103
(
ѐки кофир жинларнинг
Шайтонваччага ўзи ҳақидаги шум хабарни
бир амаллаб етказганлари)
Айтиб йиҚлаш ѐш имом домла келгунича давом этди. У йиҚлаѐтганларга қараб
худди Ўожи отага ўхшаб қаттиқ-қаттиқ гапирди. Бир пайтлар Ўожи отанинг ўзлари ҳам
шундай қилардилар.
— Ўой яхшилар, динимизда айтиб йиҚлаш йўқ. Худди гуноҳкор бўлиб қоласизлар-
а! Ахир Аллоҳдан етган ажалга исѐн-ку бу! Ўожи ота биздан
рози кетсин десанглар
айтиб йиҚламанглар. ЙиҚини ўрнига таҳлил айтинглар, «ла илаҳа иллаллоҳ» денглар,
отага шундан фойда. ЙиҚидан фойда йўқ...
— Кечирасиз имом домла,— деди кимдир одамлар орасидан,— сиз Аллоҳдан етган
ажал деяпсиз, балки бандасидан еткандир-а?
— Сиз кимсиз? Нимага азада фитна қўзҚаяпсиз?
— Мен мустақил дедективман.
— Бундай дейишга бирон асосингиз борми?
— Бор-да, бўлганда қандоқ. Ўожи отанинг невараси отамни бувим ўлдирдилар,
деяпти. Сурги дори деб, аталага заҳар қўшиб бердилар дейди. Буви бўлсалар ѐш имом,
яъни сиздан кўряпти. Кеча шомга яқин ифторликдан олдин отанинг ҳузурига бирров
келиб кетган экансиз. Чолимнинг ўрнига шу ѐш имом кўз олайтириб юрарди, чилласи
тугаб яна ўрнини олиб қўяди деб, заҳар берган бўлса керак, деяпти. Бу
гапларга нима
дейсиз?
— АстаҚфируллоҳ,— деди имом домла ранги-қути ўчиб,— қачондан бери
азаларимизга дедективлар аралашадиган бўлиб қолди? Азаларимизни тинч қўйинглар,
шов-шувни бошқа ѐқдан қидиринглар.
— Жавоб беришдан ўзингизни олиб қочманг,
имом домла, яхшимас, Худодан
қўрқинг.
— Сизга отанинг қотили керакми? Озгина сабр қилинг, майитни тупроққа топшириб
олайлик, кейин гаплaшамиз. Ўа, жанозани кечиктирмай ўқийлик.
—
Кечирасиз,— деди дедектив бўш келмай,— ҳозир бу ѐққа қараб бутун бошли
лаборатория йўлга чиққан. Майит текширилмагунча жаноза ўқилмайди.
— Бу киши ҳақ гапни айтяптилар, жанозани кечиктириб турайлик, — деди кимдир.
— Ё Худойим, наҳотки, қўй оҚзидан чўп олмаган шундай одамни душмани бўлса-я?
— Ўа-я, нималар бўляпти, ўзи?
— ҚишлоҚимизга кўз тегди...
Шу пайт спорт ўқитувчиси, Райимберди алкаш, Дадамирза Қийбатчи тўрт
томонга
чопиб қолишди.
— Невара қочди, ушланглар уни. Отани ўлдирган ўша, ўша... У сохта невара...
Бошқа сайѐралик... келгинди...
— Ваҳима қилманглар, ҳеч қаѐққа кетмайди, Худо уни билиб оѐҚини синдирган,—
деди имом домла саросимага тушиб,— қўлтиқтаѐқ билан узоққа боролмайди.
— Қўлтиқтаѐқлари мана, ўзи йўқ,— деди спорт ўқитувчиси иккита қўлтиқтаѐқни
кўрсатиб.
— Ё алҳазар, қўлтиқтаѐқлар ҳам хўжакўрсинга экан-да...
— Ана холос...
Шу пайт кампир ичкари уйдан додлаб чиқди. У энди ѐлҚондан эмас, ростдан йиҚлар
эди.
104
— Вой одамлар, шўримга шўрва тўкил-де... Топган-тутганимни ўмариб
кетиб-де... Капан гадо бўл-де-е-м...
Шу пайт кимдир:
— Ана, ана,— деб томни кўрсатди. Ўамма шу томонга қаради.
Бу пайтда Шайтонвачча Ажинашамолнинг
кодини айтиб улгурган, орқасида сафар
халтаси, соябони узун бош кийимида пастдагиларга тиржайиб қараб турарди.
— Туш бола пастга, барибир қочиб қутила олмайсан. Сирларинг аллақачон фош
бўлган, — бақирди имом домла, — ҳаммаси мана бунга ѐзилган,— деб қўйнидан бир
даста қоҚоз олиб кўрсатди.
Шайтонвачча гап-сўзларга парво ҳам қилмай осмонга қаради. Тепасида
Ажинашамол пайдо бўлди. «Буюрсинлар, хизматлари бош устига» деган овоз гулдираб
кетди. Турганларнинг эси оҚиб қолди.
— Кўтар мени бу дардисарлар оламидан,— буюрди Шайтонвачча.
Ўовли юзи тўс-тўполон бўп кетди, нимаики нарса бўлса бари осмони фалакка учди.
Шайтонвачча кўздан Қойиб бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: