81
— Шундай қилиб, — дерди диктор қиз, — тунов кунги тўс-тўполонда дом-
дараксиз йўқолган машҳур жарроҳимиз топилди. У қўрқиб кетганидан балнисанинг
ўликхонасига кириб олган экан. ¤ша ерда музлаб қопти, бечора. ҚизиҚи шундаки, у
кишининг чўнтагидан манови олтин медаль билан, манови тилла тақинчоқлар топилган,
— дея ялтир-юлтирларни намойиш қилди диктор.
— Воҳ,— деб юборди кампир беихтиѐр липпасини ушлаб, —
ахир булар меники-
ку...
— Биз, — деб сўзида давом этди диктор, — олтин медални аниқладик, у
xўжақишлоқлик чемпионники. Мана бу тилла тақинчоқларга ҳайронмиз, булар қаттан
кеп қолди экан? Маълум бўлишича, жарроҳимиз бола-чақа қилмаган, хотинига
тегишлими десак...
— Вой, меники, меники деяпман-ку доно қизим, меники,—
деб кампир
телевизорнинг ичига кириб кетай деди, — ҳа, «малчиш»ка қилган сочларингдан ўргилай
сени, меники... Диктор бепарво сўзида давом этарди:
— Умуман олганда бу нарсалар у кишининг чўнтагига қаердан келиб қолди? Бу ерда
бир сир бор. Шу ва шу каби саволларга эртага Хўжақишлоққа борганимизда жавоб
топишга ҳаракат қиламиз. Ўа, биз бу мавзуга яна қайтамиз, бизнинг каналда қолинг...
— Ана, — деб чапак чалиб юборди кампир, — буюрмапти-ку, Худо бор-да, Худо. Бу
диктор қизим бало экан, бир нарсанинг кетига тушдими охирига етмай қўймас экан.
Кесин, менга деса телевизорлари билан кўчиб кесин, бир иззатини жойига қўйиб кутиб
олай. Ўа, жасадинг ўликхонада чиригур анови дўхтирни ўзимоқ телевизорга чиқиб,
шармандасини чиқариб бераман...
Кампир шу куни чўрини уйига юбормади. Кечаси билан ҳали ѐҚли патир, ҳали
жиззали нон, гўштли сомса ѐпиш билан овора бўлди. Қозонларга ҳам икки-уч хил овқат
ташланди. Дастурхонда жондан бўлак ҳамма нарса муҳайѐ бўлди.
— Қалай, — деди кампир чўрига,— ками кўсти йўқми, бўлса айт,
яна азиз
меҳмонларнинг олдида уялиб қолмайлик.
— Ўалидан бери айтишга тилим айланмай турувди, холажон, камчилиги бор-да —
деди чўри кўзлари ўйнаб.
— Ўа, қуриб кетма, ичимсан-да, ичим, — деди кампир эҳтиѐти шарт у ѐқ-бу ѐққа
қараб, — менам ўшани ўйлаѐтувдим...
— ¤ша бўлмаса, оѐқларини тагига қўй сўйинг, барибир ўрнига тушмайди. Бўлганда
ҳам зўридан бўлиши керак. Ўа, улар пақат зўридан олишади.
— Хотин бошимиз билан зўрини қаттан топамиз, шундан ке?
— Райимберди алкашникида бўлади, зўрини сотади-да,
фойдасига пастини олиб
ичиб юради.
— Шундай дегин, унда манови пулни олгин-да, тезда бехит қилиб ке...
— Хўп бўлади, маликам, амрлари бош устига, — хандон отиб кулди чўри.
Шу куни Ўожи отанинг ҳовлисида нималар бўлмади... Ўовли гўѐ кино майдонига
айланиб кетди. Тилла тақинчоқлар тантанали равишда кампирга бус-бутун топширилди.
Кампир ўлиб кетган қароқчи, порахўр жарроҳни аяб ўтирмади, шармандасини чиқарди.
Икки бирдек пенсионерни болангни оѐҚини кесаман деб қўрқитиб, пенса пулларию
тақинчоқларигача шилиб олганларини айтди. Шайтонваччанинг
азайимхонлиги билан
боҚлиқ интервьюлар уюштирилди. Мухбирнинг бундан бу ѐҚига спортни ташлаб,
азайимхонлик билан шуҚулланасизми, деган саволига Шайтонвачча йўқ деб жавоб
берди. Азайимхонлик билан узоққа бориб бўлмайди, бизнес—
тижорат билан
шуҚулланаман, деди. Хуллас, мухбирлар чўри топиб келган «зўри»нинг таги кўрингунча
82
ҳовлида базми жамшид қилишди. Кейин кампир билан она-бола тутинишиб, оҚиз-
бурун ўпишиб, хайрлашишди.
Ўаммадан ҳам Шайтонвачча шу куни эркин-эркин нафас олиб яйради. Ўовлида юз
берган ўзгаришни биринчи бўлиб ўша сезди. Ўа, ҳовлига чўри топиб келган «зўри»
кириши билан Хитой қўрҚони нуради. Ўаром ўз кучини кўрсатди. Фаришталар ҳовлини
ташлаб чиқиб кетишди. Чор атрофдан шайтону кофир жинлар мўри-малаҳдек
ѐпирилишди. ЁнҚоқ устига ўз қора байроқларини тикишди.
Ўожи отанинг намозларидан хушу ва хузу кетди. Шайтони лаъин отанинг
жойнамозигача кириб борди. Намоз ичидаги ракатларни чалкаштириб, сураларни эсидан
чиқара бошлади. Нуқул шайтон дўмбиллаб-сўмбиллаб юрган чўрини чолнинг кўз олдига
олиб келиб, ақли ҳушини олар эди. Чол илгари ҳеч қачон бунақа аҳволга тушмаганини
эслаб, тунлари Аллоҳга нола қиларди. «¤зимни ўзимга ташлаб қўймагин, эй
Парвардигорим,
бир ожиз бандангман, худди адашибла кетаман-а». Чол кундан-кунга
чўкиб борарди. Кампир чолнинг вақти-соати яқин деб кафанлигини бир-икки
шамоллатиб ҳам қўйди. Бу дақиқаларни кампир сабрсизлик билан кутарди. Чолдан кейин
қолиб, топармoн-тутармoн невараси билан даври-давронлар суришни ўйларди. Буни
сезган чўри опа чолга зимдан ачиниб қўярди. Лекин қўлидан нима ҳам келарди. Жилови
кампирнинг қўлида. Хоҳлаган вақтида тилла тишларини қоқиб олиши мумкин. Анови,
олтин медалу тақинчоқлар қайтиб келгандан кейин кампир янаям гижинглаб кетди.
Do'stlaringiz bilan baham: