ейман,
қолганини йигаман.
1
>ир неча кунлик овқат гамлаб, йўлга тушаман,
гиёҳ еб касал бўлмай дарё бўйига етиб оламан. Дарснинг нариги
томони эса менинг ноз-неъмат тўла ватаним», Деган мулоҳазалар
билан:
— Майли, қоламан,— деб розилик берди.
Ҳовли эгаси молхона олдидаги бир ҳужрани ётиб туриш учун
Do'stlaringiz bilan baham: |