Эркин Малик



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/55
Sana21.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#43412
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   55
Bog'liq
@KitobxonlarUz Shaytonvachchaning Nayrangi

ИККИ ЁРТИ БИР БУТУН 
 
(ѐки Шайтонваччанинг ғалати найранглари) 
Чол ҳовлига кирибоқ чўрини ҳайдаб солди. Ўа, қорасини ўчирди. Гўѐ ҳаммасига 
ўша айбдордек. Аммо шундай қилиб катта хатога йўл қўйди. Чунки чолга бу ҳовлида 
биттаю битта садоқатли одам шу чўри эди. 
— Оҳ, — деди кампир Шайтонваччага арз қилган бўлиб, — бу чол ниманг бору 
ниманг йўқ демай эрта кунда очиқ гўрга кириб олди-ку. Шу ҳолига чўрини ҳайдаб нима 
қиларди. Эсизгина, шунча тилла тиш савил кетди-я! 
— Анови кинначи хотиндан ўмарган пулларимиз турибдими, бувижон, — деб 
Шайтонвачча кампирдан сўради. Энди у қўлтиқтаѐқ билан ҳожатга ўзи бориб-келадиган, 
ҳовлини сайр қиладиган бўлиб қолган эди. 
— Ов, — деди кампир энсаси қотиб, — ѐтиб еганга тоҚ чидайдими, пул қолибдими 
сенга. Жин чалганлар ҳам кемай қўйди. Кинначи ҳам бозорим касод деб нуқул
минҚиллайди. Ўе, бозорингга ўт тушсин. 
Кампир нолиб туриб, бирдан ҳушѐр тортди: — Пулни нима қиласан, шу ҳолингга, 
болам? 
— Ўужрадан кўчага туйнук очиб, тижорат қилмоқчиман. 
— Вой ақлингдан ўргилай сени, каллангга шунақанги зўр фикрлар келадики. Хўп 
иш қиласан-да, болам, сенга ўхшаган ногиронларга солиқчилар ҳам индамайди. Локин 
қўл ўлгур калта-да, болам. Барибир бир йўлини қилмасак, бўлмайди, қиличини қайраб 
қиш келяпти. Сигирларга ем, товуқларга дон керак. Бирорта қўй олиб, тузлаб олсак ѐмон 
бўлмасиди, — шундай деб Шайтонваччага тикилди кампир. 
— Йўли бор, — деди Шайтонвачча, — мени олтин медалимни сотасиз, ўшани 
пулини айлантирамиз. 
— Вой сендан ўргилай, сутхўрлик қиламизми? 
— ЙўҚ-е, нималар деяпсиз, бувижон, отамни ҳурмати бор-а. 
— Ўе, отанг ўлиб отасиз қол, қандоқ қилиб айлантирмоқчисан, бўлмаса? 
— Сиз қишлоҚимизда йўқ нарсаларни олиб келиб берасиз, мен ўтирволиб сотаман. 
— Унда пулни хўжайини сен бўларкансан-да, ҳа ѐқмай кетсин! 
— Ўечамда, обкелган нарсага сиз ўз хизмат ҳақингизни қўясиз, мен ўзимникини 
қўяман. Тижорат деганлари шунақа бўлади-да, бувижон. Сармоя ўртада айланаверади. 
Унга тегилмайди. 
— Яхши, мен сенга попирос, нос, кўкнори, ароқ обкелиб бераман. Аммо лекин 
«Бренди»си менга маъқул бўп қолди-да, болам. Диктир қизни нимага тили бийрон-
бийрон десам, нуқул «Бренди» ичаркан. 
— Йўқ, бувижон, бу моллар билан узоққа бориб бўлмайди, бу моллар ҳаром, ундан 
кейин отам чилла ўтириб чиққандан кейин дўконимизга ўт қўйворадилар-а, ўт. Сиз менга 
бехитроқ нарсаларни олиб келиб беринг. 


85 
— 
Бўпти, 
унда 
газламаларнинг асилидан обкелиб бераман. Хотин-халаж 
дўконингни атрофида ўралашиб кетолмай қолади. 
— Уям бўлмайди, рўзҚорга ҳар куни керак бўладиган нарсалардан обкелинг. 
Масалан: гугурт, туз, чой, макарон, шакар, ѐҚ, совун, ун... шунга ўхшаганлар... 
— Э, унда обкелганларим ўзимизни рўзҚорга ҳам кириб кетади-да, савдони бош-
охирини тополмай қоламиз. 
— Хотирингиз жам бўлсин, ишлатсак, сотиб олиб ишлатамиз. Сизга алоҳида, ўзимга 
алоҳида даптар очаман. Ким қанча еганию ичганини ѐзиб бораман. Дўкон молига хиѐнат 
қилиш йўқ. Ўисобли дўст — айрилмас... 
— Вой-й-й, шунақа дегин? Сени калланг калламас, нақ институт, — деб кампир 
яйраб кулди. — Майли, сен айтганча бўла қолсин, локин чолни нима қиламиз, чолни? У 
чилла ўтириб, еб ѐтвурса... 
— Отамми, отам сиззи қарамоҚингизда бўлади-да, бувижон. ¤з вақтида отамни хўп 
соҚиб егансиз, ҳузурини кўргансиз. Буни қайтар дунѐ, дейдилар. 
— Ўузурмиш, ҳе ордона қолсин, бир умр тишимни кирини сўриб яшадим, отангни 
топгани нуқул масжиднинг ҳалимига кетган. Гаппи кўпайтирма, неварасисан, ўзинг 
боқасан. 
— Бунақа дейишга ҳаққингиз йўқ. Мен ҳали вояга етмаганман. Қонун мени ҳимоя 
қилади. Олдин ўн саккизга кириб олай, кимни боқиш ва боқмасликни ўзим ҳал қиламан. 
— Вой-й-й, қонунниям билади-я бу, яшшамагур. Биз буни жиннихонага жўнатдик 
десак... Али десам бали дейди-я, тавба. 
— Бўпти, — деди Шайтонвачча бу ѐҚини ҳам ўзича текислаб, — отамга ҳам битта
даптар очиб қўямиз. Чилла ўтириб чиққанларидан кейин ҳисоб-китоб қилиб, қўлларига 
чек берамиз, қуртдек қилиб тўлаб қўядилар. 
— Айтяпман-ку сени калланг калламас — институт, деб. Икки ѐрти бир бутун 
бўларканмиз-да, болажоним. 
— Шундоқ, бувижон, шундоқ! 
Шундай қилиб, чол чилла ўтириб, ўзини ибодатга, кампир билан набира ўзини 
тижоратга урди. 

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish