Навоий қитъалари ҳақида



Download 96,49 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana21.02.2022
Hajmi96,49 Kb.
#40944
  1   2   3   4
Bog'liq
Навоий қитъалари ҳақида



Навоий қитъалари ҳақида
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 1
Қитъа Навоий лирикасида алоҳида мавқега эга бўлган жанрлардан биридир. У
шаклига кўра ғазалга яқин туради. Ундан фақат дастлабки байт қофиясининг
эркинлиги билан фарқланади. Унинг қофияланиш тартиби аадаэафа,…
кўринишида бўлади. Одатда, қитъанинг энг кичик шакли икки байтдан иборат бўлади.
Қитъага аниқ чегара қўйилмаган. У кўпроқ фалсафий, ижтимоий-сиёсий, ахлоқий-
маънавий масалаларни тилга олиши билан ажралиб туради. Маълумки, мумтоз
адабиётда айрим жанрлар (масалан, рубоий, туюқ) учун қатъий вазнлар белгилаб
қўйилган. Қитъа бу жиҳатдан ҳам эркиндир. У арузнинг исталган вазнида яратилиши
мумкин.
 
Ҳақ таоло хони инъоми-ю карами оми борида ўзгадин нима тилагоннинг тамайи
хоми-ю зоти нофаржоми
Тенгри хонин очуқ ақида қилиб,
Халқдин рўзий истаган гумроҳ
Уйладурким тенгиз қироғинда
Рўза очмоққа кимса қозғой чоҳ.
Энг аввал сарлавҳа моҳиятини англаб олишга ҳаракат қиламиз. Уни “яратганнинг
дастурхони туҳфалари-ю умумий, барчага баробар карами бўла туриб, бошқа
(киши)лардан бирор нарса тилаган (киши)нинг хом тамаси-ю охири яхшилик билан
тугамаган зоти” ҳақида деб табдил қилишимиз мумкин. Демак, қитъа айрим
бандаларнинг ношукурлиги ҳамда беҳуда таъмагирлиги ҳақида.
Қитъа мазмунини аниқроқ тасаввур этиш учун ҳар бир мисра, ҳар бир сўз устида бош
қотиришга тўғри келади. Бир қарашда унда бегона, нотаниш ва тушунарсиз сўз йўққа
ўхшайди. Аммо Навоий қўллаган сўзларнинг барчаси ҳам луғатлардаги изоҳлар
доирасига сиғавермаслигини, қолаверса, шеъриятда сўзларнинг ўз луғавий
маъноларидан кўра анча кенгроқ мазмун қамровига эга бўлишини ҳам назарда тутиш
лозим бўлади.


Навоий қитъалари ҳақида
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 2
Агар шу нуқтайи назардан “ақида” сўзига эътибор қаратсак, унинг “ишонч”, “эътиқод”,
“ихлос”; “тушунча”, “фикр”, “билим” маъноларига эгалиги маълум бўлади. Ўз-ўзидан
“ақида қилмоқ” ҳам “ишонч ҳосил қилмоқ”, “эътиқодли бўлмоқ” маъноларини
мужассамлаштиради. Шу маъноларнигина назарда тутиб биринчи байтни ўқисак,
маънонинг яхлит ва бутун тасаввур қилиш қийинроқ эканлиги аёнлашади. Агар
иборанинг “гумон қилмоқ” маъносига ҳам эгалигини эътиборга олсак, вазият ўзгаради.
“Оллоҳ дастурхонининг ҳар доим очиқлигига гумон келтириб (яъники, яратганнинг ҳар
доим марҳаматли эканлигига шубҳаланиб)” тарзидаги талқин мазкур мисранинг
кейинги мисра билан узвий яхлитлигини кўз олдимизга келтиришга кўмаклашади.
Яъни ҳақнинг марҳаматига эмас, балки ўз ризқ-у рўзи ўрнига халқ (бошқа бир
инсон)нинг қўли билан берадиган нарсаларига умидвор бўлган, таъмагир, йўлини
йўқотган одам (“гумроҳ”) образини тасаввур қилиш қийин кечмайди.
Ана шундай ярамас қиёфали кимсани китобхоннинг кўз олдига янада аниқроқ
келтириши учун бир қиёс тавсия этилади, унингўхшаши кўрсатилади: денгизнинг
қирғоғида бўла туриб, оғиз очиш учун лозим бўладиган сувни топишга интилаётган,
шу миқдордаги сувни топиш илинжида айни мана шу ердан қудуқ қазиётган одам
тимсоли шу вазифани адо этади.
Унинг гумроҳлиги шу даражадаки, ўзи денгиз қирғоғида турибди, яъни яратганнинг
дастурхони унинг учун очиқ. Буни Аллоҳнинг чек-у чегара билмайдиган инояти,
шафқат ва марҳамати сифатида тушунмоқ жоиз кўринади. Агар у йўлини йўқотган
бўлмаса, оёғи остидаги шунча нарсаларни кўрмасдан, уларга шукроналар қилмасдан
ўтиб кетармиди?!
Унинг устига қитъада билинар-билинмас киноя ҳам мавжуд: рўзадорнинг оғзини
очиши учун қанча сув керак бўлади? Бу бир томондан, иккинчидан эса, рўзадор бўла
туриб шунчалик оғир ва машаққатли, бунинг устига кераксиз ишга машғул бўлиш
оқил-у доноликка кирадими? Фақат ва фақат гумроҳ – йўлини том маънода йўқотган
бечорагина шундай қилиши мумкин.
Қитъанинг гўзал шакли, теран маъноси, мутафаккир адиб қаламидан чиққан ифода
йўсини кишини ўй ва мушоҳадага чорлайди. Бу ўй ва мушоҳадаларнинг эса янада янги
ва муносиб кузатиш ва хулосалар сари етаклаши шубҳасиздир.


Навоий қитъалари ҳақида
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 3

Download 96,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish