48
1. Институционал шароитларни еритиш (ташкилот, қонунлар, норматив актлар ва сиёсий
омиллар). Бу ерда лойиҳага алоқадор бўлган барча ташкилотларни ёритиш лозим.
2. Лойиҳага қатнашаётган ташкилотларнинг молиявий ҳолати, бошқарув ва маъмурий
имкониятлари техник малака, моддий ва меҳнат ресурсларига нисбатан кучли ва кучсиз
томонларни баҳолаш.
3. Лойиҳани амалга оширишга таъсир қилувчи қонун, сиёсат ва қарорларни баҳолаш.
4. Техник ёрдам қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқариш.
Иқтисодни қайта қуриш доимий равишда институционал ўзгаришлар билан биргаликда
олиб борилади ва бу ерда иккита муаммо вужудга келади.
1) Давлат ташкилотларини ислохотлашгандан сўнг, уларнинг бозор иқтисодиёти шароитида
фойда келтириш.
2) Эски системада бўлмаган янги институтларни тузиш.
Умуман институционал таҳлил лойиҳа таҳлилининг муҳим қисмини ташкил қилади.
8.5.Тижорат таҳлилнинг моҳияти мақсади.
Тижорат таҳлилининг асосий мақсади инвестицияларни лойиҳа таклиф қилаётган
маҳсулот ва хизмат бозорларига баҳо беришдан иборат. Умуман лойиҳанинг амалга ошиши
ёки ошмаслиги истеъмолчиларга бевосита боғлиқ.
Тижорат таҳлилда лойиҳадан маҳсулот сотиш, лойиҳани ресурслар билан таъминлаш
каби тадбирлар баҳо берилади.
Лойиҳада маҳсулот ишлаб чиқаришни чуқур, ҳар томонлама таҳлил қилишни талаб қилади
ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга самарали талаб билан таъминлаш ва юқори баҳода
сотиш ушбу таҳлилда қуйидаги саволларга жавоб ёзилиши лозим:
•
Маҳсулот қаерда сотилади?
•
Бозор керакли сиғимга эгами, яъни баҳони ўзгартирмасдан барча
маҳсулотларни сотиш мумкинми?
•
Молиявий нуқтаи назардан лойиҳа ўзини сақлаб қоладими, агар янги баҳолар
ўрнатилса?
•
Янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун керакли ишлаб чиқариш қуввати
мавжудми?
Тижорат таҳлил бозор иқтисодиётига ўтиш даврида лойиҳа таҳлилининг муҳим
қисмидир. Маҳсулот сотиш учун бозорнинг шартлари лойиҳа учун ресурсларнинг
мавжудлиги ва уларнинг сифатидаги лойиҳага инвестицияларни жалб қилиш бевосита
боглик.
Тижорат таҳлили лойиҳа таҳлилида муҳим роль ўйнасада, бунча керакли даражада
диққат ажратилмаяпти.
Ҳамма вақт лойиҳа имкониятлари асосида талаб таҳлили етади, аммо уни янада чуқурроқ
ўтказишни талаб қилади. Бунинг учун талабнинг тузилишини, унинг баҳолар сифатига
таъсирчанлигини текширишни талаб қилади. Талабни истиқболлаш турли методларнинг
қийматини ҳисобга олган ҳолда бажарилиши лозим.
Талабни истиқболлаш асосан қисқа муддатларга қилиниши лозим. Агар катта муддатни
истиқбол қилинса хатоликларга йўл қўйилиши мумкин. Агар талаб катта муддатга чўзилса
уни доимий равишда, лойиҳани тайёрлашда, уни қуришда ўзгартириб туриш лозим. Бу эса
истиқбол ва амалий натижалар орасидаги фарқни камайтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: