Беморларни касалхонага тушган вақтидаги клиник-функционал
кўрсаткичларини назорат гурухи билан таққосий тавсифи.
Миокард инфаркти ўтказган беморларни текшириш натижаларини
солиштириш ва талқин қилиш мақсадида 37-58 ёшдаги 20 та соғлом
шуғулланмаган (назорат гурухи) шахсларда динамик жисмоний иш
қобилияти, статик чидамлилиги, хаёт сифати ва рухий холати ўрганилди.
Соғлом ва текширув гурухи вакиллари жинси (соғлом гурухда – 20 кишидан
1 та аёл, текширилувчи гурухда – 120 тадан 5 та аёл), ёши (52,05±1,11 ёш
50,43±1,02 га нисбатан), антропометрик кўрсаткичлар (соғломларда тана
оғирлиги индекси – 26,91±0,8 кг/м², беморларда – 28,37±0,71 кг/м, р>0,05)
бўйича деярли бир биридан фарқ қилмади.
20 та текширилувчидан 19 тасида (95%) синамани тўхтатиш мезони
бўлиб ЮҚС субмаксимал даражага етиши, 1 кишида (зўриқиш қуввати 125
Вт) чарчаганлиги боис синама тўхтатилди.
Соғлом кишиларда ВЭМ сўнги босқичи қуввати 125-150 Вт, тепкини
айлантириш вақти 14-20 дақича, бажарилган иш қуввати 52,5 дан 115,5 кДж
атрофида бўлди ( 1 жадвал).
ОИЗ бажаришда ОМҚМК кўрсаткичи 140-190 кг, ССЗ – 105-142 кг
чегарасида бўлди.
6 дақиқали юриш синамасини барча текширилувчилар интенсив
тартибда бажариб, босиб ўтилган масофа 610 дан 690 метргача қайд этилди.
Назорат гурухида ХФК рухий тести натижалари тахлил этилганида
текширилувчиларда рухий холати ижобий эканлигини кўрсатди. ХС
кўрсаткичи умумий 4,2±0,29 баллни ташкил қилди. Беморлар касалхонага
тушган вақтда бирлаштирилди, натижалар эса 1-жадвалда келтирилган.
Инфарктдан кейинги кардиосклероз мавжуд беморларда зўриқиш қуввати ва
вақти, хамда зўриқиш юқори нуқтасидаги икки хисса кўпайтма каби
жисмоний иш қобилияти кўрсаткичларини назорат гурухига нисбатан
ишонарли тарзда камайганлигини кўриш мумкин, бу эса коронар захирани
камайиши ва унинг қон билан таъминланишини бузилишини акс эттиради.
Бундан ташқари соғлом бажарилган синама самараси кўрсаткичлари -
ВЭМ ΔИК/А ишининг «қиймати» соғлом кишиларга қараганда юқорилигини
кўриш мумкин. ВЭМ-синамани тўхтатиш мезони 54% (65 кишида) коронар
касалликнинг ишемик кўринишлари (оғриқ, SТ сегментида ўзгариш, ритм ва
ўтказувчанликнинг бузилиши), 12,5% (15 кишида) АБ критик даражаси,
22,5% (27 киши) ЮҚС субмаксимал даражага етиши бўлган бўлса, 11% (13
киши) эса чарчаганлиги, хансираш, оёқлардаги оғриқ ва бошқа субъектив
сабаблар натижасида синамани давом эттиришдан бош тортдилар.
Беморларда статик зўриқишларга толерантлик хам ишонарли тарзда
паст бўлди (р<0,001 зўриқиш юқори нуқтасида ОМҚМК, ССЗ ва ИК). ИК
ўсиб бориши бўйича ССЗ бажарилиши гемодинамик “қиймати” (ΔИК/ССЗ)
хам соғлом гурух кўрсаткичларига нисбатан юқори бўлди (р<0,001).
11
Олти дақиқали юриш тести 41% беморларда (49 киши) енгиллашган
тартибда, 59% - жадал тартибда (71 бемор) амалга оширилди, бунда босиб
ўтилган масофа соғлом кишиларга нисбатан камроқ бўлди (р<0,001).
1- жадвал
Беморлар ва соғлом кишилардаги асосий субъектив кўрсаткичлар ва
дастлабки функционал холатини солиштирма тавсифи
Кўрсаткичлар
Соғлом
кишилар
М±m
Беморлар
М±m
p
Тинч холда ЮҚС, дақиқада уриш
сони
68,3±0,95
77,98±1,38
<0,001
САБ, мм сим.уст.
