Криминалистик техника – бу криминалистика фанининг бир қисми
бўлиб, жиноятларни пухта суриштирув-тергов қилиш, уларни олдини олиш
учун
қўлланадиган
криминалистика
илмий-техника
воситаларини,
далилларни қидириб топиш, уларни қайд этиш ва мустаҳкамлашнинг
назарий қоидаларини, илмий-техникавий усул ва услубларни ўрганади ва
тизимини ташкил этади.
Криминалистик техника атамаси икки маънони ифодалайди:
биринчидан, бу умумлашган тушунча бўлиб, у жиноятни очиш ва тергов
қилишда қўлланиладиган табиий фанларнинг усуллари ва техник
воситаларнинг йиғиндисини англатади; иккинчидан, бу атама билан
криминалистика фанининг бир соҳаси ифодаланилади.
Криминалистик техниканинг илмий қоидалар тизими хусусий
криминалистик назария ва таълимотлар усулларидан иборат. Масалан,
кўникмалар таълимоти, излар ҳосил қилиш ҳақидаги таълимотлар, қиѐслаш
назарияси, динамик стереотип назарияси ва хоказо.
Криминалистик техника ўзининг тизимига эга. Бу тизим қуйидаги-
лардан иборат:
1)
криминалистик техниканинг умумий низомлари;
2)
криминалистик фотография;
3)
криминалистик видеоѐзув;
4)
криминалистик габитология;
5)
криминалистик трасология;
6)
криминалистик дактилоскопия;
7)
криминалистик баллистика;
8)
совуқ қуролларни криминалистик тадқиқ этиш;
9)
ҳужжатларни криминалистик тадқиқ этиш;
10) криминалистик ҳисоблар.
Криминалистик техникасининг вазифаси - содир этилган, шу қатори
божхонага оид жиноятга доир маълумотларни, далилий ашѐларни топиш,
тадқиқ этиш ва содир қилинган жиноятнинг аниқ тавсифини беришдан
иборатдир (барча тергов ҳаракатларни олиб боришда). Жиноят эса,
текширилаѐтган воқеа ҳолатининг моддий хоссалари (қўриниши)да ўз
аксини топади.
Криминалистик техниканинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
1)
табиий ва техника фанларининг маълумотларидан жиноятни
очишда фойдаланиш амалиѐтини ўрганиш ва илмий умумлаштириш;
2)
жиноятчиликка қарши курашишда табиий ва техник фанларнинг
янги имкониятлари ва кашфиѐтларини ўрганиш;
3)
жиноят бўйича ашѐвий изларни аниқлаш, қайд этиш ва тадқиқ
қилиш, жиноятнинг олдини олишда фан-техника тараққиѐи ютуқларидан
фойдаланиш, янги криминалистик усул ва воситаларни, шунингдек амалий
тавсияномаларни яратиш.
Криминалистик
техниканинг
умумий
қоидалари
моҳиятини
қуйидагилар ташкил этади:
- криминалистик техниканинг тизими ва вазифалари;
- жиноятни очиш ва тергов қилишда қўлланадиган криминалистик
техниканинг умумий тавсифи;
- криминалистик техникадан фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари.
Тергов ва экспертиза амалиѐтини ўрганиш ва умумлаштириш
криминалистик техника учун жуда муҳимдир. Жиноятчиликка қарши кураш
тажрибасини тадқиқ этиш янги илмий усулларни излаш ва унумли экспертиза
усулларини яратишга ѐрдам беради. Тадқиқот объектининг хусусиятини
назарда тутиб, экспертлар мавжуд фан-техника усулларини мослаштирган
ѐки экспертизанинг янги усулларини яратган вақтлар кўп бўлган. Масалан,
микрообъектлар, хид излари, фонограмма-фоноскопия ва хоказоларни
криминалистик тадқиқ этиш шулар жумласидандир.
Техник-криминалистик воситаларнинг тавсифи. Техник-криминалистик
воситалар атамаси тор ва кенг маъноларда қўлланилади. Кенг маънода
қўлланганда қуйидагилар назарда тутилади: турли хил объектлар - ашѐвий
далиллар, излар билан ишлаш ва тахлил қилиш методикаси; ашѐвий
далилларни топиш, қайд этиш ва олиш усуллари; уларни тадқиқ этиш
экспертизаси усуллари; турли асбоб ва ашѐлар, ахборот-қидирув ва қайд
этиш тизимлари ва хоказо.
Бу атама тор маънода қўлланганда эса ѐритув, ўлчов, оптик, қидирув,
фото-, фоно-, видео воситалари; излар билан ишлаш воситалари (кукунлар,
эритмалар, аэрозол ва бошқалар), компьютер техникалари манбаси,
шунингдек криминалистик мақсадларда қўлланиладиган уларнинг мажмуи
назарда тутилади.
Техник-криминалистик воситалар муаммоларни аниқлашига кўра,
қуйидагиларга мўлжалланган:
- турли излар ва бошқа объектларни топиш, қайд этиш ва олиш (кичик
дактилоскопик
муйқаламдан
тортиб,
то
кўчма
криминалистик
лабораторияларгача) учун;
- ашѐвий объектларни қидириш учун (криминалистик ҳисоблар,
ахборот-қидирув тизимлари, автоматлаштирилган қидирув тизимлари,
коллекция ва картотекалар);
- ашѐвий далилларни экспертиза қилиш учун.
Криминалистика техникаси воситалари, услублари, йўл-йўсинлари ва
услубиѐтларни ишлаб чиқишда мазкур фанларнинг ютуқларидан, шунингдек,
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг илғор тергов тажрибасидан
фойдаланади. Бундай ютуқлардан фойдаланиш, масалан: кимѐ, биология,
физика ва бошқа фанларнинг у ѐки бу усуллари воситалари ва услубларини
оддийгина кўриб олиш деган маънони англатади. Криминалистика техникаси
жиноятчиликка қарши курашда юқорида санаб ўтилган фанларнинг
асосларини жиноят ишларини судда кўриш вазифаларидан келиб чиққан
ҳолда ижодни бойитади ва муайян мақсадга мослаштиради. Шу билан бир
қаторда криминалистиканинг махсус йўл йўсинлари, услублари ва техника
воситалари ҳам ишлаб чиқилган ва бу иш давом этмоқда. Криминалистика
бир томондан табиий ва техника фанларининг, бошқа томонидан,
жиноятларни очиш ва уларни олдини олиш учун яратилган услубларнинг
бутун бир тизими жамланган бўлиб, улардан суриштирувчилар, терговчилар,
мутахассислар экспертлар, судлар муваффақиятли фойдаланмокдалар. Бу эса
ўзига хос, мустақил юридик мазмун билан бойитади.
Криминалистика техникасининг асосий моҳияти жиноят воқеаси билан
боғлиқ бўлган моддий вазиятни аниқлаш, ўрганиш, қайд этиш мақсадида
техник воситалари, йўллари ва услубиѐтларини, далилларни фош қилиш,
қайд этиш, тадқиқ қилиш, шунингдек, техника-криминалистика жиҳатидан
тавсифлашни, жиноятлар рўйхатида қайд этиш, криминалистик аҳамиятга
эга бўлган объектларни қидириш идентификациялаш услубларини ишлаб
чиқиш ва такомиллаштиришдан иборатдир.
Жиноят - ўтган даврда юз берган, яъни содир этиб бўлинган воқеадир.
Жиноятчини топиш ва кейинчалик ўрганишда воқеа юз берган жойда, воқеа
қатнашчиларида, кийим-кечагида қоладиган моддий изларнинг аҳамияти
каттадир. Криминалистика техникаси ҳар қандай из ва ашѐвий далилларни
топиш, сақлаб қолиш, қайд этиш, олиш ва тадқиқ этиш воситалари, йўл-
йўсинлари ва услубларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Ҳар қандай
жиноят ҳам конкрет вазиятда, муайян макон, ҳамда вақтда содир этилади.
Бундан келиб чиқадики, криминалистика техникасининг вазифаси уқтириб
ўтилган факторларнинг таъсирини ҳисобга олиши мумкин бўлган, қонкрет
объектлар ва ҳодисаларни аниқлаш имкониятини берадиган илғор
услубиѐтларни яратишдан иборатдир.
Криминалистик техникасининг асосий вазифаси:
- тиббиѐт, кимѐ ҳамда техника билимлари асосида далилий ашѐларни
қидириб топиш;
- уларни тўплаш;
- текшириб кўриш усул ва услубларини (методларини) ишлаб чиқиш;
- ашѐвий далилларнинг моддий белгиларини аниқлаш ва қайд этиш;
- кимѐвий таркибини (гиѐҳванд, прекурсор, портловчи ва бошқа
моддаларни);
- физикавий тузилиши;
- қайси гуруҳга мансублиги ҳамда хусусий белгиларини, далилларни
аниқлаш усул ва услубларини (методларини) ишлаб чиқишдир.
Криминалистика фанида «воситалар» дейилганда - жиноятларни тергов
қилиш ва уларнинг олдини олишнинг муайян мақсадга эришиш учун зарур
бўлган буюмлар тушунилади. Жиноят ишларини судда кўришда далилларни
тўплаш ва тадқиқ қилиш мақсадида оператив-қидирув фаолиятида эса
хақиқий маълумотларни аниқлаш учун фойдаланиладиган ҳар қандай буюм
техника-криминалистика воситаси бўлиши мумкин башарти, уқтириб,
ўтилган маълумотлар далил бўлиб хизмат қилиши ва улардан жиноятларни
ва уларни содир этган шахсларни аниқлаш учун фойдаланиш мумкин бўлса.
Криминалистик техникаси воситалари - ўзининг мақсадига қараб,
асосан дастлабки суриштирув-тергов ва криминалистик экспертиза
ўтказилишида қўлланилади. Масалан, кечиктириб бўлмайдиган тергов
ҳаракати, воқеа содир бўлган жойини кўздан кечириш вақтида
суриштирувчи, терговчи махсус ишлаб чиқилган методика (усул ва услубиѐт)
асосида теварақ-атрофни, топилган ва аниқланган ашѐвий далилларни суд-
фотография усулларида суратга олади, ўлчайди, план, схемалар (чизмалар)
тузади ҳамда баѐнномада қайд этади.
Криминалистика мавжуд техника воситаларидан, содир этилган, шу
қатори божхонага оид жиноятлар бўйича суриштирув-тергаш, уларни олдини
олиш мақсадларига мослаштирилган махсус илмий-техника воситалари,
жумладан, ҳар хил аппаратуралар, мосламалар, материаллардан жиноятга
қарши кўраш ишларига мослаштирилган ҳолда фойдаланади, ҳамда янги
илғор замонавий махсус криминалистика техникаларини ишлаб чиқиш билан
ҳам шуғунланади.
Масалан:
- компьютер ва компьютер дастурлари;
- маҳсус турли тергов чемоданлари;
- оператив (тезкор) сумка, (контрабанда тезкор ходимлари учун);
- овоз ѐзиш ва оптика, фото-видео тасвирга олиш воситалари;
- микроскоп ва бошқа аппаратлар, мосламалари;
- жиноятнинг содир бўлмаслигини таъминлаш учун ҳар хил махсус
илмий-техника (кимѐвий) воситалари.
Do'stlaringiz bilan baham: |