ОСОЙИШТА КУНЛАР
(ѐки Шайтонваччанинг «арғамчиси»)
Шайтонваччанинг оѐҚига тахтакач тушиб, унинг учун осойишта кунлар бошланди.
Сигирга ўт юлиш, товуқларга қараш билан боҚлиқ ташвишлар чўрининг ўзига қолиб
кетди. Яна у Шайтонваччага ҳам қарайди, зарурат бўп қолса тувак тутади. Анови
бойликлардан айрилгач, дастлаб кампирнинг фикри ѐди чўрининг оҚзидаги тилла
тишларда бўлиб қолди. Қани энди чўрилигидан ҳам воз кечсаю тишларини қоқиб олса.
Афсуски иложи йўқ. ¤зи кув пишишга ҳам зўрҚа яраяпти. Бўлмаса аллақачон тилла
тишлар кампирнинг липпасига тушиб кетарди. Буни чўри ҳам сезиб қолган шекилли,
қошдан қовоқ қайтармай дуч келган ишни қилиб юрибди. У ҳар замон, бир замонда
Ўожидан панага олади. Баъзан тортинибгина салом бериб қўяди. Баъзан кўриб,
кўрмаганга олади. Ахир кампир билан келишиб қўйган-да. Буни устига «Ўожи ота
табарруклар, тегсам, теговраман» деб бошидаѐқ қовун тушириб қўйган. Чол кампиридан
бу жувон нима қилиб юрибди, деб ижикилаб сўрамаса ҳам бефарқ эмас. Нуқул
кампирининг оҚзини пойларди, ўзи бир нарса деб қолар деб. Ахири кампирнинг ўзи
ѐрилди: — ¤Қлингизни устозини дуо қилинг, қарашгин деб, хотинини юбориб турибди,
— дея бу ѐҚига ҳам тўн кийдириб қўяқолди кампир. Буни кампир атайлаб чўрига
эшиттириб айтди. Чунки у «Ўожи отам ҳовлида бўлсалар ўҚрига ўхшаб қўлим ишга
бормаяпти, ушлаган нарсам қўлимдан тушиб кетяпти» деб кампирга зорланган эди. Бу
гапдан кейин чўри опа жудаям ўзини қўйиб юборди. Сигир соҚиш, кув пишишлардан
кампирни озод қилди. Ишга берилиб кетганларида унча-мунча хиргойи ҳам қиладиган
бўлди. Ўожи ота энди жумага борганида унга ҳам бир нималар илиниб, олиб келадиган
74
одат чиқарди. У бўлса, арзимаган нарсани ҳам катта нарса ўрнида билиб, қайта-қайта
миннатдорчилик билдирар эди.
Буларни кўриб, кузатиб ѐтган Шайтонвачча «Думи тугуклар» мадрасасидаги
устозларининг гапини эслаб, кулиб қўйди. «Аѐллар шайтонларнинг арҚамчисидир», бу
— бизнинг эътирофимиз эмас,— дерди шохдор раис, — охирги замон пайҚамбари
Муҳаммад (алайҳиссалом)нинг эътирофлари, дарҳақиқат, биз эркакларни кўпроқ
аѐлларни ўртага қўйиб йўлдан урамиз. Хотинларни эркакларнинг кўзига ноз-карашмали,
ҳурилиқо қилиб кўрсатамиз. Қарабсизки, маст бўлган туядек бўкириб босар-тусарини
билмай қолишади, керак бўлса иймонларини ҳам бир пулга сотиб юборишади.
Шайтонвачча ўзи қилиб қўйган ишга ўзи ҳайрон бўлиб ѐтарди. Кампирнинг рашклари
қаѐққа кетди? Одам болалари аста-секин ҳамма нарсага кўникар экан-да. Наҳотки бу
офатижон хотин вақти келиб чолнинг бўйнига «арҚамчи» бўлиб тушса. Наҳотки
устози Қўдайганича хотинсиз қолиб кетса. ¤ртада Қов бўладиган бола-чақаси ҳам йўқ-
да, бечоранинг. ТуҚмагани учун ҳам нуқул коптокдек сакраб юради, бу хотин.
Шайтонвачча шуларни ўйлаб, хаѐл суриб ѐтган эди, очиқ эшикдан пилдирашиб
Ойимсупургилар кириб келишди.
— Биз энди бу номи улуҚ, супраси қуруқ ҳовлига бошқа келмаймиз, — дейишди
улар кутилмаганда томдан тараша тушгандек қилиб. Шайтонвачча қўрқиб кетди.
Наҳотки Ажинашамол унга бўйсунишдан бош тортган бўлса. Усиз Шайтонвачча нимаям
қила оларди?
— Нима бўлди? — сўради у шошиб, — шундоҚам қойил қилаѐтганларинг йўқ,
ҳамма иш ўзимга қолиб кетган.
— Бу уйда суяк-саѐқ ейилмас экан, оч қоляпмиз.
— Шугинами? — бирдан чиройи очилди Шайтонваччанинг,— шу бугуноқ бу хатони
тузатамиз, қани ишга марш...
— Бувижон,— деб чақирди Шайтонвачча ѐтган жойида.
— Бунча бақирасан,— деб қўшни хонадан чиқиб келди кампир, — гапир, нима
дейсан?
— Иш чатоқ.
— Яна нима бўлди? — деб кампир капалаги учиб телевизорга қаради.
— Телевизордамас, ҳовлида... тўполон.
— А, яна телевизорчилар келдими, кувдастам қатта қолди экан-а? — деб кампир
тўрт томонга аланглади, — қуриб кеткур анови чўри хотин рўзҚорга аралашгандан бери
бошимиз ташвишдан чиқмай қолди-да...
— Э, қулоқ солсангиз-чи, гап бошқа ѐқда, мен боҚдан келсам, сиз тоҚдан келасиз-а,
ҳовлимиздаги жинлар бизга қарши бош кўтаришибди.
— А, — қўрққанидан кампирнинг кўзлари ўйнаб кетди,— нималар деяпсан,
яшшамагур.
— Мени олдимга жинлар ўз вакилларини киритишди, номимиз улуҚ, супрамиз
қуруқ эмиш, бундоқ суяк-саѐқ емас эканмиз, улар нуқул оч қолишяпти экан.
Айтганларини қилмасак эртага сизни чалиб оҚзингизни қийшайтириб кетишар экан.
— Вой-й-й,— деб кампир бир аҳволда ерга ўтириб қолди. –Айиб анови қурумсоқ
чолда,— Шайтонваччага арз қилган бўлди у,— бўлмаса ўзи минг марта айтади еган
суягимизда жинларга насиба бор деб. Шундай дейдию илмига амал қилмайди,
яшшамагур, чол. Нуқул лаҳм гўшт олиб келади. Ё жинларга чалдириб, эрта кунда мендан
қутилиб-а, нима дединг?— даҳшат билан қаради кампир Шайтонваччага.
75
Шайтонвачча ѐтган жойида елка қисиб қўя қолди. Нимаям дейиши мумкин. Бўлса
бордир. Ўаммани қўйиб чол ичидагини айтармиди.
— Ўозироқ бориб, қассобдан ўзимоқ суякли гўшт обкеламан. Чол ниятига етолмай
ўлсин...
Шайтонвачча кампир нимага шаъма қилаѐтганини сезиб, «арҚамчи»ни эслаб қўйди.
Яна ўша шохдор раиснинг сўзлари қулоҚининг тагида янгради: «Жинлар охирги замон
ПайҚамбаридан ейдиган таъомлари ҳақида сўрашганида у улуҚ зот шундай жавоб
берганлар: «Сизларга Аллоҳ номи билан сўйилган ҳайвоннинг суяклари гўштдан кўра
тўйимли бўлади, ҳайвонларнинг тезаги эса уловларингизга озуқадир». Шайтонвачча
Ойимсупургиларнинг арз-додларидан билдики, дастурхондан жинларга суяк-саѐқ тушиб
турмаса уй эгасидан ўч олишлари турган гап. Оч қолса ит ҳам тишлайди. Сигир сутини
соҚдирмай қўяди. От, эшаклар тепади. У «кампирга жин чалиб кетади», деб билгандек
айтди.
Югурганича ҳовлидан чиқиб кетган кампир салда гўшт кўтариб, оҚзи қулоҚида
қайтиб келди.
— Гаппи эшит, болам — деди у Шайтонваччага суюнчилаб,— қассобга гўштни
суякли қилиб тортинг десам, ҳазиллашманг, эна, дейди. Сени айтганларингни айтиб
беровдим, бақа бўп қолди, бақа. Мендан кейин навбатда турганлар, бизгаям суякдан
қолсин деб, талашиб қолишса бўладими? Ана томоша-ю мана томоша! Буни устига
қассоб нима деди дегин. «Неварангиз жинлар билан гаплашса азайимхон экан-да, мен
азайимхонлардан пул омийман» деб пулни қайтариб берса бўладими. Бирам суюндим
дегин, кела-келгунча қассобни дуо қилиб келдим...
— Бекор қипсиз, пулни ташлаб келишингиз керак эди, отам эшитсалар уйдан овқат
емай қўядилар, — деди Шайтонвачча жўрттага.
— Э, емаса заҳарни есин?
Шайтонвачча чолнинг «арҚамчи»си ўзи билан эканини тушуниб етди.
Do'stlaringiz bilan baham: |