114±0,93
130,1±3,1
<0,001
ДАБ, мм сим.уст.
74±0,93
81,4±1,5
<0,001
Қон отилиб чиқиш фракцияси, %
68,65±0,56
54,1±1,2
<0,001
ВЭМ зўриқиш вақти, дақиқа
16,7±0,39
7,96±0,39
<0,001
Зўриқишнинг бўсаға қиймати, Вт
138,75±2,36
75,2±3,78
<0,001
Бажарилган иш хажми, кДж
83,7±3,61
23,3±1,87
<0,001
Зўриқиш юқори даражасида ЮҚС,
дақиқада уриш сони
157,5±0,97
129,53±1,22 <0,001
Зўриқиш юқори даражасида САБ,
мм сим.уст.
175±1,27
160,33±3,36 <0,001
Зўриқиш юқори даражасида ДАБ,
мм сим.уст.
93,5±0,91
94,75±1,33
>0,05
Зўриқиш ИК, шартли бирлик
275,75±2,99 207,56±4,58 <0,001
ΔИК/А
2,45±0,08
5,54±0,5
<0,001
Олти дақиқали юриш тести, м
667,55±3,80
280,6±4,68
<0,001
ОМҚМК, кг
159,9±2,68
101,21±0,54 <0,001
ССЗ, кг
119,65±1,99
75,78±0,39
<0,001
ОИЗ юқори даражасида ЮҚС,
дақиқада уриш сони
111,3±1,11
92,62±1,35
<0,001
ОИЗ юқори даражасида САБ, мм
сим.уст.
151,25±1,27 157,66±3,03
<0,01
ОИЗ юқори даражасида ДАБ, мм
сим.уст.
82,5±0,82
95,16±1,88
<0,001
ОИЗ юқори даражасида ИК, шартли
бирлик
168,46±2,53 146,36±3,94 <0,001
ΔИК/ССЗ
0,43±0,01
0,59±0,02
<0,001
ХС Миннесот индекси, балл
4,2±0,29
53,39±0,4
<0,001
Холл-ахволи, балл
4,94±0,06
1,46±0,05
<0,001
Фаоллик, балл
4,80±0,05
2,02±0,06
<0,001
Кайфият, балл
4,71±0,06
2,01±0,09
<0,001
ХС кўрсаткичлари назорат гурухига солиштирилган тарзда тахлил
этилганда умумий кўрсаткич 54±0,23 баллни (р<0,001) ташкил қилди, бу
асосан даволаш зарурли билан боғлиқ бўлган қайғуриш, мехнат
12
қобилиятидаги чегаралинишлар, жисмоний фаоллик, овқатланишда, жинсий
хаётда, ижтимоий холат ва кундалик фаолиятдаги чегараланишлар хисобига
намоён бўлди.
Беморларда ўтказилган ХФК тести натижалари текширилувчиларнинг
рухий холатида ноқулайликдан далолат берди: хол-ахвол, фаоллик ва
кайфият каби субъектив кўрсаткичлар ишонарли даражада пасайди (р<0,001).
Ишлаб чиқилган мезонлар бўйича ногиронларнинг реабилитацион
потенциали (РП) ўрганилганда 3 та беморда (2,5%) юқори, 86 (71,6%) ўрта,
31 (25,5%) паст даражаси аниқланди. Функционал етишмовчилик
даражасини интеграл бахолаш 3,13+0,11 ни ташкил этди.
Шундай қилиб, ўтказилган тадқиқотлар натижасида аниқланишича,
инфарктдан кейинги кардиосклероз билан оғриган беморларда динамик
жисмоний зўриқишга толерантлик, статик чидамлилик, хаёт сифати ва рухий
холат кўрсаткичи соғлом кишиларга нисбатан ишонарли даражада паст
натижалар кузатилди. Аксарият ногирон беморларнинг ижтимоий холатида
ўрта ва паст реабилитацион потенциал ва юқори даражадаги функционал
етишмовчилик аниқланди.
Қўлланилган реабилитацион дастурга асосан барча беморлар клиник-
функционал кўрсаткичлар бўйича бир-биридан фарқланмайдиган 4 гурухга
ажратилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |